Ўзбекистон республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги тошкент давлат иқтисодиёт


Download 9.42 Mb.
Pdf ko'rish
bet663/751
Sana31.01.2024
Hajmi9.42 Mb.
#1832394
1   ...   659   660   661   662   663   664   665   666   ...   751
Bog'liq
Iqtisodiyot 16.02.2021 (2)

IV БЎЛИМ. ЖАҲОН ХЎЖАЛИГИ
25-боб. ЖАҲОН ХЎЖАЛИГИ ВА УНИНГ 
ЭВОЛЮЦИЯСИ 
Олдинги бўлим ва бобларда иқтисодий муносабатларнинг 
намоён бўлиш қонуниятлари ва хусусиятлари алоҳида олинган 
хўжаликлар тармоқлар ва миллий иқтисодиёт миқёсида 
кўриб чиқилган эди. Шунингдек, бу муносабатларни нафақат 
алоҳида хўжалик субъектлари ва миллий иқтисодиётлар, 
балки бутун жаҳон хўжалигига нисбатан ҳам кўриб чиқиш 
муҳим ҳисобланиб, бунда мазкур муносабатларнинг намоён 
бўлиш шакллари мазмун жиҳатдан фарқланади. 
Бу ҳолатлар жаҳон хўжалиги алоқалари ва уларнинг 
миллий хўжаликларнинг иқтисодий ривожланишига 
таъсирини алоҳида таҳлил қилишни тақозо этади. Шунга 
кўра ушбу бобда жаҳон хўжалигининг таркиб топиши, бунда 
ишлаб чиқаришнинг байналминаллашуви ва глобаллашув 
жараёнларининг ўрни, халқаро иқтисодий муносабатларнинг 
шакллари, жаҳон инфратузилмасининг ривожланиши, жаҳон 
хўжалиги алоқаларини халқаро тартибга солиш масалалари 
баён этилади. 


755
25.1. Иқтисодий ривожланишнинг умумжаҳон 
томонлари ва ишлаб чиқаришнинг байналминаллашуви
Ҳозирги замон жаҳон хўжалиги ривожининг муҳим 
тамойили миллий хўжаликларнинг байналминаллашуви, 
шу асосда жаҳон хўжалиги ва аввало жаҳон бозорининг 
шаклланиши ва ривожланишидан иборат. Инсоният 
тараққиёти учун ижобий бўлган бу жараёнга етмиш йилдан 
ортиқ давр давомида дунёнинг икки қарама-қарши ижтимоий-
сиёсий тизимига бўлинганлиги салбий таъсир кўрсатиб 
келди. Ҳозир янги давр бошланди, дунёнинг иқтисодий 
ривожланиши ва шунга мос равишда Ўзбекистон билан 
жаҳон ҳамжамияти мамлакатлари ўртасидаги алоқаларнинг 
бутунлай янги имкониятлари вужудга келди. Ўзбекистон ва 
жаҳон ҳамжамияти мамлакатлари ўртасидаги ҳар томонлама 
алоқаларнинг кенгайиши ва чуқурлашуви ҳар икки томон 
учун иқтисодий ва сиёсий жиҳатдан фойдали ҳисобланади. 
Шу билан бирга, ҳар бир мамлакат иқтисодиётининг 
ривожланиши, унинг миллий хўжалиги кўп даражада нафақат 
бу мамлакатнинг ички имкониятлари билан, балки унинг 
халқаро ижтимоий меҳнат тақсимотида қатнашиш даражаси 
ва миқёси, бутун инсоният ресурслари билан аниқланади.
Ҳозирги даврда жаҳон иқтисодий ривожланишининг энг 
муҳим ўзига хос хусусиятларидан бири – турли мамлакатлар 
ва минтақалар хўжаликлари ўртасидаги ўзаро боғлиқликнинг 
ўсиб, ривожланиб бориши ҳисобланади.
Жаҳон хўжалиги бирданига шаклланган тизим эмас, у 
узоқ даврни ўз ичига олган тарихий жараён ҳисобланади. 
Турли мамлакатлар ўртасидаги иқтисодий алоқалар дастлаб 
чекланган турдаги ва миқдордаги товарлар савдоси шаклида 
келиб чиқиб, бу қулдорлик ва феодализм даврларида ҳам 
мавжуд бўлган. Бунга мисол қилиб, қадимдан Ўрта Осиёда 
жойлашган мамлакатларнинг Ҳиндистон, Хитой, Араб ва 
бошқа мамлакатлар билан, иккинчи томондан эса, Европа 
мамлакатлари билан “Буюк ипак йўли” орқали олиб борган 


756
турли хил савдо-сотиқ ишларини кўрсатиш мумкин. 
Айрим маълумотларга қараганда Рим империяси даврларида 
ҳам турли хил халқаро савдолар, айниқса, қул савдоси амалга 
оширилган. Лекин у даврда асосан натурал ишлаб чиқариш 
ҳукмрон бўлиб, товарлар савдоси ва иқтисодий алоқалар жуда 
чекланган ҳолда бўлган. Кейинчалик товар ишлаб чиқариш 
ва товар-пул муносабатларининг ривожланиши, олтиннинг 
ягона жаҳон пули сифатида тан олиниши буюк географик 
кашфиётлар, мустамлакачиликнинг ривожланиши, халқаро 
меҳнат тақсимотининг кучайиши жаҳон бозорининг пайдо 
бўлиши ва ривожланиши илмий техника тараққиётининг 
жадаллашуви, глобаллашув жараёнларининг кучайиши каби 
қатор омиллар турли мамлакатлар иқтисодиётини бир-бири 
билан боғлиқ ҳолда ривожланишга ва аста-секинлик билан 
жаҳон иқтисодиёти тизимига бирлашишига туртки бўлди.
Айниқса, ҳозирги даврда умумжаҳон муаммолари: 
совуқ урушнинг олдини олиш ва тинчликни таъминлаш; 
экологик бузилишнинг олдини олиш; чекланган энергия ва 
ёқилғи манбаларидан самарали фойдаланиш; энергиянинг 
янги манбаларини топиш (масалан, қуёш энергиясидан 
фойдаланиш); ривожланган ва кам тараққий этган 
мамлакатлар ўртасидаги зиддият ва кескинликни юмшатиш
халқаро терроризмга ва гиёҳвандликка қарши курашиш 
каби муаммоларни биргаликда ҳал қилиш масаласи миллий 
хўжаликларни жаҳон хўжалигига бирлашишни зарур қилиб 
қўймоқда. Жаҳон хўжалигининг аста-секинлик билан 
шаклланишини, унинг ривожланиш босқичларини кўриб 
чиққанда янада равшанроқ кўринади.
Бу масалада ҳам иқтисодий адабиётларда турлича 
ёндашувлар мавжуд. Уларнинг айримларида жаҳон 
хўжалигининг ривожланишини 5 босқич деб, айримларида эса 
4 босқич деб берилади. Масалан, Е.Ф.Борисов жаҳон хўжалиги 
шаклланишининг тўртта босқичини ажратиб кўрсатади. Биз 
мисол тариқасида ушбу босқичларни баён қиламиз.

Download 9.42 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   659   660   661   662   663   664   665   666   ...   751




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling