Ўзбекистон республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги тошкент давлат иқтисодиёт


Download 9.42 Mb.
Pdf ko'rish
bet662/751
Sana31.01.2024
Hajmi9.42 Mb.
#1832394
1   ...   658   659   660   661   662   663   664   665   ...   751
Bog'liq
Iqtisodiyot 16.02.2021 (2)

Асосий таянч тушунчалар:
Аҳоли даромадлари – аҳолининг маълум вақт давомида 
пул ва натурал шаклда олган даромадлари миқдори.


753
Номинал даромад – аҳоли томонидан пул шаклида олинган 
даромадлари суммаси.
Ихтиёрида бўлган даромад – барча солиқлар тўлангандан 
кейин қолган даромад, яъни шахсий истеъмол ва жамғарма 
мақсадларида фойдаланиш мумкин бўлган даромад.
Реал даромад – нарх даражаси ўзгаришини ҳисобга олиб 
аҳоли ихтиёридаги даромаднинг зарур бўлган моддий ва 
маънавий неъматларни сотиб олишга етадиган қуввати, яъни 
аҳоли даромадининг харид қуввати.
Лоренц эгри чизиғи – даромадлар тенгсизлиги даражасини 
миқдорий жиҳатдан ифодаловчи геометрик эгри чизиқ.
Ижтимоий тўловлар – кам таъминланганларга пул ёки 
натурал шаклда ёрдам кўрсатишга қаратилган турли хил 
тўловлар.
Ижтимоий сиёсат – давлатнинг даромадлар тақсимотидаги 
тенгсизликни, иқтисодиёт қатнашчилари ўртасидаги 
зиддиятларни бартараф қилишга йўналтирилган сиёсат.
Камбағаллик 
 инсоннинг ҳаттоки бирламчи эҳтиёжларини 
тўлиқ қондириш учун етарли бўлмаган пул даромадига ва 
моддий мол-мулкка эга эмаслигидир.
Такрорлаш учун савол ва топшириқлар:
1. Давлатнинг аҳоли даромадларини шакллантириш 
сиёсати деганда нимани тушунасиз? Ижтимоий адолатни 
таъминлашда бу сиёсатнинг роли қандай?
2. Аҳоли даромадлари тушунчасини ва унинг даражасига 
таъсир кўрсатувчи омилларни санаб кўрсатинг.
3. Турмуш даражаси ва унинг тушунчасига изоҳ беринг. 
Турмуш даражасини қандай кўрсаткичлар тавсифлаб беради?
4. Даромадлар тенгсизлигининг асосий сабабларини 
санаб кўрсатинг ва тушунтириб беринг.
5. Лоренц эгри чизиғи нимани англатади? Унинг 
мазмунини мисоллар ёрдамида баён қилинг.
6. Жини коэффициенти қандай аниқланади? Ривожланган 


754
мамлакатларда мазкур коэффициент қийматининг ўзгариш 
тенденциялари нима билан изоҳланади?
7. Ўзбекистонда давлат ёрдам дастурлари тизимини 
ислоҳ қилиш ва уни ҳозирги даврдаги асосий йўналишларини 
изоҳланг.
8. Мамлакатимизда «Ижтимоий ҳимоя йили» давлат 
дастури доирасида қандай ишлар амалга оширилди?
9. Кейинги йилларда Ўзбекистонда аҳоли даромадларини 
ошириш борасида қандай натижалар қўлга киритилмоқда?
10. Мамлакатимиздаги аҳоли даромадлари таркибининг 
ўзгаришида қандай тенденциялар кузатилмоқда? 

Download 9.42 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   658   659   660   661   662   663   664   665   ...   751




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling