Ўзбeкистон рeспубликаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги урганч давлат унивeрситeти


-мавзу. Рептилиялар - Судралиб юрувчилар синфи


Download 1.93 Mb.
bet194/246
Sana05.02.2023
Hajmi1.93 Mb.
#1168249
1   ...   190   191   192   193   194   195   196   197   ...   246
Bog'liq
Таълим вазирлиги

33-мавзу. Рептилиялар - Судралиб юрувчилар синфи
Анамния ва амниотларнинг морфологик ва физиологик белгилари: ривожланиши, тухумининг тузилиши, муртак қобиғининг пайдо бўлиши. Тери ва унинг таркибий қисмлари. Айирув системасининг ҳусусиятлари ва бу ҳусусиятларнинг қуруқликда ҳаёт кечиришга ўтиш билан боғлиқлиги. Рептилияларнинг келиб чиқиши ва эволюцияси. Қазилма шакллари ва уларнинг морфологик ҳамда экологик турли-туманлиги. Ҳозирги замон рептилияларининг систематикаси; туркумлари: тумшуқбошлилар, тимсоҳлар, тошбақалар, тангачалилар ва уларнинг қисқача таърифи.
Тангачалилар вакиллари – тез калтакесак мисолида рептилиялар тузилиши ва физиологияси. Ҳаёт кечириши, кўпайиши, овқатланиши, мавсумий хоссалари хулқ атворининг иссиқ иқлим шароитига мосланиш хусусиятлари. Рептилияларнинг амалий аҳамияти.
Ўрта Осиё герпетофаунасининг ўзига хос вакиллари. Заҳарли илон турлари, уларнинг яшаш шароити ва муҳофаза қилиниши. Саҳро биоценозида судралиб юрувчиларнинг аҳамияти. Қизил Китоб саҳифасидан жой олган судралиб юрувчилар вакиллари.
34-мавзу. Қушлар синфи
Синф вакиллари тузилишининг асосий хусусиятлари. Қушларнинг келиб чиқиши ва уларнинг эволюцион тараққиёти. Ҳозирги замон қушларининг систематикаси ва туркумларига қисқача таъриф. Уй каптари мисолида қушларнинг ички ва ташқи тузилиши. Қушларнинг мосланиш хусусиятлари, физиологияси, териси, пат тузилиши, нафас олиш, айирув, асаб тизими ва сезги аъзолари. Қушлар экологияси: географик тарқалиши, экологик гуруҳлари, учишга мосланиш белгилари, кўпайииши, ривожланиши, насл учун қайғуриши, мавсумий хоссалари. Миграция ва унинг сабаблари. Қушларнинг табиат ва хўжаликдаги аҳамияти. Ўрта Осиё орнитофаунасининг турли-туманлиги ва асосий вакиллари. Қушларнинг овланадиган, ноёб ва қўриқланадиган турлари. Ўзбекистон Қизил Китобига киритилган қушлар ва уларнинг яшаш шароитлари. Ўзбекистонда орнитологик кузатишлар олиб боришдаги асосий муаммолар.
35-мавзу. Сут эмизувчилар ёки даррандалар синфи
Синфнинг умумий таърифи. Сут эмизувчиларнинг келиб чиқиши ва эволюциясига сабаб бўлган омиллар. Қирилиб кетган турлари ва уларнинг қадимги рептилиялар билан алоқадорлиги ва эволюцияси. Ҳозирги замон сут эмизувчиларининг систематикаси: бир тешиклилар, халталилар, йўлдошлилар ва уларнинг асосий биологик хусусиятлари. Йўлдошли сут эмизувчилар систематикаси ва уларнинг туркумларига қисқача таъриф. Асосий аъзолар тизимиининг морфологик ва функционал таърифномаси; тери қоплағичлари, скелети. Нафас олиш, овқат ҳазм қилиш, қон айланиш ва лимфатик тизими. Сийдик-таъносил тизими. Нерв тизими ва сезги аъзолари. Марказий нерв тизими ва бош миясининг тузилишидаги ўзига хос хусусиятлари. Хулқ атворининг (этологияси) мураккаб шакллари. Сут эмизувчилар биологияси, географик тарқалиши. Экологик гуруҳлари. Сув муҳитини иккиламчи ўзлаштириш, мавсумий ритм. Уларнинг овқатланиши ва экосистемадаги ўрни, овланадиган турлари, улардан маҳсулот тайёрлаш, муҳофаза қилиш, қишлоқ ҳўжалиги зараркунандалари, касал тарқатувчи ва хонакилаштирилган турлари. Ўрта Осиё сутэмизувчиларининг турли-туманлиги. Овланадиган, йўқолиб бораётган ва қўриқланадиган турлари. Ўзбекистон Қизил Китобига киритилган сут эмизувчилар турлари ва уларнинг тарқалиши. Ўзбекистонда териология муаммолари ва сут эмизувчиларни ўрганишга бағишланган асосий йўналишлар.



Download 1.93 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   190   191   192   193   194   195   196   197   ...   246




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling