Ўзбeкистон рeспубликаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги урганч давлат унивeрситeти


-мавзу: Мусобақа ўтказиш усулларини тузиш


Download 1.93 Mb.
bet64/246
Sana05.02.2023
Hajmi1.93 Mb.
#1168249
1   ...   60   61   62   63   64   65   66   67   ...   246
Bog'liq
Таълим вазирлиги

7-мавзу: Мусобақа ўтказиш усулларини тузиш
Биринчи навбатда, ўйин тизимини танлашдан олдин қуйидаги вазифалар ҳисобга олиниши лозим. Уни ўтказиш мумкин бўлган муддати, қатнашувчиларнинг спорт тайёргарлиги даражаси, мусобақани ўтказиш учун ҳудудий жойлашиш тўғрисида маълумотлар мавжуд бўлиши керак. Мусобақалар айланма, ютқазган чиқиб кетадиган ва аралаш тизимлар асосида ўтказилади. Мусобақа ўтказишни у ёки бу усулини қўллаш мусобақаларнинг вазифаси, спорт иншоатлари ҳолати, қатнашчиларни тайёргарлик даражаси, моддий воситалар, ўтказиш муддати ва хакозаларга боғлиқ бўлади.
Мусобақа ўтказиш усллари қуйидагича бўлади:
- олимпия усули (чиқиб кетиш):
- айланма усул
- аралаш усул


8-мавзу: Спорт машғулоларини режалаштириш услубияти
Режа тузишда қатор талабларга риоя қилиш зарур: вазифаларни ва иш шароитларини ҳисобга олиш; аниқлик ва мумкин қадар вариативлик; изчиллик ва истиқболлик киради. Вазифани белгилаб олишда асосий еътиборни шуғулланувчиларни ёши, жинси, жисмоний ривожланиш даражасига, тайёргарликнинг даражасига, ажратилган вақтга олдинда турган мусобақаларни кўлами ва кўзланган вазифаларга, асосий ҳужжатларга ва спорт машғулотларини ташкил қилишнинг бошқа шартларига қаратиш зарур.
Машғулот режасини тузишда қуйидаги кўрсаткичлар қўлланилади:
- иш кунлари сони, шу жумладан машғулот кунлари ва мусобақавий кунлар;
- умумий соатлар сони;
- машғулотлар сони, шу жумладан жамоавий ва индивидуал машғулотлар;
- машғулот соатлари сони;
- шуғулланувчиларнинг егаллашлари лозим бўлган тактик йўналишдаги билим, кўникма ва малакалар ҳажми;
- шуғулланувчиларнинг егаллашлари лозим бўлган жисмоний ривожланиш ва техник тайёргарлик даражаси;
- назарий машғулотлар мазмуни;
- тайёргарлик бўлимлари бўйича амалий машғулотларнинг мазмуни.
9-мавзу: Бир ҳафталик машғулот микросиклини тузиш услубияти
Микросиклларни тузишда қуйидагиларга еътибор қаратиш лозим;
Жадаллиги:
- максимал даражада жадаллик билан ўтадиган машғулотлар сони;
- юқори даражада жадаллик билан ўтадиган машғулотлар сони;
- ўрта ва паст даражада жадаллик билан ўтадиган машғулотлар сони.
Микросикллар тузилишини аниқловчи шарт ва шароитларга қуйидагилар киради.
1. Спортчилар ҳаётидаги умумий режим (ўқиш ва меҳнат қилиш фаолиятидаги) ва унга боғлиқ бўлган ишчанлик динамикаси.
2. Микросиклдаги юкламани умумий катталиги машғулотлар сони ва мазмуни.



Download 1.93 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   60   61   62   63   64   65   66   67   ...   246




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling