Ўзбeкистон рeспубликаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги урганч давлат унивeрситeти


Download 1.93 Mb.
bet186/246
Sana05.02.2023
Hajmi1.93 Mb.
#1168249
1   ...   182   183   184   185   186   187   188   189   ...   246
Bog'liq
Таълим вазирлиги

2-мавзу. Протозоология
Ҳўжайра – бир бутун организм сифатида. Эукариот хўжайра тузилиши: хўжайралар харакатчанлиги; моддалар ютиши; озиқни хазм қилиш; цитоплазмани циркуляцияси; хўжайра секреция қиладиган моддалар; айириш, кўпайиш ва жинсий жараёнлар. Хўжайралар коммуникацияси ва симбиози. Эукариот хўжайраларни келиб чиқиши.
3-мавзу. Бир ҳужайралилар
Бир ҳўжайралилар (Содда ҳайвонлар) тузилиши ва функциялари. Содда ҳайвонлар ҳужайрасининг кўп вазифалилиги ва органеллалари. Кўпайиши ва хаёт цикллари. Уларнинг ривожланишида жинсий ва жинссиз насллар галланиши. Тинч ҳолати ва тарқалиш даврлари (цисталар ва споралар). Содда хайвонлар хилма-хиллиги.
Euglenozoa типи, Euglenoidea синфи. Вакиллари тузилишида ҳайвон ва ўсимликларга хос умумийлик. Kinetoplastida синфи. Умумий тузилиши, ривожланиши, классификацияси ва патоген вакиллари.
Chlorophyta типи, вольвокслар. Колония бўлиб яшовчи хивчинлилар.
Ёқали хивчинлилар (Choanoflagellata), Retortamonada ва Axostylata типлари.
Alveolata типи. Dinoflagellata кенжа типи: умумий белгилари; вакиллари ахамияти. Киприклилар(Ciliophora) кенжа типи: хўжайра тузилиши ва функциялари; локомоция; озиқланиши; ядровий диморфизм; экскреция; жинссиз ва жинсий кўпайиши; вакилларини хилма-хиллиги. Эркин яшовчи инфузориялар. Паразит инфузориялар. Споралилар (Apicomplexa=Sporozoa) кенжа типи: тузилишидаги умумий белгилари; вакилларини хилма-хиллиги. Кокцидиоз, токсоплазмоз касалликлари. Қон споралилари. Безгак қўзғатувчилари, тузилиши, ривожланиш цикллари.
Амёбасимон бир хўжайралилар. Амёбасимон ҳужайра тузилиши ва унинг хиллари. Ёлғоноёқлар - тузилиши, вазифаси, озиқланиш ва кўпайиши. Амёбаларни хилма-хиллиги. Касаллик қўзғатувчи амёбалар. Фораминифералар ва актиноподалар. Radiolaria, Heliozoa, Acantharea синфлари. Ўзига хос белгилари, вакиллари.
Бир ҳужайрали ҳайвонларнинг филогенияси.
4-мавзу. Кўп ҳужайралилар
Тузилиши: хўжайралари; тўқималари ва скелети; кўпайиши ва ривожланиши. Тана ўлчамлари ва организм фаолиятини хусусиятлари: тана қисмларини ихтисослашуви; сатхи ва хажми ўлчамлари; организмда моддалар транспорти; метаболизм; катта ўлчамларни авзаллиги. Онтогенез ва филогенез.
Кўп ҳужайралилар келиб чиқиши ва эволюцияси: колониал назария-Э. Геккел (1874), И.И.Мечников (1886); синцитиал назария-И.Ходжи (1943) ва бошка олимлар назариялари; қутибланишни келиб чиқиши ва хўжайралар ихтисослашуви; эволюция жараёнида тузилишни мураккаблашуви.

Download 1.93 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   182   183   184   185   186   187   188   189   ...   246




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling