Ўзбекистон республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги тошкент давлат иқтисодиёт


Download 9.42 Mb.
Pdf ko'rish
bet692/751
Sana31.01.2024
Hajmi9.42 Mb.
#1832394
1   ...   688   689   690   691   692   693   694   695   ...   751
Bog'liq
Iqtisodiyot 16.02.2021 (2)

минтақавий даражадаги интеграцияси 
– бу умумий тарихга, ягона маданий анъаналарга, ўхшаш 
турмуш тарзи ва менталитетга эга бўлган қардош халқларни 
бирлаштирувчи Марказий Осиё мамлакатлари ўртасидаги 
ҳамкорликни мустаҳкамлаш ва ривожлантиришдан иборат. 
Бундай интеграцион алоқанинг аниқ шакли сифатида 1992 
йилнинг январь ойида ташкил этилган Марказий Осиё 
минтақавий ҳамкорлиги (ЦАРС) ташкил этилди. 
Яна бир истиқболли, кучли салоҳиятга эга бўлган 
минтақавий бирлашмалардан бири – 
Шанхай ҳамкорлик 
ташкилоти (ШҲТ)дир. ШҲТнинг шаклланиши 1992 йилдан 
Хитой билан чегарадош беш постсовет республикаларининг 
ўзаро чегараларни аниқлаш билан боғлиқ муаммоларни 
муҳокама қилишидан бошланган. Дастлаб “Шанхай бешлиги” 
деб ном олган бу ташкилот 1996 йилда Шанхайда, 1998 йилда 
Олмотада, 1999 йилда Бишкекда беш давлат раҳбарларининг 
саммити чегараларни мустаҳкамлаш, чегара ҳудудларида 
қуролли кучларни қисқартириш каби масалаларни келишиб, 
ҳал этишга қаратилди. 2000 йил июлида Душанба саммитида 
Ўзбекистон биринчи Президенти И.А.Каримов кузатувчи 
сифатида қатнашди. 2001 йил 15 июнда Шанхай саммитида 
ташкилотга олтинчи бўлиб Ўзбекистон қўшилди, “Терроризм, 
сепаратизм ва экстремизмга қарши кураш тўғрисида Шанхай 
конвенцияси” имзоланди. 2004 йил июндан бошлаб ташкилот 
тўла равишда ишга киришди. 2005 йилда Остона саммитида 
ва 2007 йил 15-16 августда Бишкек учрашувларида Эрон
Покистон ва Ҳиндистон, Мўғулистон кузатувчи сифатида 
иштирок этди.
2016 йилда ШҲТнинг Тошкентда ўтказилган Саммитида 
Ҳиндистон ва Покистон давлатлари ШҲТга аъзо сифатида 
қабул қилинди. Ушбу саммитда аъзо давлатлар билан бирга 18 
та кузатувчи давлатлар вакиллари иштирок этишди. Ташкилот 
аъзолари ўзаро келишувлар ва ҳамкорлик шартномаларини 
имзолашди. Бугунги кунда ШҲТнинг мақсади жуда оддий: 
аъзо давлатларда ҳарбий-сиёсий можароларга йўл қўймаслик, 
ҳудуддаги барчани бирлаштирувчи инфраструктурани яратиш 


796
(йўл, логистика марказлари, ахборот ва қонуний асослар ва 
бошқалар).
2019 йил 13-14 июнь куни Қирғизистон Республикаси 
Бишкек шаҳрида Шанхай ҳамкорлик ташкилотига аъзо 
давлатлар ҳукумат раҳбарлари кенгашида Шанхай иқтисодий 
ташкилоти билан ҳамкорликни кучайтириш, Марказий Осиё 
давлатлари ўртасида эркин савдо алоқаларини ўрнатиш 
масалалари муҳокама қилинди. Шундан кейин эса Ўзбекистон 
Республикаси Президентининг 2020 йил 26 февралдаги 
“Халқаро шартномани тасдиқлаш тўғрисида”ги ПҚ-4619-
сонли Қарори имзоланди. Унга кўра, 2019 йил 14 июнь 
куни Бишкек шаҳрида Шанхай ҳамкорлик ташкилотига аьзо 
давлатлар раҳбарларининг кенгаши йиғилишида имзоланган 
Шанхай ҳамкорлик ташкилотига аъзо давлатлар ҳукуматлари 
ўртасида оммавий ахборот воситалари соҳасида ҳамкорлик 
қилиш асосий вазифа қилиб қўйилди
196
.
Бу ташкилотга Осиёнинг икки етакчи мамлакати – 
Ҳиндистон ва Покистоннинг аъзо бўлиши билан ШҲТ глобал 
кун тартибига эга энг йирик минтақавий ташкилотга айланди. 
Бугун ШҲТ фаолияти сиёсат, хавфсизлик, терроризмга қарши 
кураш, савдо-иқтисодий ва маданий-гуманитар ҳамкорликдан 
тортиб экологик мавзугача бўлган кенг кўламли масалаларни 
қамраб олган. 
Ўзбекистоннинг 
Шанхай 
ҳамкорлик 
ташкилоти 
мамлакатлари 
билан 
иқтисодий 
интеграциясининг 
кучайиши кўп жиҳатдан мазкур мамлакатларнинг миллий 
манфаатдорлиги билан белгиланади. Энг аввало, Ўзбекистон 
рақобат жиҳатидан нисбатан устунликка эга бўлган 
ишлаб чиқариш соҳалари товарлари – қишлоқ хўжалиги, 
машинасозлик, кимё саноати, қурилиш материаллари саноати, 
электр энергетикаси товарларининг савдосини кенгайтириши 
мақсадга мувофиқдир. Шунингдек, телекоммуникациялар, 
сув ва энергия ресурсларидан фойдаланиш, халқаро туризм, 
ҳамкорликдаги экологик лойиҳаларни амалга ошириш 
196
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йил 26 февралдаги “Халқа-
ро шартномани тасдиқлаш тўғрисида”ги ПҚ-4619-сонли Қарори.


797
борасида интеграция алоқаларини кучайтириш лозим.
26.1 жадвал
Шанхай ҳамкорлик ташкилотига аъзо давлатлар тўғрисида маълумотлар (2019 
йил)

Download 9.42 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   688   689   690   691   692   693   694   695   ...   751




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling