Ўзбекистон республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги урганч давлат университети


Совутиш камерасидан чиқаётган совутиш агентининг оқими икки оқимга бўлинади


Download 297.88 Kb.
bet2/10
Sana28.12.2022
Hajmi297.88 Kb.
#1070277
1   2   3   4   5   6   7   8   9   10
Bog'liq
совутиш жараёнини моделлаштириш

Совутиш камерасидан чиқаётган совутиш агентининг оқими икки оқимга бўлинади:

Асосий оқим PV-15001 “НЁ” клапанда энтальпиянинг ўзгармас қийматида (i=const) кенгайгандан кейин, икки фазали оқим кўринишида, сиқиб ҳайдашни тўртинчи поғонасининг сўриш қисмидаги FA-1504 сепараторга берилади;

Иккинчи (кичик) оқим клапанда энтальпиянинг ўзгармас қийматида (i=const) кенгайгандан кейин ЕА-1207 совуткичнинг қувурлараро ҳудудига берилади.

PV-15001 “НЁ” клапан PY-15001 паст сигнал селектори орқали РС-15001 босим (пропан совутиш агенти компрессоридан чиқишдаги босимнинг қийматини тартибга солувчи) ва LC-15013 сатҳ (тўплаш сиғимидаги пропан совутиш агентининг сатҳини тартибга солувчи) назорат асбоблари билан бошқарилади. Пропанни тўплаш сиғимидаги суюқликнинг сатҳи белгиланган қийматдан пасайганда, PV-15001 “НЁ” клапанни бошқариш LC-15013 назорат асбобига ўтказилади.

ЕА-1207 совуткич горизонтал, ғилофқувурли, қозон туридаги иссиқлик алмашгичдир. Иссиқлик алмашгичнинг иссиқлик алмашиш юзаси 114 m2 ни ташкил этади.

Совуткичда пиролиз газининг оқими (қувурлар ҳудуди) ~ 13°С изотермали пропан совутиш агенти (қувурлараро ҳудуд) билан совутилади. Пропан совутиш агентининг сатҳи жойида LG-15068 сатҳўлчагич билан ўлчанади. Таъмирлаш даврида совуткичнинг қувурлараро ҳудудини, суюқ дренажни тўплаш тизимига бўшатиш кўзда тутилган. Газ фазаси совуткичдан, ~ 12÷13°С температурада FA-1504 сепараторга берилади.

FA-1504 сепаратор ҳажми 216,4 m 3 бўлган вертикал цилиндрик идишдир.

Сепараторда икки фазали оқим газ ва суюқ фазага ажратилади. Сепаратордаги суюқ фазанинг сатҳи, қийматларни МБП нинг бошқарув пультига бериш билан, LI-15020 сатҳ индикатори воситасида ўлчанади. Сатҳнинг қиймати белгиланган қиймат-лардан юқори (Н) кўтарилганда ёки паст (L) бўлганда, ёруғлик ва товуш сигнализацияси активланади. Сатҳ жойида LG-15057 индикатор билан ўлчанади. Сепаратордаги совутиш агентини суюқ фазасининг сатҳи, руҳсат этилган даража - 9950 mm гача кўтарилганда, МБП нинг бошқарув пультида LАHH-15021 А/В/С ёруғлик ва товуш сигнализациясининг активланиши билан, LSHH-15021 А/В/С улагичларнинг ишлаб қолиши содир бўлади. Уч улагичдан иккитасининг бир вақтда ишлаб қолиши I-1501 блокировканинг активла-нишига ва GB-1501 компрессорнинг тўхтатилишига олиб келади. Сепараторни таъмирлаш даврида суюқ фаза суюқ дренаж коллектори (СДК) нинг тўплаш тизимига дренаж қилинади. Аппаратдаги босим жойида PG-15059 манометр билан назорат қилинади. Совутиш агентининг газ фазаси сепаратордан 13 °С дан юқори бўлмаган температурада ва 690 kРа (орт) дан ортиқ бўлмаган босим остида, адиабатик сиқиш учун GB-1501 компрессорни тўртинчи поғонасининг сўриш қисмига берилади. Берилаётган газ фазасининг миқдори, қиймат-ларни босим (PC-15002) ва температура (TI-15015) бўйича компенсациялаш билан, FI-15002 сарф-ўлчагич воситасида ўлчанади. Компрессорнинг тўртинчи поғонасини, бегона предметларнинг тушиб қолишидан, ҳимоялаш учун компрессордан олдин сўриш қувурўтказгичида, катаклари (ячейка) нинг ўлчами 50 меш бўлган Н-1513 механиқ фильтр ўрнатилган.

ЕА-1318 конденсатор горизонтал, ғилофқувурли, қозон туридаги иссиқлик алмашгичдир. Иссиқлик алмашиш юзаси 158 m2 ни ташкил этади. Пропан совутиш агенти ЕА-1318 нинг қувурлар ҳудудига берилади. Совутиш агентининг совуши ва конденсатланиши, конденсаторнинг қувурлараро ҳудудига берилаётган товар этилен оқимини буғлатиш жараёнида, амалга оширилади.

Суюқ фаза FA-1504 сепараторнинг кубидан изобарик совутиш учун РА-1301 совутиш камерасининг “В” ўтиш йўлига берилади. Сепаратор ва совутиш камераси ўртасидаги қувурўтказгичда XV-15008 узгич клапан ўрнатилган. Мазкур клапан, МБП нинг жараённи бошқариш панелидаги HS-15008 улагич билан бошқарилади. I-1591 ААТ активланганда, клапан автоматик тарзда ёпилади. Сепараторнинг қуйи қисмидан суюқ фазанинг бир қисми “тоблаш” (совутиш) суюқлиги сифатида, минимал байпас йўллари бўйича чиқарилаётган иссиқ совутиш агенти оқимларига берилади. “Тоблаш” учун бериладиган суюқ фазанинг сарфи доимий бўлмайди ва компрессорнинг сўриш қисмига берилаётган совутиш агентининг температурасига боғлиқ ҳолда, автоматик тарзда тартибга солинади. Совутиш камерасини “В” ўтиш йўлининг ички ҳудудини механиқ ифлосланишдан ҳимоялаш учун, кириш қувурўтказгичида Н-1504 тўрсимон фильтр жойлаштирилган.

ЕА-1803 совуткич горизонтал, ғилофқувурли, қозон туридаги иссиқлик алмашгичдир. Совуткичнинг иссиқлик алмашиш юзаси 1359 m2 ни ташкил этади. Совуткичда табиий газ ~ минус 1 ÷ минус 2 °С изотермали пропан совутиш агенти билан совутилади. Жуда оз миқдордаги юқори углеводородларнинг конденсатланишини ҳисобга олмаганда, совуткичда табиий газ конденсатланмайди деб ҳисоблаш мумкин. Бу ўз навбатида, пропан совутиш агентини беришни автоматик тарзда тартибга солиш, ҳамда газ фазасининг температурасини барқарор даражада ушлаб туриш имконини беради. Совуткичга бериладиган совутиш агентининг миқдори LV-15004 “НЁ” клапан билан тартибга солинади. Мазкур клапан LC-15004 сатҳ назорат асбоби билан бошқарилади. Совуткичдаги совутиш агенти сатҳининг қиймати, параметрнинг юқори “Н” ва қуйи “L” қийматларида сигнализацияни активлаш билан, МБП нинг бошқарув пультига берилади. Пропан совутиш агентининг сатҳи жойида LG-15065 сатҳўлчагич билан ўлчанади.

Совутиш агентининг газ фазаси сепаратордан 3°С дан юқори бўлмаган температурада ва 450 kРа (орт) дан ортиқ бўлмаган босим остида, адиабатик сиқиш учун GB-1501 компрессорни учинчи поғонасининг сўриш қисмига берилади.

Суюқ фаза FA-1503 сепараторнинг қуйи қисмидан, изобарик совутиш учун РА-1301 совутиш камерасининг “С” ўтиш йўлига берилади. Сепаратор ва совутиш камераси ўртасидаги қувурўтказгичда XV-15009 узгич клапан ўрнатилган. Узгич клапан, марказий операторлар хонаси-нинг жараённи бошқариш панелидаги HS-15009 улагич билан бошқарилади. I-1591 ААТ активланганда, клапан автоматик тарзда ёпилади. Таъмирлаш даврида сепараторни бўшатиш учун, совутиш агентини GA-1501 насоснинг сўриш қисмига бериш имконини берувчи, йўл кўзда тутилган. Совутиш камерасига бериладиган совутиш агенти технологик оқимлар (конденсатланган метан, водород фракцияси ва ш.к.) билан минус 17°С дан юқори бўлмаган температурагача совутилади. Совутиш агентининг совутилган оқимининг температураси TI-15011 термопара билан ўлчанади.

ЕА-1403 конденсатор горизонтал, ғилофқувурли, қозон туридаги иссиқлик алмашгичдир. Конденсаторнинг иссиқлик алмашиш юзаси 59 m2 ни ташкил этади. Конденсаторда, колонна - DA-1401 деэтанизаторнинг юқори қисмидан хайдаб олинадиган маҳсулот (этан –этилен аралашмаси) совутилади ва конденсатланади. Пропан совутиш агентининг температураси ~ минус 23 ÷ минус 24°С. DA-1401 деэтанизаторни ишлатиш шартларида, колоннани юқори қисмидан хайдаб олинадиган маҳсулотнинг конденсатланиш даражасини тартибга солиш имкони кўзда тутилади, у конденсатордаги пропан совутиш агентининг сатҳини ўзгартириш (конденсаторда қувурлар боғламининг чўктириш баландлигини тартибга солиш) йўли билан амалга оширилади. Конденсатордаги пропан совутиш агентининг сатҳини ўзгариши, чиқарилаётган совутиш агентини газ фазасининг температурасини кенг диапазонда ўзгаришига олиб келади.

FA-1502 сепаратор ҳажми 73,6 m 3 бўлган вертикал цилиндрик идишдир. Сепараторда икки фазали оқим газ ва суюқ фазага ажратилади. Суюлтирилган пропан совутиш агенти FA-1502 сепараторга FA-1503 сепаратордан, ЕА-1408 AB да совутилгандан кейин LV-15006 “НЁ” тартибга солиш клапани орқали берилади. Клапан, FA-1502 сепаратордаги пропан совутиш агентининг сатҳини тартибга солувчи, LС-15006 назорат асбоби ёрдамида бошқарилади. Сепаратордаги совутиш агенти сатҳининг қиймати, параметрнинг юқори “Н” ва қуйи “L” қийматларида сигнализацияни активлаш билан, МБП нинг бошқарув пультига берилади. Сепаратордаги сатҳ жойида LG-15054 А/В/С сатҳўлчагич билан ўлчанади. Сепаратордаги совутиш агентини суюқ фазасининг сатҳи, руҳсат этилган даража - 5150 mm дан кўтарилиб кетганда, МБП нинг бошқарув пультида LАHH-15016 А/В/С ёруғлик ва товуш сигнализациясининг активланиши билан, LSHH-15016 А/В/С улагичларнинг ишлаб қолиши содир бўлади. Уч улагичдан иккитасининг бир вақтда ишлаб қолиши I-1501 блокировканинг активла-нишига ва GB-1501 компрессорнинг тўхтатилишига олиб келади.

Совутиш агентининг газ фазаси сепаратордан минус 19°С дан юқори бўлмаган темпера-турада ва 200 kРа (орт) дан ортиқ бўлмаган босим остида, адиабатик сиқиш учун GB-1501 компрессорни иккинчи поғонасининг сўриш қисмига берилади. Берилаётган газ фазасининг миқдори, қийматларни босим (PC-15004) ва температура (TС-15002) бўйича компенсациялаш билан, FI-15005 сарфўлчагич воситасида ўлчанади. Газ фазасининг ҳажми етарли даражада бўлмаган ва компрессорнинг иккинчи поғонаси беқарор (помпаж) зонада ишлаган вазиятда, совутиш агентининг бир қисми компрессорнинг ташлаш қисмидан FA-1502 сепараторга ва ундан кейин иккинчи поғонанинг сўриш қисмига берилади. Чиқариладиган газнинг миқдори FV-15005X “НО” минимал байпас клапани билан тартибга солинади. Мазкур клапан, компрессорни учинчи поғонасининг ташлаш қисмида ўрнатилган FC-15005 назорат асбоби билан бошқарилади. Назорат асбоби, сиқиб хайдашнинг иккинчи поғонасига берилаётган газнинг ҳажмини (босим ва температура бўйича тўғрилаб) ҳисоблаб чиқиб, компрессорнинг жорий ишчи нуқтасини аниқлайди. Иккинчи поғонанинг ишчи нуқтаси помпаж зонада бўлган вазиятда, совутиш агентининг бир қисми минимал байпас клапани орқали, автоматик тарзда чиқарилади. Бунда поғонага берилаётган ҳажмий сарф ортади ва бу билан компрессор помпаж зонадан чиқарилади. Минимал байпас клапани автоматик (AUTO) режимда ишлаб туриб, фақат компрессорни беқарор ишлашдан сақлаб қолмасдан, унинг энг оптимал зонада (WS pv =100%) бир маромда ишлашини ҳам таъминлайди.

Суюқ фаза FA-1502 сепараторнинг қуйи қисмидан, изобарик совутиш учун РА-1301 совутиш камерасининг “D” ўтиш йўлига берилади. Сепаратор ва совутиш камераси ўртасидаги қувурўтказгичда XV-15010 узгич клапан ўрнатилган. Мазкур клапанни:


Download 297.88 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   10




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling