Ўзбeкистон рeспубликаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги урганч давлат унивeрситeти


Download 1.93 Mb.
bet177/246
Sana05.02.2023
Hajmi1.93 Mb.
#1168249
1   ...   173   174   175   176   177   178   179   180   ...   246
Bog'liq
Таълим вазирлиги

Минерал озиқланиш физиологияси
Минерал озиқланишнинг ўсимлик ҳаётидаги аҳамияти. Макро-, микро- ва ультрамикроэлементлар. Ионларнинг метаболизмдаги асосий функциялари: структуравий ва каталитик. Ионларнинг ютилиш механизмлари. Диффузия ва адсорбция. Эркин бўшлиқ. Ионларнинг пассив ва фаол ташилуви. Ташувчи АТФ азалар. Ион насослари. Мембрана потенциалининг аҳамияти. Ютилиш жараёнларининг кинетикаси. Ҳужайра мембранаси структураларининг ионлар ютилиши ва компартментациясидаги иштироки. Вакуоланинг роли. Пиноцитоз. Моддаларнинг илдизларга ютилиш жараёнининг ўсимликнинг бошқа функциялари билан алоқадорлиги.
Илдизларда ионларнинг яқин масофага ташилуви. Симпластик ва апопластик йўллар. Узоққа ташилув. Асосий озиқа элементларининг физиологик ва биокимёвий роли. Азот. Нитратли ва аммонийли азотлар. Нитратларни қайтарилиши. Аммиакнинг ассимиляция йуллари. Молекуляр азотнинг симбиотик фиксацияси. Ўсимликларда аминокислоталар синтези. Амидларнинг роли. Табиатда азотнинг айланиши. Олтингугурт. Ўсимликларда олтингугуртининг асосий бирикмалари. Олтингугурт манбалари. Ўсимликларда сульфатларни қайтарилиши механизмлари. Фосфор. Фосфорнинг макроэргик бирикмалари ва уларнинг энергия алмашинувидаги ўрни. Ҳужайра структуралари ва ферментлар тизимини ҳосил бўлишида фосфорли бирикмаларнинг иштироки. Ўсимликларнинг фосфорли заҳира бирикмалари. Калий. Калийнинг протоплазма хоссаларига, оқсиллар синтезига ва ферментлар фаоллигига таъсири. Тўқималарда ион балансининг сақланишида калийнинг ўрни. Кальций. Ҳужайра қобиғининг ҳосил бўлиши, мембраналар структура бутунлигининг сақланишида кальцийнинг иштироки. Магний. Магний ва хлорофилл. Магнийни рибосомаларнинг шаклланишидаги ва фосфат гуруҳларини кўчиришдаги ўрни. Микроэлементлар. Микроэлементларнинг ўсимликлар метаболизмидаги ўрни. Мис, марганец, молибден, рух, бор ва бошқа микроэлементларнинг физиологик ўрни. Микроэлементлар ферментлар тизимини фаоллаштирувчи ва простетик гуруҳ компонентларидир. Фотосинтез ва нафас олиш жараёни электрон транспорт занжирининг шаклланиши ва ишида микроэлементларнинг иштироки. Микроэлементлар ва ўсиш жараёни. Озиқа аралашмалари. Физиологик нордон ва физиологик асосли тузлар. Ионларнинг ўзаро таъсири. Ўғитлашнинг физиологик асослари. Ўсимликларни тупроқсиз ўстириш усуллари. Гидропоника.

Download 1.93 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   173   174   175   176   177   178   179   180   ...   246




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling