776
Халқаро ривожланиш уюшмаси (ХРУ), Халқаро молиявий
корпорация (ХМК) ҳар хил инвестицион объектларни ўрта ва
узоқ муддатли кредитлаш билан шуғулланади, лойиҳаларнинг
молиявий-иқтисодий асосларини тайёрлайди, ривожланаётган
мамлакатлардаги таркибий қайта ўзгартиришга ёрдам беради.
Давлатлараро ташкилотлар ичида барча саноат жиҳатдан
ривожланган мамлакатларни бирлаштирувчи ИҲРТ муҳим
роль ўйнайди. Унинг доирасида ички иқтисодий тадбирларнинг
бошқа мамлакатлар миллий иқтисодиёти
самарадорлигига
таъсирини, уларнинг тўлов баланси ҳолатини ўрганиш
амалга оширилади, миллий иқтисодиётнинг жаҳон хўжалиги
тамойилларига тез мослашишини таъминлаш мақсадида
макроиқтисодий тартибга солиш бўйича тавсияномалар
берилади. ИҲРТ жаҳон хўжалиги доирасида кўп
омилли
фукционал алоқаларни ўрганишни амалга оширади,
валюта
ва бюджет сиёсати, нархлар, савдо ва бошқа соҳалар бўйича
илмий асосланган иқтисодий прогнозлар тавсия этади.
Шарқий Европа минтақасида таркибий қайта қуришга
молиявий таъсир кўрсатиш ва ёрдам ташкил қилиш мақсадида
1991 йил
Do'stlaringiz bilan baham: