Ўзбекистон республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги тошкент давлат иқтисодиёт


Жаҳон хўжалиги алоқаларини халқаро тартибга


Download 9.42 Mb.
Pdf ko'rish
bet677/751
Sana31.01.2024
Hajmi9.42 Mb.
#1832394
1   ...   673   674   675   676   677   678   679   680   ...   751
Bog'liq
Iqtisodiyot 16.02.2021 (2)

25.4. Жаҳон хўжалиги алоқаларини халқаро тартибга 
солиш
Бутун жаҳон хўжалигининг ташкил топиши унинг 
иқтисодий ҳаётининг байналминаллашуви давлатлараро 
хўжалик алоқаларини тартибга солишнинг механизмини 
яратиш зарурлигига олиб келди. Ҳозирги даврда қандайдир 
тартибга солувчи тузилма амал қилмайдиган халқаро 
иқтисодий муносабатлар соҳасини топиш қийин. Жумладан, 
молия, валюта ва кредит соҳаларида 
Халқаро валюта фонди 
(ХВФ), Халқаро таъмирлаш ва ривожланиш банки (ХТРБ), 
жаҳон савдоси соҳасида – 
Тарифлар ва савдо бўйича бош 
келишув – Жаҳон савдо ташкилоти (ТСБК – ЖСТ)ни 
кўрсатиш мумкин. 
Халқаро иқтисодий муносабатларни тартибга солиш 
миллий-ташкилий шакллардан бошланади. Хўжалик 
ҳаётининг байналминаллашув жараёни дастлаб миллий 
давлатлар фаолиятини халқаро уйғунлаштиришга, кейин эса 
давлатлараро ва халқаро ташкилотлар тузилишига олиб келди.
Ҳуқуқий маънода тартибга солиш халқаро тартибларни 
ўрнатишга, яъни меъёрий чегаралар ва қоидаларни аниқловчи 
келишувларни ишлаб чиқаришни ёки халқаро алоқаларнинг 
қандайдир соҳасини ҳал қилишда томонлар зиммасига 
мажбуриятларга амал қилишни юклайди. Умумқабул қилинган 
андозалар ва қоидаларни ўз ичига олувчи халқаро тартиблар 
ўз навбатида миллий татибга солишга таъсир кўрсатиши 
мумкин. 
Биринчи халқаро ташкилотлар ХХ асрнинг 20-йилларида 
тузилган бўлсада (Миллатлар лигаси – 1919 йил, Халқаро 
ҳисоб-китоблар банки – 1929 йил), халқаро даражада жаҳон 


774
хўжалик алоқаларини кўп томонлама тартибга солувчи 
тузилмалар Иккинчи жаҳон урушидан кейин шакллана 
бошлади.
1945 йил махсус халқаро уйғунлаштирувчи муассасалар 
– 
Халқаро валюта фонди (ХВФ) ва Халқаро таъмирлаш 
ва ривожлантириш банки (ХТРБ) ташкил топди. Ҳозирги 
даврда ҳам уларнинг иккаласи муҳим халқаро ташкилот 
ҳисобланиб, жаҳон савдоси, халқаро кредит ва валюта 
муносабатлари соҳаларини давлатлараро тартибга солишнинг 
тартиб-қоидаларини аниқлаб беради. Урушдан кейинги даврда 
тузилган 

Download 9.42 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   673   674   675   676   677   678   679   680   ...   751




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling