Ўзбeкистон рeспубликаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги урганч давлат унивeрситeти


-мавзу: Таълим муассаси менежменти


Download 1.93 Mb.
bet9/246
Sana05.02.2023
Hajmi1.93 Mb.
#1168249
1   ...   5   6   7   8   9   10   11   12   ...   246
Bog'liq
Таълим вазирлиги

15-мавзу: Таълим муассаси менежменти
Таълим муассасасида давлат-жамоат бошқарувининг психологик-педагогик асослари. Академик лицейлар, касб-ҳунар коллежлари ҳақидаги Низом. Таълим муассасаси Устави — раҳбарлик ва бошқариш тизимини аниқловчи ҳужжат.
Таълим муассасасини бошқариш вазифалари ва принциплари. Бошқарув турлари, тамойиллари. Таълим тизимини бошқаришга илимий ёндашувлар мазмуни. Таълим муассасаси директори ва унинг оъринбосарлари, уларнинг ҳуқуқийлари ва мажбуриятлари.
Педагогик жамоа ва унинг иш услубиётлари. Педагог кадрлар малакасини ошириш ва уларни аттестациядан оътказиш, ёш ўқитувчилар билан ишлаш.
Таълим муассасаларида ички назорат вазифалари, принциплари, ташкилий шакллари ва методлари.


16-мавзу: Коррекцион (махсус) педагогика
Коррекцион педагогика педагогика фанининг бир соҳаси сифатида. Коррекцияон педагогиканинг асосий вазифалари, тамойиллари ва методлари. Аномал (анатомик, физиологик ва руҳий жиҳатдан нуқсони бўлган) болалар. “Аномал болалар” тушунчаси. Аномал болалар тавсифи. Уларни ривожланмаслик сабаблари.
Аномал болалар билан ишлашда давлат сиёсати. Ақлий ривожланмаган болаларни ўқитиш ва тарбиялаш. Руҳий ривожланишда орқада қолган болалар. “Руҳий ривожланишда нуқсони бўлган болалар” тушунчаси ва унинг тавсифи.
Руҳий ривожланишида нуқсони бўлган болалар мактабида тарбия жараёни.
Сенсор болалар эшитиш ва кўришда нуқсони бўлган болалар. Нутқида нуқсони бўлган болалар. Нутқий нуқсонлар тавсифи. Аъзолари ҳаракатида нуқсони бўлган болалар. Ҳулқида нуқсони бўлган болалар. Мураккаб (бир неча) нуқсони бўлган болаларни ўқитиш ва тарбиялаш.
Ўзбекистон Республикасида жисмоний ва руҳий ривожланишида нуқсони бўлган болалар ва ўсмирларнинг ижтимоий аҳволи. Ижтимоий ёрдамга ва тикланишга муҳтож бўлган болалар учун махсус ўқув-тарбия муассасалари тизимини ташкил этиш тамойиллари.


2-бўлим: Педагогика тарихи
17-мавзу: Педагогика тарихи фан ва ўқув предмети сифатида
Педагогика тарихи фаннинг мақсад ва вазифалари. Маориф ва педагогика тарихи фан ва ўқув предмети сифатида. Ўрганиладиган предметнинг мақсади ва вазифалари. Унинг моддий ва маънавий тараққиёт билан боғлиқлиги. Ўзбекистон Республикаси Президенти И.А.Каримов таълим-тарбия жараёнида аждодлар меросидан самарали фойдаланишнинг тарбиявий аҳамияти ҳақида. Маориф ва педагогика тарихини даврлаштириш муаммолари.
Энг қадимги даврлардан VII асргача таълим-тарбия ва педагогик фикрлар.
Энг қадимги ёдгорликларда инсон тарбиясига оид фикрлар, қадимги даврларда тарбиянинг келиб чиқиши ва уни кишиларнинг меҳнат фаолияти билан боғлиқлиги. Ибтидоий одамлар ҳаётида тарбиянинг ўзига хос хусусиятлари. Фолклор намуналарида оғзаки таълим усулларининг ифодаланиши, қадимги афсоналар, қоъшиқлар, “Ўгитнома”ларда ахлоқ-одоб, таълим-тарбияга оид масалаларнинг ифодаланиши. Қадимги давлатлар Соъғдиёна, Бақтрия ва Хоразмда таълим-тарбиянинг ривожланиши. Мазкур давлатларда педагогик фикрларнинг пайдо бўлиши.
Энг қадимги ёзма манбаларда таълим-тарбия масалалари. “Авесто” — энг қадимги маърифий ёдгорлик намунаси. Қадимги “Авесто”, Хоразм, сўғд,, уйғур, туркий-рун ёзувларининг таълим-тарбияни ривожлантиришдаги ўрни. Ўрхун-Энасой обидалари, уларнинг маърифий аҳамияти. Култегин, Билга ъоқон, Тунюқуқ битикларида таълим-тарбиянинг ўзига хос хусусиятлари. Туркий халқларнинг дастлабки савод мактаблари.
Сомонийлар давлатида ёшларга ҳарбий-жисмоний тарбия бериш.

Download 1.93 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   5   6   7   8   9   10   11   12   ...   246




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling