Ўзбекистон республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги тошкент давлат иқтисодиёт


Халқаро савдонинг мазмуни, тузилиши ва


Download 9.42 Mb.
Pdf ko'rish
bet710/751
Sana31.01.2024
Hajmi9.42 Mb.
#1832394
1   ...   706   707   708   709   710   711   712   713   ...   751
Bog'liq
Iqtisodiyot 16.02.2021 (2)

27.2. Халқаро савдонинг мазмуни, тузилиши ва 
хусусиятлари
Ҳозирги жаҳон ривожининг хусусиятли белгиси ташқи 
иқтисодий алоқаларнинг, аввало, ташқи савдонинг тез ўсиши 
ҳисобланади. Ташқи савдо халқаро ҳамкорликнинг ишлаб 
чиқариш, илмий-техника ва бошқа шакллари (кадрларни 
тайёрлаш, туризм ва ҳ.к.) билан бир қатордаги халқаро 
иқтисодий муносабатларнинг муҳим шакли ҳисобланади. 
Барча мамлакатлар ташқи савдоси мажмуи халқаро савдони 
ташкил этади.


812
Халқаро савдо – бу турли мамлакат хўжаликлари 
ўртасидаги товар ва хизматларни айирбошлаш жараёнида 
содир бўладиган муносабатлар мажмуидир. Халқаро савдо 
қадимдан мавжуд бўлсада, фақат XIX асрга келиб, яъни деярли 
барча ривожланган мамлакатлар халқаро савдо алоқаларида 
иштирок эта бошлаши билан жаҳон бозори шаклига кирди.
Халқаро савдо ташқи савдо айланмаси, экспорт ва импорт, 
савдо баланси каби кўрсаткичлар билан тавсифланади.
Экспорт – мазкур мамлакатда ишлаб чиқарилган товар 
ва хизматларни мамлакатдан ташқарига чиқарилиб 
чет эллик мижозларга сотишдир. Экспортнинг иқтисодий 
самарадорлиги, фойдалилиги шу билан аниқланадики, 
мазкур мамлакатда ишлаб чиқариш харажатлари товарни 
импорт қилувчи мамлакатлар харажатларидан паст бўлган 
маҳсулотларни четга чиқаради. Бунда экспортда олинадиган 
ютуқ ҳажми мазкур товар миллий ва жаҳон нархларининг 
нисбатига, мазкур товарнинг халқаро айланмасида иштирок 
этувчи мамлакатларнинг меҳнат унумдорлигига боғлиқ.
Халқаро савдода 
товарларнинг экспорт таркиби фан-
техника революцияси ва халқаро меҳнат тақсимотининг 
чуқурлашуви таъсири остида ўзгаради. Ҳозирги даврда 
халқаро савдонинг экспорт таркибида қайта ишловчи саноат 
маҳсулотлари етакчи ўринга эга бўлиб, унинг ҳиссасига жаҳон 
товар айирбошлашининг 3/4 қисми тўғри келади. Озиқ-овқат, 
хомашё ва ёқилғи улуши фақат 1/4 қисмини ташкил қилади.

Download 9.42 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   706   707   708   709   710   711   712   713   ...   751




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling