781
Такрорлаш учун савол ва топшириқлар:
1. Ҳозирги даврда жаҳон иқтисодий
ривожининг
энг муҳим ўзига хос хусусияти нимадан иборат? Жаҳон
хўжалигининг миллий иқтисодиётга таъсири қандай?
2. Жаҳон ҳамжамияти мамлакатларини туркумлаш
қандай мезонларга асосланади? Уларни туркумлаш бўйича
ҳозирги даврдаги ёндошувларга
асосланиб давлатларнинг
асосий гуруҳларини ажратиб кўрсатинг.
3. Иқтисодий ҳаётнинг байналминаллашуви жараёнининг
моҳияти нимадан иборат?
4. Глобаллашув жараёни нима ва унинг қандай
йўналишлари мавжуд? Глобаллашув жараёнининг зиддиятли
жиҳатларини гапириб беринг.
5. Халқаро меҳнат тақсимоти қандай тамойилларга
асосланади? Унда табиий шароитдаги тафовутлар қандай роль
ўйнайди?
6. Жаҳон нархлари қандай қийматга асосланади? Жаҳон
нархларига таъсир кўрсатувчи омиллар тавсифини беринг.
7. Халқаро иқтисодий муносабатлар
нима учун турли
шаклларга эга бўлади? Уларнинг асосий шаклларини санаб
кўрсатинг.
8. Ишчи кучининг халқаро миграцияси тўғрисида
тушунча беринг. Халқаро мигрантлар қандай
тоифаларга
ажратилади?
9. Жаҳон инфратузилмаси таркибий қисмларининг
тавсифини беринг ва уларнинг ҳар бирининг аҳамиятини
кўрсатинг.
10. Халқаро иқтисодий муносабатларни тартибга
солишни нима зарур қилиб қўяди? Ҳозирда халқаро
иқтисодий муносабатларни тартибга солувчи қандай халқаро
тузилмаларни биласиз?