777
Жаҳон хўжалик алоқаларини тартибга солишга халқаро
ташкилотлар аъзолари таркибидаги ўзгаришларнинг ҳам
таъсири бўлди. ХВФ, ХТРБ, ТСБК (ХСТ)га Осиё, Африка,
Лотин Америкасидаги озод бўлган
мамлакатлар ва кейин
қатор собиқ социалистик мамлакатлар фаол кира бордики, бу
ҳам жаҳон хўжалиги алоқаларини тартибга солишда маълум
ўзгаришларга олиб келади.
Европа Иттифоқи (ЕИ) доирасида ягона бозорни бунёд
этишга ҳаракат туфайли ягона умумевропа фуқаролиги,
иқтисодий, валюта ва сиёсий иттифоқ таъсис этилади. Бу
Иттифоқнинг Шартномада белгиланган вазифаларини
бажариш учун бир қатор Европа муассасалари тузилди.
Европа
Иттифоқининг
ижроия
органи
Европа
ҳамжамияти Комиссияси (ЕҲК)дир.
Унинг аъзоларини
миллий ҳукуматлар тайинлайди, лекин улар ўз фаолиятларида
мутлақо мустақилдир.
Иттифоқнинг қарорлар қабул қилиш органи Вазирлар
Кенгаши ҳисобланади. Унинг таркибида ички ишлар, молия,
таъминот, қишлоқ хўжалиги каби Вазирлар Кенгаши мавжуд
бўлади.
Европа ҳамжамияти Комиссияси
фаолиятини назорат
қилиш, ҳамжамият бюджети ва қонунларини маъқуллаш
ҳамда уларга ўзгартириш киритиш ҳуқуқи Европарламент
зиммасига юклатилади.
Европа Иттифоқида 1999 йилдан бошлаб ягона пул-кредит
сиёсати ўтказила бошланди. Шу
муносабат билан ягона
валюта – ЭКЮ, 2004 йилдан бошлаб эса Евро жорий этилди ва
янги муассаса –
Do'stlaringiz bilan baham: