Ўзбекистон республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги тошкент давлат иқтисодиёт


Халқаро  772 инжиниринг бир давлат томонидан бошқасига саноат


Download 9.42 Mb.
Pdf ko'rish
bet676/751
Sana31.01.2024
Hajmi9.42 Mb.
#1832394
1   ...   672   673   674   675   676   677   678   679   ...   751
Bog'liq
Iqtisodiyot 16.02.2021 (2)

Халқаро 


772
инжиниринг бир давлат томонидан бошқасига саноат 
ва бошқа объектларни лойиҳалаштириш ва қуриш 
жараёнига керакли ҳисоб-китоб лойиҳаларини бериш 
ҳамда инженерлик-қурилиш хизмати кўрсатишдан иборат 
бўлади.
Жаҳон инфратузилмаси. Товарлар, ишчи кучи, молиявий 
воситаларнинг миллий чегаралардан чиқиб, бошқа 
мамлакатларга кириб бориши орқали тўхтовсиз ўсиб борувчи 
ҳаракати бутун жаҳон инфратузилмасининг ривожланиши 
ва такомиллашувини тезлаштиради. Муҳим транспорт 
тизими (денгиз, дарё, ҳаво, темир йўл транспорти) билан бир 
қаторда жаҳон иқтисодиётининг ривожланишида ахборот 
коммуникациялар тармоғи тобора кўпроқ аҳамият касб этиб 
боради. Муносиб умумжаҳон инфратузилмаси бўлмаса, 
ҳозирги ишлаб чиқарувчи кучларнинг байналминаллашувини 
ривожлантириб бўлмайди. Бундай инфратузилманинг айрим 
таркибий қисмлари жаҳон савдоси вужудга келаётган, жаҳон 
бозори ташкил топаётган вақтда пайдо бўлган.
Ҳозирги даврда биржалар, молия марказлари, йирик саноат 
ва савдо бирлашмалари мисли кўрилмаган тезлик билан 
оператив маълумотлар олишга ва уларни ишлаб чиқишга 
имкон берувчи энг янги техник воситалар билан жиҳозланган. 
Ривожланган мамлакатларда кенг тармоқли ахборот мажмуаси 
ташкил топмоқда, унинг таъсири амалда иқтисодиётнинг 
барча тармоқлари ва соҳаларига ёйилмоқда. Ҳозирги шароитда 
илмий ва тижорат ахборотлар айниқса қимматлидир. Шу 
сабабли турли халқаро даражаларда махсус «маълумотлар 
банклари» ташкил топмоқда, булар илмий ва ишлаб чиқариш 
мақсадлари учун зарур ахборотни қидириб топишни анча 
енгиллаштиради. Жаҳон инфратузилмаси турли зиддиятларни 
бартараф қилиш орқали ривожланади.
Халқаро 
айирбошлаш 
товарларда 
моддийлашган 
шакллардан номоддий алоқаларга тобора кўпроқ ўрин 
бўшатади, яъни фан-техника ютуқлари, ишлаб чиқариш ва 
бошқариш тажрибаси, хизматнинг бошқа турлари билан 


773
айирбошлаш ўсиб боради. Ҳисоб-китоблар ва маълумотларга 
кўра, ҳозирги кунда хизматлар жаҳон ялпи ички маҳсулотининг 
46 фоизидан кўпроғини ташкил қилади, бу кўрсаткич янада 
тезлик билан ўсиб боради.

Download 9.42 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   672   673   674   675   676   677   678   679   ...   751




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling