Ўзбекистон республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги урганч давлат университети
Download 297.88 Kb.
|
совутиш жараёнини моделлаштириш
- Bu sahifa navigatsiya:
- Пропан буғкомпрессор совутиш қурилмасини автоматлаштиришнинг функционал схема таснифи……………………………………………………….
- Технологик жараённинг структурали схемаси…………………………………
- Х У Л О С А……………………………………………………………………….
- Битирув малакавий иши Шўртан газ-кимё мажмуаси мисолида полиэтилен ишлаб чиқаришда пропан буғкомпрессор совутиш технологик жараёнининг автоматлаштирилган бошқариш системаси кўриб чиқилган.
- Пропан буғкомпрессор совутиш қурилмаси
- ЕА-1501 А- D конденсаторлар
- FA -1505 пропан совутиш агентини тўплаш сиғими
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ОЛИЙ ВА ЎРТА МАХСУС ТАЪЛИМ ВАЗИРЛИГИУРГАНЧ ДАВЛАТ УНИВЕРСИТЕТИТЕХНИКА ФАКУЛЬТЕТИ ФАКУЛЬТЕТЛАРАРО УМУМТЕХНИКА ФАНЛАРИ КАФЕДРАСИ КИМЁВИЙ ИНЖИНЕРИНГДА МОДЕЛЛАШТИРИШ ВА АВТОМАТЛАШТИРИШ ФАНИДАН КУРС ИШИ МАВЗУ: Sovutish jarayonini modellashtirish (propan bug’inisovutish uskunasi misolida)Топширди: ___________Qabul qildi: __________Urganch - 2021 Мундарижа К И Р И Ш…………………………………………………………………………Пропан буғкомпрессор совутиш қурилмаси технологик схемасининг баёни…………………………………………………………………………….Пропан буғкомпрессор совутиш қурилмасини автоматлаштиришнинг функционал схема таснифи……………………………………………………….Моделлаштириладиган объект тавсифи................................................................Технологик жараённинг структурали схемаси…………………………………Технологик жараённинг математик модели……………..……….. MATLAB дастури мухитида жараённи моделлаштириш………………………Х У Л О С А……………………………………………………………………….АДАБИЁТЛАР РЎЙХАТИ ………………………………………………………….К И Р И ШКимёвий технологиялар саноатида эришилган муваффақиятлар ҳамда ютуқлар мустақил мамлакатимизнинг иқтисодиёти ва маданиятини ривожлантириш, шунингдек, аҳолининг турмуш фаровонлигини ошириш учун асос бўлади. Ўз навбатида нефт махсулотларидан полиэтилен ишлаб чиқаришда технологик жараёнларни автоматлаштириш ишлаб чиқариш самарадорлигини мутассил ошириш, махсулот сифатини юқори даражага кўтариш, ҳаражатларни камайтириш, меҳнат шароитларини яхшилаш ва ишлаб чиқаришда хавфсизлик техникасини таъминлаш учун хизмат қиладиган асосий омил ҳисобланади.Полиэтилен ишлаб чиқаришда автоматлаштиришдан кутилган мақсадга эришиш учун технологик жараёнлар ва технологик агрегатлар автоматлаштириш принциплари ва имкониятларига тўла амал қилган ҳолда тайёрланган бўлиши керак. Бунинг учун технологик жараёнларни тайёрловчи мухандис-технологлар технологик қурилма ва агрегатларни яратадиган ва ишлатадиган мухандис - механиқлар, мухандис - конструкторлар автоматлаштириш принципларини ва унинг техник воситаларини мукаммал билишлари, давлат стандартларига амал қилишлари ва бу соҳа бўйича тузилган сўровномалардан фойдалана олишлари лозим.Битирув малакавий иши Шўртан газ-кимё мажмуаси мисолида полиэтилен ишлаб чиқаришда пропан буғкомпрессор совутиш технологик жараёнининг автоматлаштирилган бошқариш системаси кўриб чиқилган.Этилен қурилмасининг совуқ секцияси полиэтилен ишлаб чиқариш учун ишлатиладиган кондицион этиленни олиш учун хизмат қилади. Табиий газни тозалаш ва ажратиш секциясида табиий газдан ажратиб олинган этанга, иссиқ секциянинг пиролиз печларида температуранинг таъсир этиши натижасида ҳосил бўладиган газлар аралашмаси – пиролиз гази, совуқ секциянинг хом ашёси ҳисобланади. Пиролиз газидан кондицион этиленни олишда таркибида водород бўлган газ, метан, этан ва С3 ва юқори улеводородлар фракцияси ҳам ажратиб олинади. Таркибида водород бўлган газнинг бир қисми PSA (ҚЦА – қисқа циклли адсорбция) қурилмасида аралашмалардан тозаланади ва ацетиленни гидридлаш, ҳамда полиэтилен ишлаб чиқариш учун ишлатилади. Қолган қисми регенерация ва ёнилғи гази тизимларига чиқарилади. Метан фракцияси регенерация гази сифатида ишлатилади ва кейин ШГКМ нинг ёнилғи гази тизимига юборилади. Этилен колоннасининг кубидан чиқариладиган этан пиролиз печларининг қўшимча хом ашёси сифатида ишлатилади ва рециркуляцион этан дейилади. С3 ва юқори улеводородлар фракцияси деэтанизаторнинг кубидан ШГКМ нинг ёнилғи гази тизимига юборилади.Нефтгаз мажмуаси ва кимё саноати қурилмаларида бир қатор кимёвий технологик жараёнлар, атроф муҳитнинг температурасидан анча паст температураларда, олиб борилади. Турли технологик жараёнларни амалга ошириш учун зарур бўлган, паст температуралар диапазони жуда кенг: атроф муҳитнинг температурасидан абсолют нолга яқин бўлган температураларгача. Бу каби жараёнларни амалга ошириш, сунъий совуқ ишлаб чиқариш билан боғлиқ бўлади. Технологик қурилмаларнинг совуққа бўлган эҳтиёжи ўн минглаб киловаттни ташкил этади ва юқори унумдорликка эга бўлган компрессор ускуналарининг қўлланишини талаб қилади. Юқоридагилардан келиб чиққан ҳолда бугунги кунда полиэтилен ишлаб чиқаришда пропан буғкомпрессор совутиш технологик жараёнининг автоматлаштирилган бошқариш системаларини янада такомиллаштириш долзарб муаммолардан бири ҳисобланади.Пропан буғкомпрессор совутиш қурилмаситехнологик схемасининг баёниПропан (совутиш агенти) нинг буғлари GB-1501 компрессорнинг тўртинчи поғонасидан кейин 1400 kРа (орт) дан юқори бўлмаган босим остида ва 58÷69 ºС температурада, совутиш ва конденсатлаш учун, параллел жойлашган тўрт ЕА-1501 А÷D конденсаторларга берилади. Компрессордан чиқишда, совутиш агентининг жуда оз қисми, “Зичловчи газни тайёрлаш” бўлимига олинади. Тўхтатиш даврида компрессорнинг ички қисмини ажратиб қўйиш (изоляция) учун, совутиш агентининг чиқиш қувурўтказгичида электр узатмали XV-15005 (MOV) узгич клапан ўрнатилган. Мазкур электр узатмали клапан 20 % дан ортиқ даражада ёпилганда, компрессорни тўхтатувчи I-1501 блокировка активланади. Компрессорнинг корпуси ва боғловчи қувурўтказгичларни, босимнинг эҳтимолий кўтарилиб кетишидан ҳимоялаш учун, компрессордан чиқишда РТ-15008 А/В/С уч дона босим датчиклари ўрнатилган. Босим 1600 kРа (орт) гача кўтарилганда, МБП нинг бошқариш пультида РАHH-15008 А/В/С сигнализациясининг активланиши билан, датчиклар ишлаб қолади. Уч датчикдан иккитасининг ишлаб қолиши I-1501 блокировканинг активланишига ва GB-1501 компрессорнинг тўхтатилишига олиб келади. Ускунани ва боғловчи қувурўтказгичларни рухсат этилмаган юқори босимдан ҳимоялаш учун, компрессордан чиқишда, 1685 kРа (орт) босимга мўлжалланган PSV-1501А,В&S сақловчи клапанлар ўрнатилган. Совутиш агенти сақловчи клапанлардан “хўл” машъала ташламаларини тўплаш тизимига ташланади. Заҳира сақловчи клапанни ишга тушириш ва тўсгич арматурани рухсатсиз бошқаришда, эҳтимолий хатоликларнинг олдини олиш учун, клапандан олдин ва ундан кейин арматурада блокировка мосламалари ўрнатилган. Босимнинг, I-1501 блокировка активланадиган қийматгача кўтарилиб кетишининг олдини олиш мақсадида ва компрессорнинг корпусини пуфлаб тозалаш учун, чиқиш қувурўтказгичида НV-15001 клапан ўрнатилган. Мазкур клапан смена ходимлари томонидан, марказий операторлик хонасидаги тармоқланган бошқарув тизимининг пультидан (НС-15001) бошқарилади. Пропан “хўл” машъала ташламаларини тўплаш тизимига ташланади. Копрессордан чиқишда совутиш агентининг босими, маълумотларни МБП нинг бошқарув пультига бериш билан, РI-15007 асбоби воситасида ўлчанади. Босим белгиланган қийматдан юқори (“Н”) кўтарилганда, бошқарув пультида ёруғлик ва товуш сигнализацияси активланади.Совутиш агентининг температураси, маълумотларни МБП нинг бошқарув пультига бериш билан, ТI-15006 термопара воситасида ўлчанади. Температуранинг максимал “Н” ва минимал “L” қийматларида МБП нинг бошқарув пультида ёруғлик ва товуш сигнализацияси активланади. Совутиш агентининг босими ва температурасининг қийматлари жойида TI-15155 маномет-рик термометр ва PI-15155 манометр билан ўлчанади. Ўлчаш натижалари машина залидаги компрессорни ишининг параметрларини назорат қилиш панелига чиқарилган. Циркуляцион совутиш агентининг миқдори, қийматни босим (PI-15007) ва температура (TI-15006) бўйича компенсациялаш билан, FIY-15001 сарфўлчагич воситасида ўлчанади. FIY-15001 назорат асбоби, компрессорнинг критик (помпаж) зонада ишлашининг олдини олиш учун, компрессорнинг тўртинчи поғонасининг сўриш қисмидаги совутиш агентининг ҳажмини бир маромда ушлаб турган ҳолда, FV-15001Х “НО” минимал сарф клапанининг ишини тартибга солади. Компрессорнинг помпаж зонада ишлашига йўл қўймаслик мақсадида, компрессорни тўрт поғонасидан ҳар бирига газ фазасидаги совутиш агенти бериш имкони мавжуд. Совутиш агенти электр узатмали узгич клапандан кейин, совутиш агентининг чиқиш қувурўтказгичидан минимал байпаснинг тақсимлаш коллекторига олинади. Сўнгра, у ердан минимал байпаснинг клапани орқали совутиш агенти у ёки бу поғонага берилади. Сиқиб хайдалаётган совутиш агенти конденсаторларга Н-1509 тескари клапан орқали берилади. Тескари клапанга бўлган эҳтиёж, компрессор тўхтатилган вазиятда, конденсаторлар имко-ни борича максимал ишчи босимда бўлиши лозимлигидан, келиб чиқади. Бу конденсаторларнинг қувурлар ҳудудида айланма сувнинг совуши ва музлаб қолишининпг олдини олиш учун зарур бўлади.Совутиш агентининг таркибий қисмини назорат қилиш учун, конденсаторларнинг кириш йўлида S-1501 намуна олиш нуқтаси ўрнатилган. Совутиш агентининг намуна олиш даврийлиги - 1 ҳафтада 1 марта. Совутиш агенти ЕА-1501 А-D конденсаторларнинг қувурлараро ҳудудида конденсатланади.ЕА-1501 А-D конденсаторлар умумий иссиқлик алмашиш юзаси 5554 m2 бўлган горизонтал ғилофқувурли иссиқлик алмашгичлардир.Конденсаторларнинг қувурлар ҳудудига совутиш агенти - 26÷28 ºС температурадаги айланма сув берилади. Конденсаторларда айланма сув, пропан совутиш агентининг оқими билан иссиқлиқ алмашиш ҳисобига, 32÷34 ºС температурагача исийди. Совутиш сувининг тескари оқимининг температурасини даврий тарзда назорат қилиш учун, конденсаторлардан кейин қувурўтказгичларда TW-15061 А-D мослама (термокарман) лар ўрнатилган. Конденсаторларнинг қувурлар ҳудудини босимнинг эҳтимолий кўтарилишидан ҳимоялаш мақсадида, конденсаторлардан кейин қувурўтказгичларда, 1685 kРа (орт) босимга мўлжалланган PSV-1504 А-D сақловчи клапанлар ўрнатилган. Сув, сақловчи клапан ишлаб қолганда, хавфсиз жойга ташланади. Конденсаторларда совутиш агенти 37 ºС дан юқори бўлмаган температурагача совутилади ва сўнгра конденсатланади. Совутиш агентининг температураси, қувурлар ҳудудига берилаётган совутиш суви оқимини тартибга солиш йўли билан, тартибга солинади. Совутиш агенти суюқ фазада 37 °С дан юқори бўлмаган температурада FA-1505 пропан совутиш агентини тўплаш сиғимига берилади. Совутиш агентининг тўплаш сиғимига киришдаги температураси, қийматни МБП нинг бошқарув пультига бериш билан, TI-15007 термопара восита-сида ўлчанади.FA-1505 пропан совутиш агентини тўплаш сиғими ҳажми 16,8 m3 бўлган горизонтал цилиндрик идишдир.Тўплаш сиғимидаги суюқ совутиш агентининг сатҳи, қийматларни МБП нинг бошқарув пультига бериш билан, LC-15013 сатҳўлчагич воситасида ўлчанади. Совутиш агентининг сатҳи жойида LG-15052 сатҳўлчагич билан ўлчанади. Тўплаш сиғимидаги босим PG-15052 манометр билан ўлчанади. Тўплаш сиғими ва боғловчи қувурўтказгичларни босимнинг эҳтимолий юқори кўтарилиб кетишидан ҳимоялаш учун, тўплаш сиғимида, 1685 kРа (орт) босимга мўлжалланган PSV-1502&S сақловчи клапанлар ўрнатилган. Совутиш агенти сақловчи клапанлардан қуруқ машъала ташламаларини тўплаш тизимига ташланади. Заҳира сақловчи клапанни ишга тушириш ва тўсгич арматурани рухсатсиз бошқаришда, эҳтимолий хатоликларнинг олдини олиш учун, клапандан олдин ва ундан кейин арматурада блокировка мосламалари ўрнатилган. Совутишдан кейин пропан совутиш агентининг температураси, қийматларни МБП нинг бошқарув пультига бериш билан, TI-15016 термопара воситасида ўлчанади.Download 297.88 Kb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling