Ростлашнинг ушбу объектида қуйидаги жараёнлар кечади: а) Сувга айланиш натижасида буғдан сиғим деворига иссиқлик бериши. Буғдан деворга берилувчи иссиқлиқ сувга айланиш (конденсация) иссиқлиги билан тенг: m – буғнинг умумий сарфланиши, r – буғланишнинг солиштирма иссиқлиги. б) Этилен иссиқлигини конвекция йўли билан узатиш: m – этиленнинг умумий сарфланиши, СЭ – этилен иссиқлик сиғими, Твх, Т – мос равишда сиғимга кириш ва чиқиш жойида этил ҳарорати. в) Девордан этиленга иссиқлик узатилиши: Фаразлар тизими: Тўпланган координатали объект. Чунки, “қобиқ”дан чиқиш жойида конденсат (суюқлик ҳолат) ва конденсатланмаган буғ миқдори бизга маълум эмас, “қобиқ”даги буғ тўлиқ конденсатланади деб қабул қиламиз. Ростлашнинг барча таркибий унсурлари инерционлигини ростлаш объекти инерционлиги билан таққослаганда бир оз кам деб ҳисоблаймиз. Иссиқлик физикавий кўрсатгичларни ўзгармас, шунингдек ҳароратга боғлиқ бўлмаган деб оламиз.
Ҳароратнинг АРТ моделининг структурали схемаси ростлаш объектини РО, бирламчи ўзгартиргич БЎ, пропорционал-интегралли ростлагич ПИР, ижрочи қурилмани ИҚ (1-расм) ўз ичига олади:
1-расм. Технологик жараённинг структурали схемаси: z – ғалаён таъсири; Т – этилен ҳарорати; Т’– ўлчамсиз кўринишда этилен ҳарорати; u(t) – бошқарувчи таъсир; mП – буғнинг оммавий сарфланиши. Моделлаштирилувчи объектни қабул қилинган қийматлар фарази тизимига мувофиқ тарзда бир қатор таркибий элементларга ажратамиз:
Do'stlaringiz bilan baham: |