Ўзбекистон республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги тошкент давлат иқтисодиёт


Эркин савдо тўғрисида Шимолий Америка битими


Download 9.42 Mb.
Pdf ko'rish
bet689/751
Sana31.01.2024
Hajmi9.42 Mb.
#1832394
1   ...   685   686   687   688   689   690   691   692   ...   751
Bog'liq
Iqtisodiyot 16.02.2021 (2)

Эркин савдо тўғрисида Шимолий Америка битими 
(НАФТА) 1994 йилдан бошлаб амалда бўлиб, ўз ичига АҚШ, 
Канада ва Мексикани қамраб олади. Бу мамлакатларнинг 
ўзаро савдо ва капитал ҳаракати асосидаги иқтисодий 
алоқаларининг миқёсларини қуйидаги маълумотлар орқали 
тасаввур этиш мумкин: АҚШда Канада экспортининг 75-80% 
(ёки Канада ЯММнинг 20%) сотилади. Канададаги тўғридан-
тўғри хорижий инвестициялар таркибида АҚШнинг улуши 
75%дан, Канаданинг АҚШдаги улуши эса 9%дан ортиқ. 
АҚШга Мексика экспортининг 70%дан ортиғи йўналтирилиб, 
АҚШдан Мексикага 65% импорт келиб тушади.
Шимолий Америка интеграцион гуруҳининг мавжуд 
таркиби Европадаги интеграция моделидан фарқ қилиб, бу 
қуйидагиларда намоён бўлади:
- АҚШ, Канада ва Мексика ўртасидаги иқтисодий ўзаро 
алоқаларнинг тенг нисбатларда эмаслиги;
- бу гуруҳ аъзолари ривожланганлик даражасининг кескин 
фарқ қилиши.
Эркин савдо тўғрисида Шимолий Америка битими 
(НАФТА)нинг асосий жиҳатлари қуйидагилардан иборат:
- барча божхона тўловларини бекор қилиш;
- товар ва хизматлар савдосидаги тарифсиз тўсиқларнинг 
аҳамиятли қисмини босқичма-босқич тугатиб бориш;
- Мексикадаги Шимолий Америка капитал қўйилмалари 
учун шарт-шароитларни яхшилаш;
- Мексика молия бозорида АҚШ ва Канада банкларининг 
фаолиятини эркинлаштириш;


791
- АҚШ, Канада ва Мексика арбитраж комиссиясини ташкил 
этиш.
Шунингдек, келгусида нафақат НАФТА доирасида ички 
минтақавий ҳамкорликни чуқурлаштириш, балки бошқа 
Лотин Америкаси мамлакатлари ҳисобига унинг таркибини 
кенгайтириш ҳам кўзда тутилмоқда.
Жанубий-Шарқий Осиё мамлакатлари ассоциацияси 
(АСЕАН) 1967 йилда ташкил топганлигига қарамай, фақат 
1992 йилга келиб унинг иштирокчилари (Индонезия, Малайзия, 
Филиппин, Сингапур, Таиланд, Бруней, Вьетнам, Мьянма, 
Лаос) ўз олдиларига 2008 йилга қадар ягона минтақавий 
эркин савдо ҳудудини ташкил этиш вазифасини қўйдилар. 
АСЕАНнинг аъзоси ҳисобланган ҳар бир мамлакатнинг 
иқтисодиёти Япония, АҚШ, Осиёнинг янги индустриал 
мамлакатлари иқтисодиёти билан чамбарчас боғлиқ. 
2018 йил 6 февраль куни Жанубий-шарқий Осиё 
мамлакатлари ассоциацияси (АСЕАН)га аъзо давлатлар Ташқи 
ишлар вазирларининг Сингапурдаги навбатдан ташқари 
йиғилиши ўтказилади. Унда бир қанча масалалар муҳокама 
қилинган. Жумладан:
• Минтақадаги аҳолининг турмуш даражасини яхшилаш 
учун “ақлли шаҳарлар” тармоғини яратиш;
• Терроризм ва трансмиллий жиноятчиликка қарши 
курашда ҳамкорликни ривожлантириш;
• Кибер ва трансчегаравий таҳдидларга қарши жамоавий 
барқарорликни шакллантириш;
• Жанубий Хитой денгизидаги баҳсли ҳудудлар масаласи;
• Мьянмалик рохинжа мусулмонларининг тақдири.
Шунингдек, АСЕАНга аъзо мамлакатларда аҳолининг 
турмуш даражасини яхшилаш бўйича таклифлар киритилиши 
кўзда тутилган.

Download 9.42 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   685   686   687   688   689   690   691   692   ...   751




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling