Ўзбекистон республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги тошкент давлат иқтисодиёт


Download 9.42 Mb.
Pdf ko'rish
bet671/751
Sana31.01.2024
Hajmi9.42 Mb.
#1832394
1   ...   667   668   669   670   671   672   673   674   ...   751
Bog'liq
Iqtisodiyot 16.02.2021 (2)

Тўртинчи 
йўналиш 
– 
халқаро 
иқтисодий 
ташкилотларнинг тартибга солувчи роли ривожланади. 
Жаҳон хўжалиги субъектларининг ўзаро алоқаси ҳамда ўзаро 
боғлиқлигининг кенгайиши ва кучайиши глобал муаммоларни 
ҳал этишда тобора кўпроқ давлатларнинг иштирок этишини 
тақозо этади. Бунга жаҳон молиявий-иқтисодий инқирозидан 
чиқиш ва унинг салбий таъсирини юмшатиш мақсадида 
20 та ривожланган мамлакатлар иштирокида ўтказилган 
Саммитларни мисол қилиб келтириш мумкин. Бу ва шунга 
ўхшаш муаммоларнинг мураккаблашуви уларнинг ўз 
вақтида ва тезкорлик билан ҳал этилишида ҳукуматлараро ва 
ноҳукумат (ишлаб чиқарувчилар, компаниялар ва фирмалар, 
илмий жамиятлар ва бошқа ташкилотларнинг бирлашмалари) 
халқаро иқтисодий ташкилотларининг биргаликдаги 
фаолиятини заруриятга айлантиради.
Шунингдек, жаҳон хўжалиги глобаллашуви жараёнларининг 
зиддиятли томонлари ҳам мавжуд. Бу зиддиятларнинг 
асосийлари қуйидагилардан иборат:
1) турли мамлакатлардаги иқтисодий ривожланишнинг 
бир текисда бормаслиги.
Иқтисодий ўсишнинг жадаллашувида илмий-техника 
инқилоби (ИТИ) ҳал қилувчи роль ўйнайди. ХХ асрнинг 
иккинчи ярмига келиб янги техника ва технологияларга 
«сакраб» ўтилиши ўзига хос «туташ занжир» ҳосил қилди. 
Глобал миқёсдаги ахборотлаштириш натижасида турли 
мамлакатларнинг технологик жиҳатдан бараварлашуви 
тенденцияси кучайди. Ахборот, алоқа ва транспорт воситалари 
ривожланишидаги техникавий тўнтариш ер шарининг барча 
минтақаларида ИТИ ютуқларини тезлик билан ўзлаштириш 
имконини берди. Натижада, бир мамлакатда яратилган янги 
техника ва технологиялар, сунъий тўсиқларни бартараф этган 
ҳолда, жаҳон бўйича тезлик билан тарқалмоқда. Бироқ, ХХ 
асрнинг охирига келиб, жаҳон хўжалигидаги иқтисодий ўсиш 
суръатларида жиддий тафовутлар сезилмоқда. Биринчидан, 
ривожланаётган мамлакатларда ишлаб чиқаришнинг кўпайиш 


767
тезлиги жуда ўсиб кетди. Аҳоли жон бошига ЯИМ ўсиш 
тенденциясига эга бўлган ривожланаётган мамлакатлар 
сони кўпайди. Иккинчидан, иқтисодий ривожланиш 
суръатларидаги тафовутлар натижасида ғарб мамлакатлари 
иқтисодий қудратининг секин-аста, бироқ мунтазам 
равишдаги нисбатан пасайиш тенденцияси кузатилмоқда. 
Баъзи мамлакатлар ўзларининг иқтисодий ўсиш суръатларини 
сезиларли даражада оширган ҳолда замонавий саноатлашган 
ишлаб чиқаришнинг энг юқори даражасига эришишга ҳаракат 
қилмоқдалар. Масалан, 1970-1980 йилларда янги индустриал 
мамлакатларнинг «дастлабки авлоди» – Корея Республикаси, 
Тайвань, Сингапур ва Гонконг анча тез суръатларда 
ривожланди. 1990 йилларнинг охирига келиб янги индустриал 
мамлакатларнинг «иккинчи авлоди» – Индонезия, Филиппин, 
Малайзия, Таиланд жадал суръатда тараққий этди. Улар 
ривожланган мамлакатлар билан нафақат анъанавий ишлаб 
чиқариш соҳалари, балки мураккаб техника маҳсулотлари, 
жумладан ишлаб чиқариш воситалари бозори бўйича 
рақобатлаша бошладилар. Бироқ, ҳали жаҳон хўжалиги 
таркибида ишлаб чиқаришнинг саноатлашуви даражасига 
етмаган, тараққиётда илгарилаб кетган мамлакатларга етиб 
олиш учун зарур ресурсларга эга бўлмаган кўплаб мамлакатлар 
ҳам мавжуд.

Download 9.42 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   667   668   669   670   671   672   673   674   ...   751




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling