Ўзбeкистон рeспубликаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги урганч давлат унивeрситeти


-бўлим. Ўсимликлар физиологияси фанидан умумий саволлар


Download 1.93 Mb.
bet176/246
Sana05.02.2023
Hajmi1.93 Mb.
#1168249
1   ...   172   173   174   175   176   177   178   179   ...   246
Bog'liq
Таълим вазирлиги

2-бўлим. Ўсимликлар физиологияси фанидан умумий саволлар
Ўсимликлар физиологиясининг объектлари ва предмети. Ўсимликлар физиологиясининг ривожланиши тарихи ва унинг методлари. Ўсимликлар физиологиясининг вазифалари. Ўсимликлар физиологиясининг бошқа фанлар ичидаги мавқеи.
Ўсимлик ҳужайрасининг физиологияси
Ҳужайра ўсимлик организмининг элементар структура ва функционал бирлигидир. Ҳужайранинг структура ташкил топиши-унинг биокимёвий фаоллигини ва бутун тирик тизимни ишлашининг асосидир. Прокариот ва эукариот элементлари. Ядро. Унинг тузилиши ва фаолият принциплари. Ҳужайра девори, цитоплазма, вакуол, пластидалар, митохондриялар, рибосомалар, пероксисомалар, лизосомалар, эндоплазматик тур. Голджи аппарати. Ҳужайра органоидлари ва протоплазма юзасининг ташкил топилишини мембранали принциплари. Биологик мембраналарнинг тузилиши, хоссалари, ўтказувчанлик ва фаол транспорт тизимлари ҳамда асосий функциялари. Биологик мембраналарнинг кимёвий таркиби. Моддаларнинг мембрана орқали ташилувининг қийинлиги. Диффузия моддалар ташилувининг бир механизмидир. Мембрананинг ташувчи оқсиллари. Мембраналар орқали макромолекулаларнинг ташилуви.
Ўсимликларда сув алмашинуви физиологияси
Ўсимликларда сув алмашинувининг умумий характеристикаси. Сувнинг ўсимлик ҳаётидаги аҳамияти, физик-кимёвий хоссалари. Ўсимликларда сувнинг ҳолати ва фракцион таркиби. Эркин ва боғланган сув. Ҳужайрага сув ютилишининг асосий қонуниятлари. Биоколлоидларнинг бўкиши ва осмос. Сув режимининг термодинамик кўрсаткичлари: сувнинг фаоллиги, кимёвий потенциал, сув потенциали. Суриш кучи. Илдизларга сув ютилиши. Сувнинг ўсимлик бўйлаб ҳаракатланиш механизмлари. Яқин ва узоққа ташилиш йўллари. Илдизнинг тузилиши. Илдиз босими, гуттация, транспирация ва уларнинг физиологик аҳамияти. Транспирациянинг миқдорий кўрсатгичлари: жадаллиги, маҳсулдорлиги, транспирация коэффициенти. Кутикуляр ва лабчали транспирация. Транспирация жадаллигига ташқи муҳит омилларининг таъсири. Транспирациянинг суткалик ҳолати. Ўсимликларда сув алмашинуви экологияси. Турли экологик гуруҳ ўсимликларида сув алмашинувининг хусусиятлари ва ташқи муҳит омиллари таъсирига мосланиши. Суғоришнинг физиологик асослари.

Download 1.93 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   172   173   174   175   176   177   178   179   ...   246




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling