Ўзбeкистон рeспубликаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги урганч давлат унивeрситeти


Download 1.93 Mb.
bet236/246
Sana05.02.2023
Hajmi1.93 Mb.
#1168249
1   ...   232   233   234   235   236   237   238   239   ...   246
Bog'liq
Таълим вазирлиги

Мақсад ва вазифалари
“Туризм” (халқаро ва ички) мутахассислик фанларини ўқитишдан мақсад туризмнинг асл моҳиятини очиб бериш, унинг таракқиёт йўли, тажрибаси, тахлили, ҳозирги кундаги муаммолари, иқтисодий, сиёсий, маънавий ва ижтимоий аҳамиятини ёритиб бериш, туризм тушунчаси ва атамалар талқини, Ўзбекистон ва жаҳон туризм сиёсатининг илдизларини ўргатишдан иборат.
Фаннинг асосий вазифаси туризм ривожланиши асосларини таҳлил қилиш, туризмнинг сиёсий-иқтисодий аҳамиятини ўрганиш, туристик хизматлар ва сервис даражасини такомиллаштириш сирларини ўрганиш, туризм маршрутлари, махсус маршрутлар ҳақидаги билимларни эгаллаш, туристик ресурсларни ва ички имкониятлари юзасидан кўникмалар ҳосил этишдан иборат.
1-бўлим. ТУРИЗМ
Саёҳатчи ва турист ҳақидаги тушунчаларнинг моҳияти
Саёҳатчи ва турист ҳақидаги тушунчалар. Саёҳатчи ва туристни ажратиб турувчи асосий фарқлар. Қадимги саёҳатлар ва зиёратчилик. Илк саёҳатчилар тарихи. Томас-Кук замонавий туризмнинг асосчиси. Зиёратчи олимлар. Марказий Осиё олимларининг туризм билан боғлиқ саёҳатлари.
Туризм соҳасининг таснифланиши ва турлари
Туризм соҳасининг таснифланиши ва турлари. Кириш туризми. Чиқиш туризми. Халқаро туризм. Тарихий обидалар туризми. Археологик туризм. Рекреацион туризм. Соғломлаштирувчи дам олиш. Диний туризм. Экотуризм. Гастрономия туризми. Ҳаракатланиш усули. Авиатранспорт. Денгиз транспорти. Темир йўл транспорти. Актив ва пассив туризм турларининг хусусиятлари.


Туризм соҳасининг ресурслари
Туризм ресурслари тушунчаси. Туризм ресурсларининг гуруҳланиши. Табиий туристик ресурслар. Маданий – тарихий ресурслар. Туристик ахборот ресурслари. Ижтимоий – иқтисодий туристик ресурслар. Туристик акватория. ЮНЕСКО муҳофазасидаги объектлар. Дунёнинг янги мўъжизалари.
Туризм соҳасини ривожлантиришда Ўзбекистондаги тарихий шаҳарларнинг аҳамияти
Ўзбекистон туризмини ривожлатиришда тарихий шаҳарларнинг ўрни, «Шарқнинг қадимий обидалари». «Жаҳон мероси». Ўзбекистоннинг тарихий ва архитектура ёдгорликларига эга бўлган шаҳарлари. Тошкент, Самарқанд, Бухоро, Хива, Шахрисабз, Термиз, Фарғона шаҳарларидаги тарихий-меъморий объектлар. Ўзбекистоннинг ЮНЕСКО рўйҳатидаги тарихий шаҳарлари.



Download 1.93 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   232   233   234   235   236   237   238   239   ...   246




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling