812
Халқаро савдо – бу турли мамлакат хўжаликлари
ўртасидаги товар ва хизматларни айирбошлаш жараёнида
содир бўладиган муносабатлар мажмуидир. Халқаро савдо
қадимдан мавжуд бўлсада, фақат XIX асрга келиб, яъни деярли
барча ривожланган мамлакатлар халқаро савдо алоқаларида
иштирок эта бошлаши билан жаҳон бозори шаклига кирди.
Халқаро савдо ташқи савдо айланмаси, экспорт ва импорт,
савдо баланси каби кўрсаткичлар билан тавсифланади.
Экспорт – мазкур мамлакатда ишлаб чиқарилган товар
ва хизматларни мамлакатдан ташқарига чиқарилиб
чет эллик мижозларга сотишдир. Экспортнинг иқтисодий
самарадорлиги, фойдалилиги шу билан аниқланадики,
мазкур мамлакатда ишлаб чиқариш
харажатлари товарни
импорт қилувчи мамлакатлар харажатларидан паст бўлган
маҳсулотларни четга чиқаради.
Бунда экспортда олинадиган
ютуқ ҳажми мазкур товар миллий ва жаҳон
нархларининг
нисбатига, мазкур товарнинг халқаро
айланмасида иштирок
этувчи мамлакатларнинг меҳнат унумдорлигига боғлиқ.
Халқаро
савдода
товарларнинг экспорт таркиби фан-
техника революцияси ва халқаро меҳнат тақсимотининг
чуқурлашуви таъсири остида ўзгаради. Ҳозирги
даврда
халқаро савдонинг экспорт таркибида қайта ишловчи саноат
маҳсулотлари етакчи ўринга эга бўлиб, унинг ҳиссасига жаҳон
товар айирбошлашининг 3/4 қисми тўғри келади. Озиқ-овқат,
хомашё ва ёқилғи улуши фақат 1/4 қисмини ташкил қилади.
Do'stlaringiz bilan baham: