752
2. Фаровонликнинг энг қуйи
чегарасини оила
даромадининг шундай чегараси билан белгилаш мумкинки,
даромаднинг бундан паст даражасида
ишчи кучини такрор
ҳосил қилишни таъминлаб бўлмайди. Бу даража моддий
таъминланганлик минимуми ёки
кун кечириш даражаси
(қашшоқликнинг бошланиши) сифатида чиқади.
3. Аҳоли пул даромадлари иш ҳақи, тадбиркорлик
фаолиятидан олинадиган даромад, нафақа, пенсия, стипендия
шаклидаги барча пул тушумларини, мулкдан фоиз, дивиденд,
рента
шаклда олинадиган даромадларни, қимматли
қоғозлар, кўчмас мулк, қишлоқ хўжалик маҳсулотлари,
ҳунармандчилик буюмларини сотишдан ва ҳар хил хизматлар
кўрсатишидан келиб тушадиган даромадларни ўз ичига
олади. Натурал даромад меҳнат ҳақи ҳисобига олинадиган ва
уй хўжаликларининг ўз истеъмоллари учун ишлаб чиқарган
маҳсулотларидан иборат бўлади.
4. Дунёдаги барча мамлакатлар аҳоли жон бошига тўғри
келадиган ўртача даромадлар
даражаси билан бир-биридан
кескин фарқланади. Бу турли мамлакатлар аҳолисининг
даромадлари даражаси ўртасида тенгсизлик мавжудлигини
билдиради.
5. Давлатнинг ижтимоий сиёсати тегишли марказлашган
даромадларни табақалашган солиқ солиш йўли
билан
шакллантириш ва уни бюджет орқали аҳоли турли гуруҳлари
ўртасида қайта тақсимлашдан иборат.
6. Аҳолини ижтимоий ҳимоялаш чора-тадбирлари
тизимидаги энг асосий йўналиш – бу
нархларнинг ошиб
ва пул қадрининг тушиб ортиб бориши муносабати билан
даромадларнинг энг кам ва ўртача
даражасини мунтазам
ошириб бориш ҳисобланади.
Do'stlaringiz bilan baham: