Ўзбекистон республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги тошкент давлат иқтисодиёт


Ижтимоий сиёсат – бу давлатнинг даромадлар


Download 9.42 Mb.
Pdf ko'rish
bet659/751
Sana31.01.2024
Hajmi9.42 Mb.
#1832394
1   ...   655   656   657   658   659   660   661   662   ...   751
Bog'liq
Iqtisodiyot 16.02.2021 (2)

Ижтимоий сиёсат – бу давлатнинг даромадлар 
тақсимотидаги тенгсизликни юмшатишга ва бозор 
иқтисодиёти қатнашчилари ўртасидаги зиддиятларни 
бартараф қилишга йўналтирилган сиёсатдир.
Республикада бозор муносабатларига ўтиш даврида 
ижтимоий сиёсат, аҳолини ижтимоий қўллаб-қувватлаш ва 
ҳимоя қилишга қаратилади ҳамда алоҳида йирик йўналишларда 
амалга оширилади. 
Аҳолини ижтимоий ҳимоялаш чора-тадбирлари тизимидаги 
энг асосий йўналиш – бу 
нархлар эркинлаштирилиши 
ва пулнинг қадрсизланиш даражаси ортиб бориши 
муносабати билан даромадларнинг энг кам ва ўртача 
даражасини мунтазам ошириб бориш ҳисобланади. 
Бунда Республиканинг ўзига хос ёндашуви ишлаб чиқилиб, 
даромадлар нисбатини ўзгартириш, иш ҳақи, пенсиялар
стипендияларнинг, жамғарма банклардаги аҳоли омонатлари 
ставкаларининг энг оз миқдорини бир вақтнинг ўзида 
қайта кўриб чиқиш йўли билан амалга оширилади. 
Даромадлар нисбатини ўзгартиришда жорий этилган янги 
ягона тариф сеткаси катта аҳамиятга эга бўлди. Бу барча 
тоифадаги ходимларнинг меҳнат ҳақи миқдорларини тариф 
коэффициентлари орқали, энг кам иш ҳақи воситаси билан 
бевосита ўзаро боғлаш имконини берди.
Аҳолини ижтимоий ҳимоялашнинг иккинчи йўналиши – 


748
ички истеъмол бозорини ҳимоя қилиш ҳамда озиқ-овқат 
маҳсулотлари ва ноозиқ-овқат моллари асосий турлари 
истеъмолини муайян даражада сақлаб туриш бўлди. 
Бунга эришишда муҳими маҳсулотлар экспортини божхона 
тизими орқали назорат қилиш ва уларга юқори бож тўловлари 
жорий этиш, кундалик зарур товарларни меъёрланган тарзда 
сотишни ташкил қилиш каби тадбирлар катта аҳамиятга эга 
бўлди. Миллий валюта жорий этилиши билан озиқ-овқат 
маҳсулотларини меъёрланган тарзда сотишдан воз кечиш 
эркин нархларга ўтиш имкониятини яратади.
Иқтисодий ислоҳотларнинг илк босқичида ижтимоий 
сиёсатни амалга оширишнинг учинчи йўналиши – аҳолининг 
кам таъминланган табақаларини ижтимоий ҳимоялаш 
ва қўллаб-қувватлаш борасида кучли чора-тадбирлар 
ўтказилганлиги бўлди. Бу йўналишда аҳолининг ижтимоий 
жиҳатдан ночор қатламлари – пенсионерлар, ногиронлар, кўп 
болали ва кам даромадли оилалар, ишсизлар, ўқувчи ёшлар 
ҳамда қайд этилган миқдорда даромад олувчи кишилар турли 
хил йўллар билан ҳимоя қилиб борилди.

Download 9.42 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   655   656   657   658   659   660   661   662   ...   751




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling