Биринчи йўналиш –
мулкчилик муносабатларининг
глобаллашуви.
Ҳозирда
мулкий
ўзлаштиришнинг
мамлакатлар ҳудудидан четга чиқувчи, кўплаб давлатларнинг
иштироки асосида рўй берувчи кўринишлари амал қилмоқда.
Буларга трансмиллий корпорациялар (ТМК), шунингдек
ТМКнинг халқаро бирлашмаларини мисол келтириш мумкин.
Европа Иттифоқи тажрибаси шуни кўрсатадики,
минтақавий интеграциялашув миллий тузилмалардан юқори
турувчи органларни таркиб топтириши мумкин. Бу органлар
ЕИга аъзо давлатларнинг мулкчилик муносабатларини ҳам
маълум даражада тартибга солади.
Иккинчи йўналиш –
кооперация ва меҳнат
тақсимотининг нисбатан юқори даражасига ўтиш.
Юқори даражада ривожланган мамлакатлар ҳозирги замон
мураккаб меҳнат кооперациясига хос бўлган хўжалик
ўзаро алоқаларининг жуда катта тармоғига киришиб
кетганлар. Энг мукаммал техника воситаларини яратишда
турли мамлакатлардан етказиб берилувчи кўплаб бутловчи
қисмлардан фойдаланилади. Масалан, АҚШ «Боинг»
самолётини ишлаб чиқаришда бутловчи қисм ва деталларни
мингга яқин хорижий фирмалардан олади.
Учинчи йўналиш –
хўжаликни ташкил этишнинг
бутунлай янги шаклларининг пайдо бўлиши ва
ривожланиши. Жаҳонда хўжалик алоқаларини ташкил
этиш шаклларининг тубдан ўзгариши кўп жиҳатдан ахборот
тарқатишнинг глобаллашуви билан боғлиқ. Жумладан, янги
асримизнинг дастлабки даври учун қуйидаги жараёнлар хос:
а) бутун жаҳонни тўлиқ компьютерлаштиришни тақозо этувчи
глобал ахборот тизимлари (Интернет) янада ривожланади;
б) сунъий йўлдошлар имкониятларидан фойдаланишнинг
янги тизими уяли телефон алоқасидан йўлдошлар орқали
таъминланувчи глобал алоқага ўтиш имконини беради; в)
инсоният очиқ ахборотлари ривожланган жамият томон
интилади; г) Интернет орқали савдо тизими кенг ривожланади.
766
Do'stlaringiz bilan baham: |