Ўзбекистон республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги тошкент давлат иқтисодиёт


Ялпи ижтимоий ҳимоялаш тизимидан ишончли


Download 9.42 Mb.
Pdf ko'rish
bet660/751
Sana31.01.2024
Hajmi9.42 Mb.
#1832394
1   ...   656   657   658   659   660   661   662   663   ...   751
Bog'liq
Iqtisodiyot 16.02.2021 (2)

Ялпи ижтимоий ҳимоялаш тизимидан ишончли 
ижтимоий кафолатлар ва аҳолини ижтимоий қўллаб-
қувватлаш тизимига изчиллик билан ўтиш – ижтимоий 
сиёсатни амалга оширишга, ижтимоий ҳимоя воситасини 
кучайтиришда сифат жиҳатдан янги босқич бошлашини 
билдиради.
Янгиланган ижтимоий сиёсат адолат тамойилларига 
изчиллик билан риоя қилишга асосланиб, ижтимоий 
кўмаклашишнинг мавжуд усулларини ва пул билан таъминлаш 
манбаларини тубдан ўзгартиришни тақозо қилади. Бу 
сиёсат ижтимоий ҳимоя аниқ мақсадли ва аҳолининг аниқ 
табақаларини қамраб олишни кўзда тутади. Ёрдам тизими 
фақат кам таъминланган ва меҳнатга лаёқатсиз фуқароларга 
нисбатан қўлланилиб, шу мақсад учун давлат манбалари 
билан бир қаторда меҳнат жамоалари, турли ташкилот ҳамда 
жамғармаларнинг маблағларидан ҳам фойдаланилади.


749
Ижтимоий кўмаклашишнинг янги тизимида болалар ва 
кам даромадли оилалар ёрдамдан баҳраманд бўлувчи асосий 
кишилар ҳисобланиб, улар учун ҳамма нафақа ва моддий 
ёрдамлар фақат маҳалла орқали етказиб берилади. Шу мақсадда 
маҳаллаларда бюджет маблағлари, корхона ва ташкилотлар, 
тадбиркорлик тузилмалари ва айрим фуқароларнинг ихтиёрий 
ўтказган маблағлари ҳисобидан махсус жамғармалар ҳосил 
қилинди.
Ижтимоий кўмаклашишнинг янги тизими меҳнатга 
рағбатлантирадиган омиллар ва воситалар янги тузилмаси 
пайдо бўлишини ҳам тақозо қилади. Шундай қилиб, 
ислоҳотлар даврида давлат аҳолининг муҳтож табақаларини 
қўллаб-қувватлаш билан бирга, ўз меҳнат фаолияти орқали 
оиласининг фаровонлигини таъминлашга интилувчи кишилар 
учун тенг шароит ва қулай имконият яратишга ҳаракат қилади. 
Ўзбекистонда аҳолини ижтимоий ҳимоялаш борасида амалга 
оширилаётган чора-тадбирлар бунинг яққол далилидир.
Шуни эътиборда тутиш лозимки, республикамизда 
кейинги йилларда аҳолининг кам таъминланган ва муҳтож 
қатламларини ижтимоий қўллаб-қувватлаш ва уларга моддий 
ёрдам кўрсатиш борасида аниқ йўналтирилган самарали чора-
тадбирларни амалга ошириш, таълим, кадрлар тайёрлаш, 
соғлиқни сақлаш ва аҳолини ижтимоий ҳимоя қилиш 
соҳаларида мақсадли умуммиллий дастурларни ҳаётга татбиқ 
этиш янада фаоллаштирилмоқда. 2017 йил 7 февралдаги 
Ўзбекистон Республика Президентининг “Ўзбекистон 
Республикасини янада ривожлантириш бўйича ҳаракатлар 
стратегияси тўғрисида”ги фармонида бир қатор йўналишларни 
ривожлантириш кўзда тутилган. Жумладан, ушбу фармоннинг 
4-йўналишида “ижтимоий соҳани ривожлантиришга 
йўналтирилган аҳоли бандлиги ва реал даромадларини 
изчил ошириб бориш, ижтимоий ҳимояси ва соғлиғини 
сақлаш тизимини такомиллаштириш, хотин-қизларнинг 
ижтимоий-сиёсий фаоллигини ошириш, арзон уй-жойлар 
барпо этиш, йўл-транспорт, муҳандислик-коммуникация 


750
ва ижтимоий инфратузилмаларни ривожлантириш ҳамда 
модернизация қилиш бўйича мақсадли дастурларни амалга 
ошириш, таълим, маданият, илм-фан, адабиёт, санъат ва спорт 
соҳаларини ривожлантириш, ёшларга оид давлат сиёсатини 
такомиллаштириш”га
185
алоҳида эътибор берилган.
Соғлиқни сақлаш соҳасида давлат муассасалари билан бир 
қаторда хусусий тиббиёт йўналиши ҳам жадал ривожланмоқда. 
Даволаш фаолияти турлари 50 тадан 126 тага кўпайтирилиб, 
қатор имтиёзлар берилгани туфайли ўтган йили 634 та хусусий 
тиббиёт муассасаси ташкил этилди.
“Обод қишлоқ” ва “Обод маҳалла” дастурлари доирасида 
479 та қишлоқ ва овулда, шаҳарлардаги 116 та маҳаллада кенг 
кўламли қурилиш ва ободонлаштириш ишлари бажарилди. 
Бунга 6,1 триллион сўм ёки 2018 йилга нисбатан 1,5 триллион 
сўм кўп маблағ сарфланди.
Қишлоқ жойларда – 17100 та, шаҳарларда – 17 минг 600 
та, жами 34 минг 700 та ёки 2016 йилга нисбатан салкам 3 
баробар кўп арзон ва шинам уйлар қурилди.
Кам таъминланган ва уй-жой шароитини яхшилашга муҳтож 
5 мингта оилага, жумладан, ногиронлиги бўлган аёлларга 
ипотека кредити асосида арзон уй-жой сотиб олиш учун 116 
миллиард сўмдан зиёд бошланғич бадал тўлаб берилди.
186
Ўтган давр мобайнида Кадрлар тайёрлаш ва Мактаб 
таълими ривожлантириш умуммиллий дастурлари доирасида 
аҳамиятли ишлар амалга оширилди. Жумладан:
Таълим-тарбия соҳасининг яxлит, узлуксиз тизимини 
шакллантириш ва мустаҳкамлаш, жумладан, умумий ўрта 
таълимдан бошлаб ўрта маxсус, касб-ҳунар ҳамда олий 
таълимгача бўлган барча босқичларда юксак билимли ва 
малакали касб тайёргарлигига эга бўлган авлодни тарбиялаш 
жараёнини такомиллаштириш ишлари изчил давом эттирилди.
185
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 7 февралдаги “Ўзбеки-
стон Республикасини янада ривожлантириш бўйича ҳаракатлар стратегияси тўғри-
сида”ги ПФ-4947-сонли Фармони. 
186
Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевнинг Олий Маж-
лиснинг Сенати ва Қонунчилик палатасига Мурожаатномаси (24.01.2020) // Халқ 
сўзи газетаси, 2020 йил 25 декабрь.


751
Шунингдек, тадқиқотлар натижаси ўлароқ ижтимоий ҳимоя 
тизими кадрларини узлуксиз ўқитиш, кадрларга қўйиладиган 
касбий талабларни ижтимоий ҳимояси билан шуғулланувчи 
ягона давлат муассасасини ташкил этиш, соҳа бўйича таълим 
тизимини халқаро стандартларга мослаштириш экспертлар 
томонидан таклиф этилди.
Мактабгача таълимни ривожлантириш борасида бошлаган 
ислоҳотларимиз натижасида ўтган йили 5 минг 722 та давлат, 
хусусий, оилавий болалар боғчалари ташкил этилди. Шунинг 
ҳисобидан фарзандларимизни мактабгача таълим билан 
қамраб олиш даражаси бир йил давомида 38 фоиздан 52 
фоизга кўтарилди.
2019 йилда мутлақо янгича мазмун ва шаклдаги 4 та 
Президент мактаби, 3 та Ижод мактаби иш бошлади. Олий 
таълимни ривожлантириш учун ўтган йили 19 та янги олий 
ўқув юрти, жумладан, 9 та нуфузли хорижий университетнинг 
филиали очилди. Етакчи хорижий университетлар билан 
ҳамкорликда 141 та қўшма таълим дастури бўйича кадрлар 
тайёрлаш йўлга қўйилди. Олий таълим муассасаларига жами 
146 минг 500 нафар ёки 2016 йилга нисбатан 2 баробар кўп 
талаба ўқишга қабул қилинди.
187
Буларнинг барчаси мамлакат аҳолисини ижтимоий 
жиҳатдан ҳар томонлама қўллаб-қувватлаш ва ҳимоя қилиш, 
унинг турмуш фаровонлигини оширишда муҳим аҳамият касб 
этади.

Download 9.42 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   656   657   658   659   660   661   662   663   ...   751




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling