Ўзбекистон республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги тошкент давлат иқтисодиёт


Download 9.42 Mb.
Pdf ko'rish
bet92/751
Sana31.01.2024
Hajmi9.42 Mb.
#1832394
1   ...   88   89   90   91   92   93   94   95   ...   751
Bog'liq
Iqtisodiyot 16.02.2021 (2)

Вақтни тежаш 
қонуни – ишлаб чиқарувчи кучларнинг ривожланиб бориши билан жамият томонидан 
ҳаётий неъматлар бирлигини яратишга сарфланаётган вақтнинг қисқариб боришини 
ифодаловчи умумий иқтисодий қонун. Вақтни тежаш ижтимоий ривожланишнинг 
иқтисодий ресурсларини умумлаштирувчи даражаси ҳисобланади. Ҳар қандай тежам охир-
оқибатда вақтни тежашга бориб тақалади. Вақтни тежаш қонунининг мазмуни жонли ва 
буюмлашган меҳнатни, яъни муайян даврда сарфланган иш вақти жамғармаси ҳамда ўтган 
даврлардаги иш вақти сарфларининг натижасини тежашни ўз ичига олади. Вақтни тежаш 
қонуни намоён бўлишининг аниқ шакли бўлиб қуйидагилар майдонга тушади: 
1) меҳнат унумдорлигининг ўсиши; 
2) машина ва жиҳозлардан фойдаланишнинг яхшиланиши; 
3) ишлаб чиқариш материал сиғимининг пасайиши;
4) хўжалик нисбатларининг оптималлашуви. 
Бундан кўринадики, ишлаб чиқариш самарадорлигини ифодаловчи кўрсаткичлардан бири 
меҳнат унумдорлигидир. 
Меҳнат унумдорлиги деб ишчи кучининг вақт бирлиги 
мобайнида маҳсулот яратиш қобилиятига айтилади ва ишлаб чиқарилган маҳсулотнинг 
(истеъмол қийматининг) сарфланган меҳнат миқдорига нисбати билан белгиланади. 
Сарфланган меҳнат миқдори эса ишланган вақт билан, киши куни, киши соати ва ҳ.к. билан 
белгиланади. Агар меҳнат унумдорлигини МУ, маҳсулотни М билан, сарфланган иш вақтини 
В билан белгиласак, меҳнат унумдорлиги қуйидагича аниқланади:
В
М
МУ =

Меҳнат унумдорлиги сарфланган жонли меҳнатнинг ҳар бир бирлиги эвазига ишлаб 
чиқарилган маҳсулот миқдори билан аниқланади. Мисол учун, «А» корхонада 40 киши меҳнат 
қилиб, улар кун давомида 8 минг дона маҳсулот ишлаб чиқарган бўлсинлар. У ҳолда, бир киши 
кунида яратилган маҳсулот 200 донани ташкил этади. Агар маҳсулот сони 10 минг донага етса, 
у ҳолда бир киши кунида яратилган маҳсулот 250 донани ташкил этиб, меҳнат унумдорлиги 
125% (250×100/200) га ошади. 
Самарадорликни аниқлашда капитал унумдорлиги кўрсаткичидан ҳам фойдаланилади ва 
уни ишлаб чиқаришда қатнашган капиталнинг ҳар бир бирлиги эвазига олинган маҳсулот, 
даромад ёки фойда миқдори билан аниқланади. Агар капитал унумдорлигини – КУ, ишлаб 
чиқаришда қатнашган капитал миқдорини – К, маҳсулотни – М, ялпи даромадни – ЯД, 
фойдани – Ф деб белгиласак, қуйидаги формулалар ҳосил бўлади: 
К
М
КУ =
;
К
ЯД
КУ =

К
Ф
КУ =

Самарадорликни аниқлашда бу кўрсаткичлардан ташқари маҳсулотнинг меҳнат сиғими, 
материал сиғими, энергия сиғими деган кўрсаткичлар ҳам қўлланилиб, улар ишлаб 


101
52 
%
100
'
×
=
И
Ф
Р

бу ерда: Р’ – фойда нормаси;
И – иқтисодий ресурс сарфлари.
Мисол учун, А корхонада йил давомида 800 млн. сўмлик ресурс харажат қилиб, 200 млн. 
сўм ҳажмида фойда олинган бўлсин. У ҳолда фойда нормаси 25% (200×100/800) ни ташкил 
этади. 
Ишлаб чиқариш самарадорлиги кўп қиррали масала бўлиб, бу айтилган биргина асосий 
кўрсаткичда, уни тўла равишда ҳар томонлама ифодалаб бўлмайди. Шунинг учун ишлаб 
чиқариш самарадорлигини тўла ифодалашда унда қатнашган омилларнинг унумдорлигини, 
улардан самарали фойдаланиш даражасини ифодалайдиган кўрсаткичлар тизимидан 
фойдаланилади. 
Ишлаб чиқариш самарадорлигини оширишнинг манба ва усулларини тавсифловчи 
умумий иқтисодий қонунлардан бири вақтни тежаш қонуни ҳисобланади. 

Download 9.42 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   88   89   90   91   92   93   94   95   ...   751




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling