Ўзбекистон республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги тошкент давлат иқтисодиёт


Download 9.42 Mb.
Pdf ko'rish
bet682/751
Sana31.01.2024
Hajmi9.42 Mb.
#1832394
1   ...   678   679   680   681   682   683   684   685   ...   751
Bog'liq
Iqtisodiyot 16.02.2021 (2)

Асосий таянч тушунчалар:
Жаҳон хўжалиги – халқаро меҳнат тақсимоти асосида 
савдо-ишлаб чиқариш, молиявий ва илмий-техникавий ва 
бошқа алоқалар орқали ўзаро манфаатдорлик мақсадида 
бирлашган турли мамлакатлар хўжаликлари тизими.
Ишлаб 
чиқариш 
ёки 
иқтисодий 
ҳаётнинг 
байналминаллашуви – мамлакатларнинг жаҳон миқёсида 
иқтисодий алоқаларининг кучайиши ҳамда иқтисодий 
муносабатларнинг тобора кенгроқ жабҳаларини қамраб олиши 
жараёни.
Халқаро меҳнат тақсимоти – алоҳида олинган 
мамлакатларнинг товар ва хизматларнинг айрим турларини 
ишлаб чиқаришга ихтисослашуви.
Глобаллашув – жаҳон хўжалигининг бутун маконини 
қамраб олувчи иқтисодий муносабатлар ягона тармоғининг 
ташкил топиши ва ривожланиши.
Халқаро иқтисодий муносабатлар – жаҳоннинг турли 
мамлакатлари ўртасидаги хўжалик алоқалари мажмуи.
Капиталнинг халқаро ҳаракати – капиталнинг чет элда 
жойлаштирилиши ва ҳаракат қилиши.
Ишчи кучининг халқаро миграцияси – ишчи кучи 
ресурсларининг анча қулай шароитда иш билан таъминланиш 
мақсадида бир мамлакатдан бошқасига кўчиб ўтиши.
Эмиграция – аҳолининг бир мамлакатдан доимий яшаш 
учун бошқа мамлакатга чиқиб кетиши.
Иммиграция – аҳолининг шу мамлакатга доимий яшаш 
учун кириб келиши.


781
Такрорлаш учун савол ва топшириқлар:
1. Ҳозирги даврда жаҳон иқтисодий ривожининг 
энг муҳим ўзига хос хусусияти нимадан иборат? Жаҳон 
хўжалигининг миллий иқтисодиётга таъсири қандай?
2. Жаҳон ҳамжамияти мамлакатларини туркумлаш 
қандай мезонларга асосланади? Уларни туркумлаш бўйича 
ҳозирги даврдаги ёндошувларга асосланиб давлатларнинг 
асосий гуруҳларини ажратиб кўрсатинг.
3. Иқтисодий ҳаётнинг байналминаллашуви жараёнининг 
моҳияти нимадан иборат? 
4. Глобаллашув жараёни нима ва унинг қандай 
йўналишлари мавжуд? Глобаллашув жараёнининг зиддиятли 
жиҳатларини гапириб беринг.
5. Халқаро меҳнат тақсимоти қандай тамойилларга 
асосланади? Унда табиий шароитдаги тафовутлар қандай роль 
ўйнайди?
6. Жаҳон нархлари қандай қийматга асосланади? Жаҳон 
нархларига таъсир кўрсатувчи омиллар тавсифини беринг.
7. Халқаро иқтисодий муносабатлар нима учун турли 
шаклларга эга бўлади? Уларнинг асосий шаклларини санаб 
кўрсатинг.
8. Ишчи кучининг халқаро миграцияси тўғрисида 
тушунча беринг. Халқаро мигрантлар қандай тоифаларга 
ажратилади?
9. Жаҳон инфратузилмаси таркибий қисмларининг 
тавсифини беринг ва уларнинг ҳар бирининг аҳамиятини 
кўрсатинг.
10. Халқаро иқтисодий муносабатларни тартибга 
солишни нима зарур қилиб қўяди? Ҳозирда халқаро 
иқтисодий муносабатларни тартибга солувчи қандай халқаро 
тузилмаларни биласиз? 


782

Download 9.42 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   678   679   680   681   682   683   684   685   ...   751




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling