Ўзбекистон республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги тошкент давлат иқтисодиёт
Download 9.42 Mb. Pdf ko'rish
|
Iqtisodiyot 16.02.2021 (2)
Европа Марказий банки тузилиб, у миллий
банклар билан бирга Европа банклар тизимининг асосини ташкил қилди. Шунингдек, ҳозирги иқтисодий-сиёсий жараёнларнинг юз бериши ва кўплаб мамлакатлар ижтимоий ҳолатига салбий таъсир кўрсатиб, катта ижтимоий-иқтисодий талофатлар келтириши ривожланган мамлакатлар ҳукуматларини жиддий ташвишга солиб қўйди. Ушбу ҳолатларга қарши биргаликда 778 курашиш ва унинг олдини олиш мақсадида ҳар йили турли мамлакатларда уларнинг саммитлари ўтказилади. Жумладан, 2019 йил 29 июнда Япониянинг Осака шаҳрида жаҳон ялпи маҳсулотининг 80 фоиздан ортиғини ишлаб чиқарадиган 20 та йирик давлат иштирокидаги 12-саммит ўтказилди. Ўзбекистон Республикаси Президенти Ш.Мирзиёев таъкидлаганидек, “Ана шу омилларни инобатга олиб ҳамда Россия ва Қозоғистонга ишлаш учун борган фуқароларимизга қулай шарт-шароит яратиш мақсадида бугунги кунда Ўзбекистоннинг Евроосиё иқтисодий иттифоқи билан ҳамкорлик қилиш билан боғлиқ масалалар ўрганилмоқда. Биз, албатта, ушбу жиддий масалада, энг аввало, халқимизнинг манфаатларидан келиб чиқиб, унинг хоҳиш-иродасига таянамиз. Шу билан бирга, биз Жаҳон савдо ташкилоти билан бошланган мулоқотимизни ҳамда Европа Иттифоқи билан Ҳамкорлик ва шериклик тўғрисидаги янги битимни тузиш бўйича ишларни изчил давом эттирамиз. Шунингдек, биз бошқа халқаро ва минтақавий иқтисодий ташкилотлардаги иштирокимизни янада кучайтирамиз” 192 . Хулосалар 1. Жаҳон хўжалиги миллий хўжаликдан иқтисодий алоқаларнинг халқаро миқёсга чиқиши ва ягона жаҳон бозорининг мавжудлиги билан фарқланади. Жаҳон бозорининг амал қилишига ривожланган мамлакатларнинг иқтисодий сиёсати аҳамиятли таъсир кўрсатади. Жаҳон бозорининг ўзига хос хусусияти бўлиб жаҳон нархлари ва халқаро рақобат тизимининг амал қилиши ҳисобланади. Айнан халқаро рақобатнинг мавжудлиги турли даражадаги миллий қийматларни ягона байналминал қийматга келтиради. Жаҳон нархи жаҳон бозорига неъматларнинг асосий ҳажмини 192 Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевнинг Олий Маж- лиснинг Сенати ва Қонунчилик палатасига Мурожаатномаси (24.01.2020) // Халқ сўзи газетаси, 2020 йил 25 декабрь. 779 етказиб берувчи мамлакатлардаги шарт-шароитлар орқали аниқланади. 2. Ишлаб чиқариш ёки иқтисодий ҳаётнинг байналминаллашуви – бу иқтисодий алоқаларнинг жаҳон миқёсида кучайиши ҳамда иқтисодий муносабатларнинг тобора кенгроқ жабҳаларини қамраб олиши жараёни ҳисобланади. 3. Иқтисодий ҳаётнинг байналминаллашуви билан бир қаторда глобаллашув жараёни ҳам муҳим ўрин тутади. Глобаллашув жаҳон хўжалигининг бутун маконини қамраб олувчи иқтисодий муносабатлар ягона тармоғининг ташкил топиши ва ривожланишини англатади. Глобаллашув жараёнининг мулкчилик муносабатларининг глобаллашуви; кооперация ва меҳнат тақсимотининг нисбатан юқори даражасига ўтиш; хўжаликни ташкил этишнинг бутунлай янги шаклларининг пайдо бўлиши ва ривожланиши; халқаро иқтисодий ташкилотларнинг тартибга солувчи роли ривожланиши каби йўналишларини ажратиб кўрсатиш мумкин. Шунингдек, жаҳон хўжалиги глобалашуви жараёнларининг турли мамлакатлардаги иқтисодий ривожланишининг бир текисда бормаслиги; бой ва қашшоқ мамлакатлар ўртасидаги фарқнинг кучайиши; экологик ҳалокат таҳдидларининг кучайиб бориши; турли мамлакатларда аҳоли сони ўзгаришининг фарқланиши каби зиддиятли томонлари ҳам мавжуд. 4. Халқаро меҳнат тақсимоти (ХМТ) алоҳида мамлакатларнинг товар ва хизматларнинг маълум турларини ишлаб чиқаришга ихтисослашувини ифодалайди. Алоҳида мамлакатларнинг бундай ихтисослашуви маҳсулотлари устун даражада экспортга йўналтирилган халқаро ихтисослашган тармоқларнинг шаклланишига олиб келади. 5. Халқаро меҳнат тақсимоти ривожланиши натижасида жаҳон бозори таркиб топади. Жаҳон бозорига товар ва хизматларнинг халқаро ҳаракати сифатида қараш мумкин. Жаҳон бозори ўзининг ривожланишида бир қатор босқичлардан 780 ўтадики, улардан ҳар бири миллий хўжаликнинг халқаро иқтисодий муносабатларга жалб қилинишининг маълум даражаси билан тавсифланади. 6. Халқаро иқтисодий муносабатларнинг анча мураккаб жиҳатларидан бири ишчи кучининг халқаро миграцияси ҳисобланиб, у ўз ифодасини ишчи кучи ресурсларининг анча қулай шароитда иш билан таъминлаш мақсадида бир мамлакатдан бошқасига кўчиб ўтишида топади. Download 9.42 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling