802
тасодифий интеграция, мослашувчан (икки томонлама нафли)
интеграция каби турлари фарқланади.
4. Бугунги кунда Ўзбекистоннинг жаҳон хўжалигига
интеграциялашуви кўп даражали тизим сифатида амал қилиб,
уни қуйидаги бешта даражага ажратиш мумкин: глобал;
трансконтинентал; минтақалараро; минтақавий; маҳаллий.
Ҳар бир даражадаги интеграцион алоқаларнинг ўзига хос
вазифалари мавжуд.
5. Ўзбекистон Республикаси ташқи сиёсатини амалга
оширишнинг асосий тамойиллари тенг ҳуқуқлилик ва ўзаро
манфаатдорлик негизида қурилиб, унинг қоидалари икки
томонлама ва кўп томонлама шартнома муносабатларида ўзаро
манфаатли алоқалар ўрнатиш, халқаро иқтисодий иттифоқлар
доирасидаги ҳамкорликни чуқурлаштиришга асосланди.
Do'stlaringiz bilan baham: