Ўзбекистон республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги тошкент давлат иқтисодиёт


Европа тикланиш ва тараққиёт банки (ЕТТБ)


Download 9.42 Mb.
Pdf ko'rish
bet680/751
Sana31.01.2024
Hajmi9.42 Mb.
#1832394
1   ...   676   677   678   679   680   681   682   683   ...   751
Bog'liq
Iqtisodiyot 16.02.2021 (2)

Европа тикланиш ва тараққиёт банки (ЕТТБ) 
тузилди.
Шуни 
таъкидлаш 
лозимки, 
жаҳон 
иқтисодий 
муносабатларини халқаро тартибга солиш тизимида доимий 
ўзгаришлар рўй бериб туради. 80-йилларда иқтисодий, 
ижтимоий, сиёсий сабаблар тақозо қилган дунё сиёсий 
вазиятдаги ўзгаришлар, жаҳон хўжалик алоқалари тизимини 
кўп томонлама тартибга солиш шакллари эволюциясига 
олиб келди. Булар ичида собиқ социалистик мамлакатларда 
вазиятнинг ўзгариши, ташқи фаолиятида мустақил 
субъектларни ташкил қилувчи давлатлар сонининг кескин 
кўпайиши ҳамда дунё мамлакатлари ичида рўй берадиган 
ўзгаришлар муҳим ўрин тутади.
80-йилларнинг ўрталарида дунёда АҚШ, Ғарбий Европа 
ва Япониядан иборат анча қудратли рақобатлашув марказ 
вужудга келдики, бу ҳам жаҳон иқтисодий муносабатларини 
тартибга солишга ўз таъсирини кўрсатади. 


777
Жаҳон хўжалик алоқаларини тартибга солишга халқаро 
ташкилотлар аъзолари таркибидаги ўзгаришларнинг ҳам 
таъсири бўлди. ХВФ, ХТРБ, ТСБК (ХСТ)га Осиё, Африка, 
Лотин Америкасидаги озод бўлган мамлакатлар ва кейин 
қатор собиқ социалистик мамлакатлар фаол кира бордики, бу 
ҳам жаҳон хўжалиги алоқаларини тартибга солишда маълум 
ўзгаришларга олиб келади.
Европа Иттифоқи (ЕИ) доирасида ягона бозорни бунёд 
этишга ҳаракат туфайли ягона умумевропа фуқаролиги, 
иқтисодий, валюта ва сиёсий иттифоқ таъсис этилади. Бу 
Иттифоқнинг Шартномада белгиланган вазифаларини 
бажариш учун бир қатор Европа муассасалари тузилди.
Европа 
Иттифоқининг 
ижроия 
органи 
Европа 
ҳамжамияти Комиссияси (ЕҲК)дир. Унинг аъзоларини 
миллий ҳукуматлар тайинлайди, лекин улар ўз фаолиятларида 
мутлақо мустақилдир.
Иттифоқнинг қарорлар қабул қилиш органи Вазирлар 
Кенгаши ҳисобланади. Унинг таркибида ички ишлар, молия, 
таъминот, қишлоқ хўжалиги каби Вазирлар Кенгаши мавжуд 
бўлади.
Европа ҳамжамияти Комиссияси фаолиятини назорат 
қилиш, ҳамжамият бюджети ва қонунларини маъқуллаш 
ҳамда уларга ўзгартириш киритиш ҳуқуқи Европарламент 
зиммасига юклатилади.
Европа Иттифоқида 1999 йилдан бошлаб ягона пул-кредит 
сиёсати ўтказила бошланди. Шу муносабат билан ягона 
валюта – ЭКЮ, 2004 йилдан бошлаб эса Евро жорий этилди ва 
янги муассаса – 

Download 9.42 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   676   677   678   679   680   681   682   683   ...   751




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling