757
олдинги
даврда вужудга келиб, дастлаб ўша даврдаги
кишилар жамоалари ёки қабилалари ўртасида пайдо бўлган
савдо айирбошлашуви кейинчалик товар ишлаб чиқаришнинг
ривожланиши билан турли мамлакатлар ўртасидаги
доимий
товар алмашуви –
халқаро савдонинг пайдо бўлиши ва
ривожланишига олиб келди.
Иккинчи босқич ишлаб чиқаришнинг саноатлашув
даврига тўғри келиб,
йирик машиналашган ишлаб
чиқаришнинг вужудга келиши ва тадбиркорларнинг кўпроқ
фойда олишга интилиши, ташқи савдони деярли барча миллий
хўжаликларнинг таркибий қисмига айлантириб қўйиши
натижасида XVIII-XIX асрларда ривожланган жаҳон бозори
пайдо бўлди.
Учинчи босқич XIX-XX асрларга тўғри келиб, бу даврда
жаҳон хўжалиги тизими шаклланди.
Тўртинчи босқич ХХ асрнинг 60-йилларидан бошлаб, яъни
кўплаб мустамлака мамлакатларнинг сиёсий қарамликдан
озод бўлиши натижасида замонавий жаҳон иқтисодиётида
ижобий ўзгаришларнинг янги тенденциялари пайдо бўлиши
билан боғлиқ. Бу тенденциялар қуйидагилардан иборат:
– иқтисодий манфаатдорлик асосидаги халқаро
ҳамкорлик;
– ишлаб чиқаришнинг байналминаллашуви;
– жаҳон миқёсидаги
бозор маконларининг кенгайиши;
– жаҳон хўжалиги алоқалари мажмуининг ривожланиши
188
Баъзи манбаларда «Жаҳон хўжалиги»,
тушунчасининг
кенг ва тор маънолари фарқланади
189
. Кенг маъносига
кўра, жаҳон хўжалиги – бу жаҳондаги
барча миллий
иқтисодиётларнинг йиғиндисидир. Тор маъносига кўра – бу
миллий иқтисодиётларнинг фақат ташқи дунё билан ўзаро
алоқада бўлган қисмлари мажмуидир. Бироқ, бу иккала
маъно ўртасидаги тафовут борган сари сезилмай қолмоқда,
188
Борисов Е.Ф. Экономическая теория: учеб. – 4-е изд., перераб. и доп. – М. :
Высшее
образование, 2008, с.497-499.
189
Экономика: Учебник, 3-е изд., перераб. и доп. / Под ред. д-ра экон. наук,
проф. А.С.Булатова. – М.: Экономистъ, 2005, с.691.
758
чунки барча мамлакатларда ташқи дунё билан бевосита ёки
билвосита алоқага киришмаган тармоқ ёки соҳалар
тобора
камайиб бормоқда.
Демак, юқоридагилардан келиб чиқиб айтишимиз
мумкинки,
Do'stlaringiz bilan baham: