Ўзбeкистон рeспубликаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги урганч давлат унивeрситeти


А 110901 Педагогика назарияси ва тарихи (фаолият тури бўйича) мутахассислиги бўйича мутахассислик фанларидан кириш синовлари доирасида ўрганилиши лозим бўлган


Download 1.93 Mb.
bet3/246
Sana05.02.2023
Hajmi1.93 Mb.
#1168249
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   246
Bog'liq
Таълим вазирлиги

5А 110901 Педагогика назарияси ва тарихи (фаолият тури бўйича) мутахассислиги бўйича мутахассислик фанларидан кириш синовлари доирасида ўрганилиши лозим бўлган
МАВЗУЛАР
1-бўлим. Педагогика назарияси.
1-мавзу: Педагогика фан сифатида. Педагогиканинг илмий- тадқиқот методлари
Педагогика ижтимоий фан сифатида. Унинг жамият тараққиётида тутган ўрни, ривожланиш босқичлари ва илмий-назарий, амалий истиқболни белгилаш вазифалари.
Педагогика фанининг асосий категориялари ва тушунчалари тарбия, таълим (ўқитиш, ўқиш), маълумот, билим, кўникма ва малакалар, ривожланиш.
Педагогика фанининг тузилиши. Педагогика фанининг тармоқлари. Педагогиканинг фалсафа, социология, психология, физиология, медицина ва бошқа инсоншунослик фанлари билан алоқаси. Педагогика фанлари тизими.
Асосий педагогик жараёнлар ва уларнинг бир бутунлиги, педагогик жараёнларни тадқиқ қилишнинг ўзига хос хусусиятлари. Илмий педагогик тадқиқотларнинг назарий ва амалий жиҳатлари.
Педагогика фанининг илмий-тадқиқот методлари ва уларнинг тавсифи. Назарий тадқиқот методлари қиёсий-тарихий, таҳлил, қиёсий таққослаш, умумлаштириш, моделлаштириш ва бошқалар. Амалий тадқиқот методлари илмий кузатиш, суҳбат, интервю, сўровнома, тест, рейтинг, статистик таҳлил, ҳужжатлар таҳлили, илмий тажриба, илмий тажриба синови (табиий, лаборатория, амалий ва бошқалар). Тажриба — синов ишлари ва уларни кузатиш методикаси.


2-мавзу: Ўзбекистон Республикасида таълимга оид давлат сиёсати
Ўзбекистон Республикасида таълимга оид давлат сиёсати. 2017-2021 илларда Ўзбекистон Республикасини янада ривожлантириш бўйича ҳаракатлар Стратегияси мазмун-моҳияти. Ўзбекистон Республикасида мактабгача таълимни ривожлантириш бўйича қабул қилинган Президент Қарорлари ва шу асосда қабул қилинган қонун ости ҳужжатлари моҳияти.
2017-2021 йилларда мактабгача таълим тизимини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисидаги Президент қарори. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 9 сентябрдаги ПҚ-3261-сонли "Мактабгача таълим тизимини тубдан такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида"ги Қарори. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 29-41 қарори асосида 9-синфларни тугатган ёшларни касбга йўналтириш ишларининг шакл ва усуллари, сифат даражасини такомиллаштириш учун зарур шарт-шароитлар ҳақида.
Умумий ўрта таълим мактаблари. Ўқитувчилар малакасини ошириш ва уларни қайта тайёрлаш, мактабдан ташқари таълим; фан—табиат ва жамият тараққиёти ҳақидаги янги фундаментал ва тадқиқий билимларни шакллантириш, юқори малакали илмий ва педагогик кадрлар тайёрлаш соҳаси сифатида; ишлаб чиқариш — кадрларга бўлган эътиёжни, шунингдек, уларнинг тайёргарлик сифати ва савиясига нисбатан қўйиладиган талабларни белгиловчи асосий буюртмачи, кадрлар тайёрлаш тизимини молия ва моддий-техника жиҳатдан таъминлаш жараёнининг қатнашчиси.

Download 1.93 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   246




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling