813
амалга оширилиб, капитал чиқарилган вақтда экспорт қилувчи
мамлакатдан маблағлар оқимини тақозо қилади ва шу орқали
тасарруфида бўлган ресурслар ҳажмини қисқартиради.
Бошқа томондан, капитал экспорти чет давлатларнинг мазкур
мамлакатдан бўлган қарзларини кўпайтиради. У жаҳон
бозорига товарларнинг кейинги экспорти учун қулай шароит
яратади ва чет эл валютасида фоиз ёки
дивиденд шаклида
барқарор даромад олиш омили ҳисобланади.
Кўплаб мамлакатлар, чекланган
ресурс базасига ва тор
ички бозорга эга бўлиб, ўзларининг ички истеъмоли учун
зарур бўлган барча товарларни
етарли самарадорлик билан
ишлаб чиқариш ҳолатида бўлмайди. Бундай мамлакатлар
учун импорт керакли товарларни олишнинг асосий йўли
ҳисобланади.
Импорт экспортдан фарқ қилиб чет эллик ишлаб
чиқарувчилардан товарлар (хизматлар) сотиб олиб,
уларни мамлакатга келтиришни билдиради. Бунда
мамлакат ичида ишлаб чиқариш харажатлари ташқаридан
сотиб олинган чоғдаги харажатлардан юқори бўлган товарлар
импорт қилинади. Ташқи савдо самарадорлигини ҳисоблашда
мазкур мамлакат томонидан импорт қилиш ҳисобига муайян
товарларга бўлган ўз эҳтиёжининг тезлик билан қондирилиши
ҳамда бундай товарларни мамлакат ичида ишлаб чиқарилган
чоғда сарфланиши лозим бўлган ресурсларнинг тежалиши
натижасида олинувчи иқтисодий наф эътиборга олинади.
Қуйидаги жадвалда кейинги
йилларда мамлакатимиздаги
экспорт ва импортнинг товар таркиби тўғрисидаги
маълумотлар келтирилган (27.2-жадвал).