Ўзбeкистон рeспубликаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги урганч давлат унивeрситeти


Download 1.93 Mb.
bet61/246
Sana05.02.2023
Hajmi1.93 Mb.
#1168249
1   ...   57   58   59   60   61   62   63   64   ...   246
Bog'liq
Таълим вазирлиги

14-мавзу: Ўзлаштиришни текшириш
Умумий характеристика, ўзлаширишни текшириш тизими: дастлабки, кундалик ва якуний текшириш. Синф (гурух) журнали ўқув ишларини текширишнинг асосий ҳужжати сифатида. Жисмоний маданият бўйича имтиҳон ва ўзлаштиришини рейтингли баҳолаш муаммоси ҳақида назарий маълумотлар берилади.


15-мавзу: Жисмоний маданият бўйича ўқишдан ташқари ишлар
Ўқув муассасалари ўқувчи-ёшлар ва болалар учун жисмоний маданият тизими бўйича дарсдан ташқари ишларнинг аҳамияти, жисмоний маданият бўйича дарсдан ташқари ишларнинг усуллари ва унинг ватанпарварлик рухидаги тарбияси билан алоқаси. Жисмоний маданият бўйича синфдан ташқари ишлар вазифаси. Ватанпарварлик йўналиши билан жисмоний тарбиянинг соғломлаштириш ишлари. Ўқишдан ташқари ишларга педагогик раҳбарлик қилиш. Оммавий жисмоний маданият тадбирлари – ўқув куни давомида сайр қилиш, саёҳатчиликни бошланғич босқичи, жисмоний маданият байрамлари, мусобақаларни ташкил қилиш ва ўтказиш. Ўқув муассасаларида спорт тўгаракларини ташкил етиш бўйича назарий маълумотлар берилади.
2-бўлим. Спорт машғулотининг назарий асослари
“Спорт машғулотининг назарий асослари” фани бўйича ўқув-машқ ишларини ташкил етиш соҳасидаги илмий-услубий билимлар тизимини магистрларга сингдиришга қаратилган. Бу фан педагогика, психология, анатомия, физиология, биомеханика фанлари билан боғлиқ бўлиб, спорт турларини ўқитиш услубиёти, шунингдек мураббийлик амалиёти билан чамбарчас боғлиқдир.
Мазкур фан орқали спорт турларини ўқитиш услубиёти билан муносиб равишда, ўрганиш спорт турлари мураббийси сифатидаги замонавий мутахассисларни шакллантиришга имкон беради.
Юқори малакали мутахассисларни тайёрлашдаги асо-сий йўналиш, спортчиларни тайёргарлик самарадорлигини кўтариш, ўқув жараёнида назарий, методологик дунёқарашни тарбиялашдир.
Спорт назарияси предмети, жисмоний тарбия наза-рияси ва услубияти фанининг бир қисми бўлиб, янгидан ажралиб чиққан фандир.
Спорт назарияси фани спорт машғулотлари билан махсус ташкил қилинган жараёнда спортчининг тайёргарлик мазмуни ва услубияти ҳамда унга таъсир қиладиган умумий қонуниятларни ўрганади.
“Спорт машғулотининг назарияси ва усулиятининг асослари”нинг курси талабаларнинг спорт турлари бўйича ўқув машғулот ишларини ташкил қилиш соҳасида илмий-услубий билимлар тизими билан талабаларни қуроллантиришга йўналтирилган. У ўқув режасидаги бошқа фанлар билан (педагогика, психология, анатомия, физиология, тиббий назорат ва бошқа) ва айниқса танлаб олган тури бўйича амалиёти билан боғлаб ўрганиш спортнинг моҳиятини ва ижтимоий аҳамиятини тушинишни шакллан-тиришга ёрдам беради ва шахсни тарбиялашнинг услубий билимларини, техник-тактик, жисмоний-назарий тайёргарликларининг ва ушбу билимларини амалиётида қўллаш малакаларини таъминлайди.
Кадрлар тайёрлаш Миллий дастурига мувофиқ ҳамда ўсиб келаётган ёш авлоднинг жисмоний ва маънавий саломатлигини шакллантиришнинг, соғлом турмуш тарзига интилиш ва спортга меҳр-муҳаббатни сингдиришнинг ғоят муҳим шарти сифатида болалар оммавий спортини ривожлантирилишини таъминлаш мақсадида Ўзбекистон болалар спортини ривожлантириш жамғармасини ташкил етилиши давлатимиз томонидан республика аҳолисининг саломатлиги тўғрисида ғамхўрлик қилишдир. Шу борада мамлакатимизда таълим тизимини таъминлайдиган ёш авлодни тарбиялаб вояга йетказиш учун турли тадбирларни ўтказиш кўзда тутиши лозим. Ўқувчиларни жисмоний жиҳатдан назарий билимлар билан қуроллантириш, уларни бу борадаги жисмоний ҳаракат кўникма ва малакалар билан ошно қилиш, мазкур фаннин асосий вазифасидир. Ўқувчилар соғлиғини яхшилаш, уларни жисмоний ривожлантириш, болаларда жисмоний чиниқиш ва спорт бўйича билим бериш мактабдаги жисмоний тарбия дарсларида, синфдан ва мактабдан ташқари машғулотларда амалга оширилади. Бу вазифаларни бажариш, болалар соғлигини асраш, уларни ҳар томонлама гармоник ривожлантириш, баркамол авлодни тарбиялашни енг кичик ёшдан бошлаб узлуксиз таълим тизими асосида бошланғич синфлараро давом еттириш лозим.
Спорт машғулотларининг мақсади, вазифалари, воситалари, усул ва тамойиллари, спорт тўғрисидаги асосий тушунчалар, спортнинг моҳияти ва вазифаси, жисмоний-интеллектуал ресурсларини самарали бошқаришнинг методологик услубий масалалари, спорт мусобақалари тизими, узлуксиз таълимда оммавий спорт ҳаракатининг ташкилий ва бошқарув асослари, куч қобилиятлари ва уларни ривожлантириш усулияти, спортчиларнинг йиллик ва кўп йиллик тайёрлаш жараёнида узоқ вақтли мослашувнинг ташкил топиши, кўп йиллик спорт жараёнини такомиллаштириш тизими, спортчиларни тайёрлашнинг асослари, спорт машғулот ва мусобақаларни самарасини оширувчи омиллар, оммавий спорт ҳаракатини самарали ривожлантириш илмий таъминотини такомиллаштириш.
Спорт машғулотларининг мақсади, вазифалари, спорт ўйинлари машғулотлари педагогик кузатиш ва таҳлил қилиш, спортда техник-тактик маҳоратларини такомиллаштиришда режалаштиришдан фойдаланиш, спорт мусобақалари жараёнида йўриқномаларни юритишни ўрганиш, спорт машғулотини бошқариш. (спорт мусобақаларининг низоми бўйича ўтказилиши ва ҳисобот ёзиш).

Download 1.93 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   57   58   59   60   61   62   63   64   ...   246




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling