Ўзбекистон республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги тошкент давлат иқтисодиёт


Download 9.42 Mb.
Pdf ko'rish
bet667/751
Sana31.01.2024
Hajmi9.42 Mb.
#1832394
1   ...   663   664   665   666   667   668   669   670   ...   751
Bog'liq
Iqtisodiyot 16.02.2021 (2)

Ривожланганлик даражаси бўйича ҳам ўз 
навбатида учта гуруҳ фарқланади: паст, ўртача ва юқори 
ривожланган мамлакатлар. Шимоли-шарқий Осиё ва Лотин 
Америкасидаги янги индустриал мамлакатлар (ЯИМ), юқори 
даромадли нефть экспорт қилувчи мамлакатлар (Саудия 
Арабистони, Қувайт ва бошқалар), энг кам ривожланган 
мамлакатлар (ЭКРМ), шу жумладан энг камбағал мамлакатлар 
(Чад, Бангладеш, Эфиопия), ҳар хил минтақавий иттифоқлар ва 
байналминал гуруҳларга ажратилади. Бу барча турли-туманлик 
бир бутун яхлитликка ўзаро иқтисодий боғлиқликнинг ҳар хил 
жиҳатлари орқали тортилади. Ҳозирги хўжалик алоқаларининг 
чуқурлашиб 
бораётганлиги, 
байналминаллашувнинг 
кучайиши ҳамда фан-техника инқилобининг кенг қамровли 
тавсифи, алоқа ва коммуникация воситаларининг бутунлай 
янги роли шароитида миллий иқтисодиёт ўз-ўзини таъминлаш 
орқали самарали амал қилиши мумкин эмас.
Жаҳон хўжалик алоқаларининг тез ўсиши шундай даврларга 
тўғри келадики, бу даврда ишлаб чиқариш омилларининг 


761
ҳаракати тезлашади, капитал миллий чегарадан чиқади, ишчи 
кучи миграцияси кучаяди, халқаро меҳнат тақсимотининг 
шаклланиш жараёни тезлашади. Бу шундан гувоҳлик берадики, 
хўжалик алоқаларининг байналминаллашувини кўп жиҳатдан 
ишлаб чиқарувчи кучларнинг ривожланиш мантиқи тақозо 
қилади, яъни у миллий чегарадан ўсиб чиқади ва объектив 
равишда ишлаб чиқаришнинг байналминаллашувини зарур 
қилиб қўяди.
Ишлаб 
чиқариш 
ёки 
иқтисодий 
ҳаётнинг 
байналминаллашуви – бу мамлакатларнинг жаҳон 
миқёсида иқтисодий алоқаларининг кучайиши ҳамда 
иқтисодий муносабатларнинг тобора кенгроқ жабҳаларини 
қамраб олиш жараёни ҳисобланади.
Барча иқтисодий жараёнларнинг байналминаллашуви 
натижасида жаҳон хўжалигининг қуйидаги таркиби вужудга 
келди:
1) товар ва хизматлар жаҳон бозори;
2) капиталлар жаҳон бозори;
3) ишчи кучи жаҳон бозори;
4) халқаро валюта тизими;
5) халқаро кредит-молия тизими.
Бундан ташқари, байналминаллашув ахборотлар, илмий-
тадқиқот ва тажриба-конструкторлик ишланмалари, маданият 
соҳаларида ҳам ривожланмоқда. Ягона илмий-ахборот макони 
шаклланмоқда.
Халқаро савдо миллий давлатларнинг пайдо бўлиши билан 
улар орасидаги иқтисодий ва сиёсий алоқаларнинг ифодаси 
сифатида қадимдан амал қилиб келган бўлсада, бу ҳали 
жаҳон бозори мавжудлигини англатмас эди. Жаҳон бозори 
фақат йирик машиналашган саноатнинг пайдо бўлиши билан 
дастлаб бир қатор мамлакатлар ўртасида вужудга келиб, ХХ 
асрнинг бошларида жаҳоннинг барча мамлакатларини қамраб 
олди.
Алоҳида мамлакатлар миллий бозори ҳамда жаҳон бозори 
фарқланади. Жаҳон бозори бир қатор ўзига хос хусусиятларга 


762
эга. Агар миллий бозорда товарлар ҳаракати иқтисодий 
омиллар (ишлаб чиқариш алоқалари, транспорт, хомашё, 
меҳнат ресурслари ва ҳ.к.) билан боғлиқ бўлса, товарларнинг 
жаҳон бозорига бу омиллардан ташқари алоҳида давлатларнинг 
ташқи иқтисодий сиёсати аҳамиятли таъсир кўрсатади. 
Миллий хўжаликлар ва улар ўртасидаги иқтисодий алоқалар 
негизида шаклланган жаҳон хўжалиги асосида халқаро меҳнат 
тақсимоти ётади.

Download 9.42 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   663   664   665   666   667   668   669   670   ...   751




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling