Ўзбекистон республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги тошкент давлат иқтисодиёт


Тарифлар ва савдо бўйича бош келишув (ТСБК)


Download 9.42 Mb.
Pdf ko'rish
bet678/751
Sana31.01.2024
Hajmi9.42 Mb.
#1832394
1   ...   674   675   676   677   678   679   680   681   ...   751
Bog'liq
Iqtisodiyot 16.02.2021 (2)

Тарифлар ва савдо бўйича бош келишув (ТСБК), 
Европа иқтисодий ҳамкорлик ташкилоти (ЕИҲТ), 
НАТОнинг иқтисодий масалаларни уйғунлаштирувчи 
комитети (ИМУК) халқаро иқтисодий муносабатларни 
эркинлаштириш даврига тўғри келди.
Жаҳон савдосини эркинлаштириш кўп томонлама шартнома 
асосида ҳаракат қилувчи, халқаро савдо тартиб-қоидаларини 
қайд қилувчи, 1948 йилнинг 1 январидан буён Тарифлар 
ва савдо бўйича бош келишув (ТСБК) номи билан фаолият 
кўрсатиб, 1995 йил 1 январдан Жаҳон савдо ташкилоти (ЖСТ) 
деб юритилувчи халқаро ташкилот доирасидаги фаолият билан 
боғлиқ. Ҳозирги даврда ЖСТ жаҳон савдо айланмасининг 
45 қисмидан кўпроғини тартибга солади. ЖСТ миллий ва 
минтақавий даражада вақти-вақти билан кучайиб борувчи 
протекционизмга қарши туради, миллий манфаатларни 
ўзаро келиштиришга ёрдам беради. Унинг фаолияти савдода 
камситмаслик, савдода тарифли ва тарифсиз чеклашларни 
аниқлашда тенг асосда маслаҳатлашиш каби тамойилларга 
асосланади. ЖСТ фаолиятининг асосий шакли қатнашувчи 
томонларининг кўп томонлама савдо музокараларини 
ўтказиш ҳисобланади. Аммо жаҳон савдоси рақобат кураши 
асосида боради, шу сабабли ўзаро мақбул қарорларни қидириб 
топишга ва савдони халқаро даражада тартибга солишга 
кўплаб қийинчиликлар билан эришилади.
Халқаро иқтисодий муносабатларнинг яна бир аҳамиятга 


775
молик соҳаси – бу валюта-молия соҳасидир. Халқаро 
молиявий муносабатларни уйғунлаштириш ХВФ, ХТРБ, 
Иқтисодий ҳамкорлик ва ривожланиш ташкилоти 
(ИҲРТ), Халқаро ривожланиш уюшмаси (ХРУ), Халқаро 
молиявий корпорация (ХМК) ва шу кабилар доирасида 
амалга оширилади. «Катта саккизлик» номини олган 
жаҳондаги етакчи мамлакатлар (АҚШ, Япония, Германия, 
Франция, Италия, Буюк Британия, Канада, Европа Иттифоқи) 
нинг ҳар йиллик кенгаши бу соҳада муҳим роль ўйнайди. Бу 
мамлакатларнинг ялпи ички маҳсулоти 2018 йилда жаҳондаги 
барча мамлакатлар ЯИМнинг 51,3 фоизини ташкил этган 
(25.1-жадвал).
Валюта-молиявий соҳани халқаро уйғунлаштиришнинг 
кучайиши кўп жиҳатдан ХВФнинг фаолияти билан боғлиқ. 
У ўзининг низомига мувофиқ валюта курслари ва аъзо 
мамлакатлар тўлов балансларини тартибга солади, кўп 
томонлама тўлов тизимлари ва ривожланаётган мамлакатлар 
ташқи қарзларини назорат қилади, аъзо мамлакатларга 
уларнинг валюта-молия муаммоларини ҳал қилиш учун 
кредит беради.
Ривожланаётган 
мамлакатларда 
таркибий 
қайта 
қуришларни молиялаштириш билан ХТРБ фаол шуғулланади. 
ХТРБ ва у билан бирга Жаҳон банки таркибига кирувчи 
409 
Жаҳон савдосини эркинлаштириш кўп томонлама шартнома асосида ҳаракат қилувчи, 
халқаро савдо тартиб-қоидаларини қайд қилувчи, 1948 йилнинг 1 январидан буён Тарифлар ва 
савдо бўйича бош келишув (ТСБК) номи билан фаолият кўрсатиб, 1995 йил 1 январдан Жаҳон 
савдо ташкилоти (ЖСТ) деб юритилувчи халқаро ташкилот доирасидаги фаолият билан 
боғлиқ. Ҳозирги даврда ЖСТ жаҳон савдо айланмасининг 4/5 қисмидан кўпроғини тартибга 
солади. ЖСТ миллий ва минтақавий
даражада вақти-вақти билан кучайиб борувчи 
протекционизмга қарши туради, миллий манфаатларни ўзаро келиштиришга ёрдам беради. 
Унинг фаолияти савдода камситмаслик, савдода тарифли ва тарифсиз чеклашларни аниқлашда 
тенг асосда маслаҳатлашиш каби тамойилларга асосланади. ЖСТ фаолиятининг асосий шакли 
қатнашувчи томонларининг кўп томонлама савдо музокараларини ўтказиш ҳисобланади. 
Аммо жаҳон савдоси рақобат кураши асосида боради, шу сабабли ўзаро мақбул қарорларни 
қидириб топишга ва савдони халқаро даражада тартибга солишга кўплаб қийинчиликлар 
билан эришилади. 
Халқаро иқтисодий муносабатларнинг яна бир аҳамиятга молик соҳаси – бу валюта-
молия соҳасидир. Халқаро молиявий муносабатларни уйғунлаштириш ХВФ, ХТРБ, 

Download 9.42 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   674   675   676   677   678   679   680   681   ...   751




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling