Ўзбекистон республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги тошкент давлат иқтисодиёт


) бой ва қашшоқ мамлакатлар ўртасидаги фарқнинг


Download 9.42 Mb.
Pdf ko'rish
bet672/751
Sana31.01.2024
Hajmi9.42 Mb.
#1832394
1   ...   668   669   670   671   672   673   674   675   ...   751
Bog'liq
Iqtisodiyot 16.02.2021 (2)

2) бой ва қашшоқ мамлакатлар ўртасидаги фарқнинг 
кучайиши.
Жаҳон миқёсида яратилган маҳсулот ва даромадларнинг 
турли мамлакатлар ўртасидаги тақсимоти ўта даражада 
нотекис бормоқда. ХХ асрда ер шари аҳолисининг энг бой 
чорак қисми ЯИМнинг ўртача жон бошига 6 баравар ўсишига 
эришган бўлса, энг камбағал чорак қисми эса бу кўрсаткичнинг 
3 баравар ўсишига эришган холос. 
БМТнинг озиқ-овқат ва қишлоқ хўжалиги ташкилоти 
маълумотларига кўра, ҳозирги даврда жаҳонда очликка маҳкум 
кишилар сони 500 млн.га етади, уларнинг деярли ярми очлик 
ва тўйиб овқатмаслик ҳамда бунинг оқибатида келиб чиқувчи 


768
турли касалликлар натижасида ўлимга маҳкумдирлар. 1 
млрд.дан ортиқ кишилар етарли даражада овқатланмаслик 
муаммосига дуч келмоқдалар. Шунингдек, «яширин очлик» – 
сифатли ва тўлиқ овқатланмаслик ҳам кенг тарқалган. Шунга 
қарамай, фан ва техниканинг замонавий даражаси озиқ-
овқат маҳсулотлари ишлаб чиқаришни аҳамиятли даражада 
кўпайтириш имконини бериб, у нафақат ҳозир, балки 
келгусида яшаши мумкин бўлган барча аҳолининг озиқ-овқат 
маҳсулотларига бўлган эҳтиёжларини қондира олади.
3) экологик ҳалокат таҳдидларининг кучайиб бориши. 
Инсоният тараққиётининг бутун тарихи давомида хўжалик 
фаолиятининг табиатга таъсири у қадар аҳамиятли бўлмай, 
табиат ўзининг экологик мувозанатини қайта тиклашга 
қодир бўлиб келган. Бироқ, ҳозирга келиб, атроф-муҳитга 
кўрсатилаётган таъсир шунчалик кучайиб кетдики, натижада 
табиат ўзини-ўзи қайта тиклаш қобилиятини йўқотиб 
бормоқда. Ҳисоб-китобларга кўра, кейинги 200 йил ичида 
ер юзидаги 900 мингга яқин турдаги ўсимлик ва ҳайвонлар 
қирилиб кетган.
Фойдали қазилмаларнинг баъзи бир қайта тикланмас 
захиралари тугаб бормоқда, ўрмон материаллари ресурслари 
ва хомашёнинг бошқа турлари қайта тикланиб улгурмаяпти. 
Ер юзидаги иқлимнинг ўзгариши, озон қатламининг 
сийраклашуви, бошқа ҳалокатли жараёнларнинг кучайиши 
цивилизацияга жиддий таҳдид солмоқда. 
Ишлаб чиқаришнинг табиий муҳитга салбий таъсирининг 
олдини олиш мақсадида тозалаш қурилмалари ва бошқа 
экологик ҳимоя воситаларини барпо этиш учун йирик капитал 
қўйилмалар талаб этилади. Глобал экологик муаммоларни 
ҳал этиш учун бутун дунё мамлакатлари ва халқларининг 
кучларини бирлаштириш лозим бўлади. 

Download 9.42 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   668   669   670   671   672   673   674   675   ...   751




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling