Ўзбекистон республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги тошкент давлат иқтисодиёт


жаҳон хўжалиги – бу халқаро меҳнат тақсимоти


Download 9.42 Mb.
Pdf ko'rish
bet665/751
Sana31.01.2024
Hajmi9.42 Mb.
#1832394
1   ...   661   662   663   664   665   666   667   668   ...   751
Bog'liq
Iqtisodiyot 16.02.2021 (2)

жаҳон хўжалиги – бу халқаро меҳнат тақсимоти 
асосида савдо, ишлаб чиқариш, молиявий, илмий-
техникавий ва бошқа шаклдаги иқтисодий ҳамкорлик 
ва алоқалари кучайган, ўзаро манфаатдорлик мақсадида 
бирлашган турли мамлакатлар хўжаликларининг умумий 
тизимидир.
Жаҳон хўжалиги субъектлари бўлиб қуйидагилар 
ҳисобланади: 
- ўз ичига миллий иқтисодиёт мажмуасини олувчи турли 
мамлакатлар;
- трансмиллий корпорациялар;
- халқаро ташкилот ва институтлар;
- миллий иқтисодиёт чегарасидан чиққан, барча соҳалар, 
хўжаликлар ва фирмалар.
Жаҳон бозорининг ўзига хос хусусияти бўлиб жаҳон 
нархлари ва халқаро рақобат тизимининг амал қилиши 
ҳисобланади. Айнан халқаро рақобатнинг мавжудлиги турли 
даражадаги миллий қийматларни ягона байналминал қийматга 
келтиради. Жаҳон нархи жаҳон бозорига неъматларнинг 
асосий ҳажмини етказиб берувчи мамлакатлардаги шарт-
шароитлар орқали аниқланади. Мамлакатлар ўртасида сотиш 
бозорларини эгаллаш учун кескин рақобат кураши олиб 
борилади. 
Жаҳон хўжалигида ҳар бир ўзгаришлар (жаҳон бозоридаги 
нархлар ҳаракати ва алоҳида мамлакатнинг экспорт 
имкониятидан тортиб дунё иқтисодиётидаги таркибий 
силжишлар ва халқаро монополиялар фаолиятигача) дунёдаги 
барча мамлакатлар манфаатини ўзига тортади. Мамлакатнинг 
савдо, ишлаб чиқариш, валюта-молия соҳаларидаги жаҳон 
тамойилларига боғлиқлик объектив реаллик ҳисобланади. 
Ҳозирги даврда ҳар қандай мамлакатни унинг иқтисодиёти 


759
қандай ривожланган бўлишидан қатъий назар, жаҳон 
хўжалиги алоқаларига жалб қилмасдан тўлақонли иқтисодий 
ривожланишини таъминлаш мумкин эмас. Шу сабабли 
Президентимиз Ш.Мирзиёев «жаҳон ишлаб чиқариш 
тизимига, дунё бозори талабларига ва иқтисодий интеграция 
жараёнларига ҳамоҳанг бўлишимиз лозим»1, деб таъкидлайди.
Шуни амалга ошириш мақсадида “давлат мустақиллиги 
ва суверенитетини мустаҳкамлаш, мамлакатнинг халқаро 
муносабатларнинг тенг ҳуқуқли субъекти сифатидаги ўрни 
ва ролини ошириш, ривожланган демократик давлатлар 
қаторига кириш, Ўзбекистоннинг ён-атрофида хавфсизлик, 
барқарорлик ва аҳил қўшничилик муҳитини шакллантириш”
190
стратегик вазифа сифатида қўйилди.
Дунё бир-биридан мақсадлари, амал қилиш механизми 
билан фарқланувчи турли хил ижтимоий-иқтисодий 
тузумлар, халқаро гуруҳларга бўлинган. Жаҳон ҳамжамияти 
мамлакатларини туркумлаш ҳар хил мезонлар асосида амалга 
оширилади. 
Турли мамлакатларнинг 

Download 9.42 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   661   662   663   664   665   666   667   668   ...   751




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling