829
чунки унинг расмий валюта захиралари бир вақтда тўлов
балансининг тақчиллигини
молиялаштириш ва чет эл
валюталарига ўсиб борувчи чайқовчилик талабини қондириш
учун етарли бўлмай қолади. Бундай ҳолда валюталарнинг
«хуфёна бозори»
вужудга келиб, ривожлана бошлайди.
27.4. Халқаро валюта-кредит муносабатлари ва
валюта тизимлари
Пулнинг жаҳон хўжалигида амал қилиши ва турли
халқаро иқтисодий алоқаларга (ташқи савдо, ишчи кучи ва
капитал миграцияси, даромадлар, қарзлар ва субсидиялар
оқими, илмий-техникавий маҳсулотларни айирбошлаш,
туризм ва ҳ.к.) хизмат қилиши билан боғлиқ иқтисодий
муносабатлар халқаро валюта-кредит муносабатлари деб
аталади. Халқаро валюта-кредит муносабатлари пулнинг
халқаро тўлов муносабатида амал қилиш жараёнида вужудга
келади.
Do'stlaringiz bilan baham: