Ўзбeкистон рeспубликаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги урганч давлат унивeрситeти


Download 1.93 Mb.
bet178/246
Sana05.02.2023
Hajmi1.93 Mb.
#1168249
1   ...   174   175   176   177   178   179   180   181   ...   246
Bog'liq
Таълим вазирлиги

Фотосинтез физиологияси
Фотосинтез яшил ўсимликларнинг нодир хусусиятидир. Фотосинтезнинг моҳияти ва аҳамияти. Ўсимлик организмида энергия ва моддалар алмашинуви жараёнларида фотосинтезнинг ўрни. Фотосинтезнинг Ердаги ҳаёт учун аҳамияти. Фотосинтез-ёруғлик энергиясининг кимёвий боғлар энергиясига трансформацияланиш жараёнидир. Баргнинг фотосинтезловчи орган сифатида тузилишидаги ўзига хос хусусиятлари. Барг оптик тизим сифатида. Фотосинтетик аппаратнинг структуравий тузилиши. Хлоропластларнинг онтогенези ва филогенези. Хлорофиллар, фикобилинпротеидлар ва каротиноидларнинг тузилиши, хоссаси, ва фотосинтездаги вазифалари. Пигментларнинг функционал ва экологик аҳамияти. Пигментлар биосинтезининг регуляцияси. Фотосинтетик пигментлар тизимидаги энергиянинг миграцияси. Фотосинтетик бирлик. Реакцион марказлар ва уларнинг пигментлари. Реакцион марказдаги оксидланиш-қайтарилиш жараёнлари. Фотосинтез электрон транспорт занжирининг таркибий кимёвий компонентлари. Электронларнинг ўсимлик ва бактериялардаги циклик ва ноциклик оқим. Юксак ўсимликлар фотосинтезининг электрон-транспорт занжири. «Қайтарувчи кучнинг» ҳосил бўлиши. Фотофосфорирланиш. Фотофосфорирланиш асосий турлари: циклик, ноциклик ва псевдоциклик. Фотосинтезнинг қоронғулик босқичлари. СЗ ва С4 - ўсимликларда СО2 газининг бирламчи акцепторлари табиати. Акцепторларининг регенерацияси. Кальвин цикли. Фотосинтезнинг барқарор маҳсулотлари. Хэтч -Слэк -Карпилов цикли ва САМ метаболизми.
Фотосинтез экологияси. Фотосинтезнинг ташқи шароит ва организм ҳолатига боғликлиги. Фотосинтетик жараёнларнинг суткалик ва мавсумий ритмлари. Фотосинтезининг компенсацион нуқтаси. Турли экологик гуруҳга мансуб ўсимликлар фотосинтезининг ўзига хос хусусиятлари. Саноат фитотроникаси ва ёпиқ тизимлар шароитида фотосинтез. Фотосинтез ва ўсимликларнинг умумий маҳсулдорлиги.
Нафас олиш жараёни, унинг моддалар алмашинувидаги ўрни
Нафас олиш ҳақидаги таълимотларнинг ривожланиши тарихи. Ҳужайрада оксидланиш-қайтарилиш жараёнлари ва механизмлари. Биологик оксидланиш. Нафас олишнинг биологик аҳамияти. Нафас олишнинг каталитик тизимлари. Субстрат ва молекуляр кислороднинг фаолланиши механизмлари. Радикалларнинг оксидланиш жараёнларидаги ўрни. Углеводлар диссимиляциясининг асосий йўллари. Глюкоза оксидланишининг пентозамонофосфат йўли ва унинг ҳужайра конструктив алмашинувидаги ўрни. Гликолиз. Ачишнинг турлари. Кребс цикли, глиоксалат цикли. Митохондрияларнинг электрон-транспорт занжири: структураси, асосий компонентлари ва уларнинг оксидланиш-қайтарилиш потенциаллари. Оксидланишли фосфорирланиш. Субстрат даражасидаги ва нафас олиш занжиридаги фосфорирланишлар. Электронлар транпортининг АТФ синтези жараёни билан боғланиш механизми. Жараённинг энергетик самарадорлиги. Нафас олишнинг конструктив метаболизмдаги аҳамияти ва ҳужайранинг бошқа вазифалари билан боғлиқлиги. Нафас олиш экологияси. Газ алмашинувининг миқдорий кўрсаткичлари. Нафас олишнинг ўсимлик биологик хусусиятлари, ёши, тўқима тури ва ривожланиш шароитига боғлиқлиги. Ҳосилни сақлашда нафас олишнинг аҳамияти. Аноксия ва нафас олиш тизимларининг унга мослашуви. Нафас олиш ўз-ўзини бошқарувчи жараён.

Download 1.93 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   174   175   176   177   178   179   180   181   ...   246




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling