770
мамлакатлари ўртасидаги хўжалик алоқалари мажмуидир.
Халқаро иқтисодий муносабатлар қуйидаги
шаклларда
намоён бўлади:
- товар ва хизматларнинг халқаро савдоси;
- капитал ва чет эл инвестицияларининг ҳаракати;
- ишчи кучининг ташқи миграцияси;
- ишлаб чиқаришнинг
давлатлараро кооперацияси;
- фан ва техника соҳасидаги айирбошлаш;
- валюта-кредит муносабатлари.
Товар ва хизматларнинг халқаро
савдоси энг аввало
миллий хўжаликларнинг халқаро меҳнат тақсимотидаги
иштирокига боғлиқ. Халқаро меҳнат тақсимоти ривожланиши
натижасида жаҳон бозори таркиб топади. Жаҳон бозорига
товар ва хизматларнинг халқаро ҳаракати сифатида қараш
мумкин. Жаҳон бозори ўзининг ривожланишида бир қатор
босқичлардан ўтадики, улардан ҳар бири миллий хўжаликнинг
халқаро иқтисодий муносабатларга жалб қилинишининг
маълум даражаси билан тавсифланади. Товар ва хизматларнинг
халқаро савдоси ва жаҳон
бозорининг асосий белги ва
хусусиятларини 27-бобда батафсил кўриб чиқамиз.
Капиталнинг халқаро ҳаракати – бу капиталнинг чет
элда жойлаштирилиши ва ҳаракатга келтирилиши. У чет
элга қуйидаги шаклларда чиқарилади:
- хусусий ёки давлат капитали шаклида.
Капиталнинг
халқаро ташкилотлар йўли билан ҳаракати кўпинча мустақил
шакл сифатида ажратилади;
– пул ва товар шаклида.
Жумладан, капитал чиқариш
машина ва ускуналар, патентлар, ноу-хау ҳамда
товар
кредитлари шаклида бўлиши мумкин;
– қисқа ва узоқ муддатли кредитлар шаклида;
– ссуда ва тадбиркорлик капитали шаклида.
Ссуда
шаклидаги капитал қуйилмалар бўйича фоиз, тадбиркорлик
шаклидаги капитал эса фойда келтиради.
Тадбиркорлик
капитали тўғридан-тўғри ва портфелли инвестициялардан
иборат бўлади.
Do'stlaringiz bilan baham: