771
ҳисобига қурилган объект (корхона)лар устидан назорат
қилиш ҳуқуқини беради, портфелли инвестициялар эса
бундай ҳуқуқни бермайди. У одатда акция пакетлари ҳамда
облигация ва бошқа қимматли қоғозлар шаклида берилади.
Халқаро иқтисодий муносабатларнинг
анча мураккаб
жиҳатларидан бири ишчи
кучининг халқаро миграцияси
ҳисобланиб, у ўз ифодасини ишчи кучи ресурсларининг
анча қулай шароитда иш билан таъминлаш мақсадида бир
мамлакатдан бошқасига кўчиб ўтишида топади. Халқаро
миграция жараёнини иқтисодий омиллар билан бирга сиёсий,
этник, маданий, оилавий ва бошқа тавсифдаги омиллар ҳам
тақозо қилади.
Халқаро миграция иккита асосий таркибий қисмни ўз
ичига олади: эмиграция ва иммиграция.
Эмиграция – яшаб
турган мамлакатларидан доимий яшаш учун бошқа
мамлакатга чиқиб кетишни, иммиграция – шу мамлакатга
доимий яшаш учун бошқа мамлакатдан кириб келишни
билдиради. Халқаро миграция шунингдек репатриация –
яъни фуқароларни илгари чиқиб кетган мамлакатларига
қайтарилиши жараёнини ҳам ўз ичига олади.
Халқаро мигрантлар бешта асосий тоифага ажратилади:
1) иммигрантлар ва ноиммигрантлар;
2) шартнома бўйича
ишлашга келган мигрантлар;
3) нолегал, яширин иммигрантлар;
4) бошпана сўровчи шахслар;
5) қочоқлар.
Фан-техника ютуқлари билан халқаро айирбошлаш
бир қатор шаклларда амалга оширилади. У илмий-техникавий
ахборотлар, мутахассислар, фан соҳаси
ходимлари билан
айирбошлашни, тадқиқот ва янгиликларни лицензия асосида
беришни, илмий-тадқиқот ишлари ўтказишни, умумий фан-
техника ва технологияни ишлаб чиқариш бўйича қўшма
тадбиркорликни ўз ичига олади.
Илмий-техникавий ҳамкорликнинг муҳим
шаклларидан
бири халқаро инжиниринг ҳисобланади.
Do'stlaringiz bilan baham: