Ўзбeкистон рeспубликаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги урганч давлат унивeрситeти


Download 1.93 Mb.
bet196/246
Sana05.02.2023
Hajmi1.93 Mb.
#1168249
1   ...   192   193   194   195   196   197   198   199   ...   246
Bog'liq
Таълим вазирлиги

Цитология фанининг мазмуни
Цитологиянинг ривожланиш тарихи ҳақида қисқача маълумот. Цитологиянинг Ўзбекистонда ривожланиш тарихи. Фанга умумий тавсиф ва унинг биологияга доир бошқа фанлар орасида тутган ўрни, мақсади, вазифалари. Цитологик объектлар ва усуллар.
Ҳужайра ва унинг тузилиши
Цитологиянинг текшириш объектлари. Ҳужайра-тирикликнинг элементар бирлиги. Ҳужайранинг микроскопик ва субмикроскопик тузилиши. Ҳужайра назариясининг яратилиши ва аҳамияти. Ҳужайра тузилиши умумий қонуниятларини тадқиқ этишнинг солиштирма цитологик йўналиши.
Цитоплазма. Ҳужайранинг вакуоляр тизими.
Цитоплазма. Цитоплазма матрикси. Цитоплазматик мембрана. Мембранология. Биологик мембрана эволюцияси, ички ва ташқи мембраналар. Ҳужайра мембранасининг кимёси ва хусусиятлари. Ҳужайра мембранасининг липид, оқсил ва углеводлари уларнинг ҳужайра ҳаёт фаолиятидаги роли. Ташқи мембрана (плзмолемма). Кимёвий таркиби, ўсиши, вазифалари. Доимий ҳужайравий алоқалар. Адгезив ҳодисаси. Ҳужайралараро боғланишлар (алоқалар). Плазмолемма ҳосилалари: микротукчалар, киприкчалар, хивчинлар. Моддаларнинг мембрана орқали ташилиши ва унинг хиллари.
Ўсимлик ҳужайраси қобиғи. Ҳужайра қобиғининг ҳосил бўлиши, кимёвий таркиби, тузилиши ва хусусиятлари, ўзгарган шакллари.
Эндоплазматик ретикулум (ЭПР), лизосомалар, пероксисомалар, ўсимлик вакуолари. Гольджи аппарати. Вакуоляр тизим-метаболизм жараёнлари асоси. ЭПР нинг икки тури (грануляр ва агрануляр). Тузилиши, кимёси ва вазифалари. ЭПР нинг ядро ташқи мембранаси билан алоқаси. Унинг мембрана органеллари орасида тутган ўрни.
Гольджи аппарати - макромолекулаларнинг ҳужайрадаги ҳолатини бошқарувчи асосий "созловчи". Умумий таърифи, ҳужайрада жойлашиши. Кимёси ва ултраструктураси. ЭПР билан узвий боғлиқлиги.
Лизосомалар. Таркиби, кимёвий ва функционал таърифи. Лизосомаларни морфологик гетерогенлиги бўйича гуруҳлаш (бирламчи, иккиламчи ва ўзгарган шакллари). Лизосомаларнинг ҳужайра ичидаги овқат ҳазм қилиш жараёнидаги роли. Лизосомаларнинг бошқа ҳужайравий мембраналар билан алоқаси.
Пероксисомалар-О2 йиғувчи (утилизация) марказ. Кимёвий таркиби, ультраструктураси ва вазифалари.
Ўсимлик вакуолалари. Вазифасининг турли-туманлиги. Вакуоляр тизим қисмлари (компонентлари) нинг ўзаро боғлиқлиги (алоқаси).

Download 1.93 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   192   193   194   195   196   197   198   199   ...   246




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling