Ўзбекистон республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги тошкент давлат иқтисодиёт


) турли мамлакатларда аҳоли сони ўзгаришининг


Download 9.42 Mb.
Pdf ko'rish
bet673/751
Sana31.01.2024
Hajmi9.42 Mb.
#1832394
1   ...   669   670   671   672   673   674   675   676   ...   751
Bog'liq
Iqtisodiyot 16.02.2021 (2)

4) турли мамлакатларда аҳоли сони ўзгаришининг 
фарқланиши.
Яна бир глобал зиддият сифатида ХХ асрнинг иккинчи 
ярмида бошланган демографик «портлашлар», яъни ер шари 
аҳолиси сонининг жадал ўсиши кўрсатилади. Айниқса, 


769
ривожланаётган мамлакатлар аҳолисининг тез ўсиши бир 
қатор жиддий ижтимоий-иқтисодий зиддиятларни келтириб 
чиқаради. Баъзи бир мамлакатлардаги аҳоли сонининг 
кўпайиши натижасида рационал хўжалик юритишга 
тўсқинлик қилувчи аҳолининг нисбий ортиқчалиги белгилари 
кўзга ташланади. Ишлаб чиқариш ҳажмининг кўпайишига 
қарамай аҳоли жон бошига истеъмол, айниқса ривожланган 
мамлакатлардаги истеъмол даражаси билан таққослаганда 
кишиларнинг ҳақиқий эҳтиёжларига қараганда паст даражада 
қолмоқда. Бу каби ҳолатлардан баъзи бир демограф-олимлар 
асоссиз равишда, кескин хулосалар чиқариб, аҳоли нуфузи 
жараёнлари устидан давлат миқёсидаги назоратларнинг 
ўрнатилиши, жумладан оилани режалаштириш дастурларини 
ишлаб чиқиш каби даъволарини кучайтирмоқдалар. Бундай 
асосиз дастурлардан кўра, улар бу мамлакатларда янги 
техника ва технология асосида ишлаб чиқаришни жадал 
ривожлантириш дастурини таклиф қилсалар мақсадга 
мувофиқ бўлар эди. 
Юқоридагилардан кўринадики, ҳозирда жаҳон миқёсида 
юз бераётган глобаллашув жараёнлари ўзининг ижобий 
йўналишлари ва зиддиятларига эга бўлиб, бу жиҳатларнинг 
нисбатини тартибга солишда дунёнинг барча мамлакатларининг 
фаол иштироки ва бирлашуви талаб этилади. 
25.3. Халқаро иқтисодий муносабатларнинг шакллари.
Жаҳон инфратузилмасининг ривожланиши
Жаҳон хўжалиги мураккаб тизим ҳисобланади. Турли 
миллий иқтисодиётлар (ёки улар ташқи иқтисодий алоқалари)
нинг барча мажмуи товарлар, хизматлар ва ишлаб чиқариш 
омилларининг ҳаракати билан мустаҳкамланган бўлади. Шу 
асосда мамлакатлар ўртасида халқаро иқтисодий муносабатлар 
вужудга келади. 

Download 9.42 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   669   670   671   672   673   674   675   676   ...   751




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling