Ўзбекистон республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги тошкент давлат иқтисодиёт
Ўзбекистоннинг жаҳон иқтисодиётига
Download 9.42 Mb. Pdf ko'rish
|
Iqtisodiyot 16.02.2021 (2)
26.3. Ўзбекистоннинг жаҳон иқтисодиётига
интеграциялашуви ва ташқи иқтисодий фаолияти Ўзбекистоннинг жаҳон иқтисодиётига қўшилишининг 792 шарт-шароитлари ва ташқи иқтисодий фаолиятини амалга ошириш имкониятлари Республика давлат мустақиллигини қўлга киритиши билан вужудга кела бошлади. Бундай вазиятда ташқи иқтисодий алоқалар мажмуини бошқаришнинг ўзига хос тизимини шакллантириш, ташқи алоқаларни йўлга қўйиш борасида қоида ва тамойилларни ишлаб чиқиш, республиканинг жаҳон иқтисодий тизимига қўшилиш йўлларини белгилаш тақозо этилади. Ўзбекистон Республикасининг ташқи сиёсий ва ташқи иқтисодий фаолиятининг норматив-ҳуқуқий базасини ҳамда халқаро ҳамкорликнинг шартномавий-ҳуқуқий асосларини такомиллаштириш асосида хорижий шериклар билан муносабатларни йўлга қўйишнинг ҳамда улар билан ҳамкорликни ривожлантириш устувор йўналишларининг асосий тамойилларини белгилаб берувчи Ўзбекистон Республикасининг ташқи сиёсий ва иқтисодий фаолияти стратегиясининг лойиҳасини ишлаб чиқиш зарур эди. Ўзбекистоннинг халқаро меҳнат тақсимоти ва жаҳон хўжалик алоқаларида иштирок этишининг асоси очиқ турдаги иқтисодиётни вужудга келтиришдир. Шу сабабли республикамиз мустақилликка эришгандан кейин қисқа давр ичида 80 дан ортиқ давлат билан дипломатия муносабатларини ўрнатди, дунёнинг кўпчилик давлатларида дипломатия элчихоналарини очди, кўпгина халқаро ташкилотлар – БМТ иқтисодий муассасалари, Жаҳон банки, Халқаро банк, Халқаро валюта фонди, Халқаро молия корпорацияси, Иқтисодий тараққиётга кўмаклашувчи ташкилот каби бошқа халқаро молиявий-иқтисодий ташкилотларга аъзо бўлиб кирди. Ўзбекистоннинг жаҳон хўжалигига интеграциялашуви жараёнларининг зарурлиги тўғрисида тўхталиб, Президент Ш.Мирзиёев «жаҳон ишлаб чиқариш тизимига, дунё бозори талабларига ва иқтисодий интеграция жараёнларига ҳамоҳанг бўлишимиз лозим» 193 деб таъкидладилар. Шунга кўра, Ташқи савдо йўналишларини 193 Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевнинг Олий Маж- лиснинг Сенати ва Қонунчилик палатасига Мурожаатномаси (24.01.2020) Халқ сўзи газетаси, 2020 йил 25 январь. 793 диверсификациялаш ва уларнинг халқаро инфратузилмалари билан интеграциялашувига қаратилган дастурни ишлаб чиқиш стратегик вазифа сифатида қўйилмоқда. Жумладан, бу борада қарор ишлаб чиқиш кўзда тутилган бўлиб, унда қуйидагиларни инобатга олиш таклиф этилади: 194 - миллий транспорт логистика компаниялари ўртасида рақобат даражасини ошириш, экспорт корхоналари учун тарифларни пасайтиришни рағбатлантириш, автомобиль паркларини кенгайтириш, юк автомобилларини олиш учун кредитлар олишни соддалаштириш; - экспортга мўлжалланган миллий маҳсулотлар нархларини рақобатбардош қилиш мақсадида юкларни бир транспортдан бошқасига қайта юклаш пунктлари сонини ошириш; - «Ўзбекистон темир йўллари» АЖ ва «Ўзбекистон ҳаво йўллари» МАК веб-сайтларида темир йўл ва ҳаво транспортларида юк ташиш тарифларини оптималлаштириш. Бугунги кунда Ўзбекистоннинг жаҳон хўжалигига интеграциялашуви кўп даражали тизим сифатида амал қилиб, уни қуйидаги бешта даражага ажратиш мумкин: глобал; трансконтинентал; минтақалараро; минтақавий; маҳаллий 195 . Ҳар бир даражадаги интеграцион алоқаларнинг ўзига хос вазифалари мавжуд. Ўзбекистоннинг Download 9.42 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling