Цитоплазманинг мембранали органеллалари
Пластидлар ва митохондриялар-энергия алмашинуви органеллалари. Уларнинг келиб чиқиши, биокимёвий таркиби, тузилиши: вазифаларидаги ўхшашлик ва фарқлар.
Митохондрия. Умумий таърифи, сони, шакли, катталиги. Ултраструктураси: матрикс, мембрана ва кристалари. Вазифаси. Биогенези. Автономлиги ва унинг нисбийлиги.
Пластидлар. Умумий таърифи. Уларни гуруҳлаш. Морфологик белгиларга қараб турланиши. Ультраструктураси, кимёси ва мембраналарининг ўзига хос хусусиятлари. Вазифалари. Ярим автономлиги, унинг сабаблари, аҳамияти. Цитоплазматик ирсийлик.
Мембранага эга бўлмаган органеллалар
Умумий таъриф. Гуруҳлари: микрофиламентлар, оралиқ филоментлар, микронайчалар. Цитоплазма микронайчалари, центриола, центриола даври. Бўлиниш урчиғи, микронайчалари. Базал таначалар. Ультраструктураси, кимёси ва вазифалари.
Ҳужайра ядроси
Ҳужайра ядросининг эволюцияси. Ядронинг таркибий қисмлари, уларнинг структураси, кимёси, вазифалари. Ядронинг ҳужайра тўғрисидаги генетик ахборотни сақловчи жой сифатидаги роли, уни амалга ошириш ва қайта тиклаш фаолияти. Бўлинаётган ҳужайрадаги ҳолати, ҳужайранинг ҳаёт фаолиятидаги ўрни.
Ядро қобиғи. Ядро қобиғининг аҳамияти. Ядро қобиғининг таркибий қисмлари: ташқи ва ички мембраналар. Нуклеоплазма (ядро шираси). Кимёвий таркиби ва вазифалари. Ядроча-ҳужайра рибосомаларининг ҳосил бўлиш маркази. Ядрочалар сони-ҳужайра метаболизми даражасининг кўрсаткичи. Физиологияси ва кимёси. Ядрочанинг РНК ва ДНК лари. Ядрочанинг ультраструктураси. Турли функционал ҳолатларда ядрочанинг тузилиши. Ҳужайра бўлинаётганда ядрочанинг тақдири.
Хроматин ва унинг фаолияти
Хроматин. Хромосома цикли. Таркибий-функционал ҳолати: диффуз ва конденсацияланган ҳолат. Уларнинг ҳужайра ҳаёт фаолиятидаги ўрни. ДНК нинг хромосомалар таркибидаги тузилиши. Оқсилларнинг ҳужайра ядроси ичида маълум бир ДНК структурасининг шаклланишидаги роли. Митотик хромосомалар морфологияси, ультраструктураси. Хромосомаларнинг тузилиши: хроматидлар, хромонемалар, теломерлар, центромерлар, бирламчи ва иккиламчи белбоғлар. Хромосомалар тури: метацентрик, субметацентрик, акроцентрик, йўлдош хромосомалар. Эухроматин ва гетерохроматин. Кариотип ва идиограммалар ҳақида тушинча. Хроматиннинг ядро қобиғи ва цитоплазма билан боғлиқлиги ва алоқаси.
Do'stlaringiz bilan baham: |