Ўзбекистон республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги тошкент давлат иқтисодиёт


Download 9.42 Mb.
Pdf ko'rish
bet655/751
Sana31.01.2024
Hajmi9.42 Mb.
#1832394
1   ...   651   652   653   654   655   656   657   658   ...   751
Bog'liq
Iqtisodiyot 16.02.2021 (2)

БМТ методикасиКамбағаллик чегарасини асосий товар 
ва хизматлар (озиқ-овқат маҳсулотлари, кийим-кечак, турар-
жой ҳақини тўлаш, сув билан таъминлаш, электр энергияси, 
мактаб таълими, тиббий хизмат) учун зарур бўлган даромадлар 
сифатида белгилайди. Камбағаллик даражаси нисбий тушунча 
саналади ва муайян мамлакатдаги умумий фаровонлик 
даражасига боғлиқ. Камбағаллик 
мутлақ ва нисбий каби 
турларга бўлинади. Мутлақ камбағалликда кун кечирувчи 
одамлар биологик тирик қолишни таъминлайдиган минимал 
эҳтиёжларнигина қондиришлари мумкин.
Мутлақ камбағаллик – даромадларнинг умуман йўқлиги 
ёки шахснинг (оиланинг) минимал турмуш эҳтиёжларини 
қондириш учун зарур даромаднинг йўқлигидир. Мутлақ 
камбағаллик тоифасига кўпроқ дайдилар, бошпанасизлар ва 
шу кабиларни киритиш мумкин.
Нисбий камбағалликни – Ўзбекистон шароитида яшаш 
минимуми бюджетидан кам бўлган даромадлар миқдори билан 
аниқланади. Жаҳон амалиётида эса бу кўрсаткич мамлакат 
бўйича ўртача даромадларнинг 40-60 фоизидан кам бўлган 
даромадларга нисбатан қўлланилади.
Ҳукумат маҳаллий органлари аҳолининг кам таъминланган 
қатламларини аниқлаш, ижтимоий ҳимоя соҳасидаги 
вазифаларни аниқлаш мақсадида камбағаллик чегарасини 


742
белгилайди. Бунда турли мезонлардан фойдаланилади, бой 
мамлакатларда қашшоқлик чегараси, камбағал мамлакатларга 
қараганда юқорироқ.
Жаҳон банки методикаси. 1990 йилда Жаҳон 
банки экспертлари камбағал давлатларда қўлланадиган 
стандартлардан фойдаланиб, дунёдаги камбағал аҳоли 
сонини ҳисоблашни таклиф қилишганди. 15та давлатдаги 
камбағалликнинг миллий даражасини ўрганиб, харид 
қобилияти асосида валюта курсларини қўллаган ҳолда 
(харид қобилияти; бутун дунёдаги ана шу нархлар асосида 
ҳисобланади) қайта ҳисоблашди. Товар ва хизматлар тўплами 
нархини барча мамлакатларда тўғри таққослаш учун ана 
шундай қилинган.
Натижада 
экспертлар 
ўрганилаётган 
қашшоқ 
мамлакатларнинг олтитасида камбағалликнинг энг пастки 
даражаси кунига бир киши учун 1 долларга яқин даромад деб 
ҳисоблашди. Бу кўрсаткич илк халқаро камбағаллик чегараси 
сифатида қабул қилинди.
Дунё мамлакатларидаги ҳаёт қийматидаги тафовутлар 
ортиб боргани сабабли Жаҳон банки глобал камбағаллик 
кўрсаткичини вақти-вақти билан қайта кўриб чиқиш 
заруриятига дуч келди. 2005 йилда банк дунёнинг энг қашшоқ 
мамлакатларида қабул қилинган камбағаллик даражаси 
асосида ана шу кўрсаткични қайта ҳисоблади. Натижада 
глобал қашшоқликнинг пастки чегараси 1,25 долларгача деб 
ҳисоблашди. 2018 йилда бу чегара қайта кўриб чиқилди ва 1,9 
долларгача деган фикрга келинди. 
Бундан ташқари, Жаҳон банки камбағалликнинг ўртадан 
паст, ўрта ва юқори даражаларига – 3,2 доллар, 5,5 доллар ва 
21,7 доллар даромадларга эга мамлакатларни камбағалликнинг 
юқори даражалари деб қабул қилинган. Банк мутахассислари 
бу кўрсаткичлар пул мезонларига асослангани ва улар таълим 
олиш, соғлиқни сақлаш хизматлари ва сув ҳамда электр 
энергияси билан таъминланганлик каби жиҳатларни ҳисобга 
олмаслигини таъкидлашади.


743
Ўзбекистон камбағалликни қисқартириш бўйича Жаҳон 
банки ва БМТ Тараққиёт дастури билан биргаликда дастур 
ишлаб чиқишни режалаштирмоқда. Уни амалга ошириш учун 
700 миллион доллар маблағ йўналтирилиши кўзда тутилган. 
Дастлабки ҳисоб-китобларга кўра, мамлакатимизда 12-15 фоиз 
ёки 4-5 миллион аҳолимиз камбағал бўлиб ҳисобланади. Бу 
уларнинг бир кунлик даромади 10-13 минг сўмдан ошмаяпти, 
дегани. Ёки бир оилада машина ҳам, чорва ҳам бўлиши 
мумкин, лекин бир киши оғир касал бўлса, оила даромадининг 
камида 70 фоизи уни даволатишга кетади.
Ҳозирги ривожланиш концепцияси ҳалк фаровонлигини 
ошириш, камбағаллик ва кам таъминланганликнинг ўсишига 
йўл қўймаслик зарурлигидан келиб чиқади, шунинг учун 
Республикада ўтказилаётган ислоҳотлар аҳоли даромадига 
нисбатан мослашувчан сиёсат ўтказишни мақсад қилиб 
қўйган. У иш ҳақи соҳасидаги бозор ислоҳотларининг ҳар бир 
босқичида ривожланиш ва ўзгаришга, даромадлар миқдорига 
боғлиқ равишда максимал солиқка тортишни қўллаш, 
кам даромадли аҳолига трансферт тўловлар миқдорини 
кўпайтиришга қодирдир. Статистик маълумотларга қараганда, 
Ўзбекистонда охирги икки йил ичида ижти¬моий нафақа 
олувчилар сони 1,3 баробар кўпайибди, нафақалар миқдори 
эса 2 баробар ошибди. Лекин ижтимоий нафақа ва моддий 
ёрдам пулини тўлаш ёки улар миқдорини ошириш билан 
мавжуд муаммо тўлиқ ечимини топмаган.
Камбағалликни тамомила йўқотиб бўлмаган тақдирда ҳам 
қисқартириб бориш имконияти бўлади. Бунга асосан 2 йўл 
билан эришилади.

Download 9.42 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   651   652   653   654   655   656   657   658   ...   751




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling