Ўзбeкистон рeспубликаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги урганч давлат унивeрситeти


Download 1.93 Mb.
bet30/246
Sana05.02.2023
Hajmi1.93 Mb.
#1168249
1   ...   26   27   28   29   30   31   32   33   ...   246
Bog'liq
Таълим вазирлиги

Бўлим.  Она тили ўқитиш методикаси фани бўйича мавзулар

Бошланғич синфларда она тили ўқитиш методикасининг предмети ва вазифалари. Она тили методикасининг ўрганиш предмети таълим бериш шароитида она тилини эгаллаш жараёнидир. Методиканинг таълим бериш билан бир вақтда ўқувчиларни тарбиялашга улар нутқи, тафаккурини ўстиришга,  уларни шахс сифатида ривожлантиришга оид талабларни ҳисобга олиш. Бошланғич синфларда она тили ўқитиш методикасининг нимани ўқувчи керак, қандай ўқитиш керак, нега шундай ўқитиш керак, бошқача эмас саволларига жавоб тайёрлаб бериш.
Мактаб таълим тизимида ва ҳаётда она тилининг тутган ўрни. Бошланғич синфларда она тили ўқитишда изчилликка ва истиқболга риоя қилишнинг зарурийлиги. Бошланғич синфларда она тилидан бериладиган билимлар мазмуни ва машғулот турлари. Бошланғич синфлар она тили дастурини тузилиш принсиплари. Дастур бўлимлари, уларнинг умумий ва ўзига хос томонлари. Ҳар бир бўлим юзасидан ўзлаштирилиши зарур бўлган билим, кўникма ва малакалар ҳажми.
Бошланғич синфларга она тили ўқитиш методикасининг илмий асослари ва унинг бошқа фанлар орасида тутган ўрни. Методиканинг дунёни билиш назарияси билан тил ҳақидаги фан, педагогика, руҳшунослик (психология), психолингвистика, логика, адабиёцҳунослик фанлари билан боғлиқлиги.
1-мавзу. Она тили ўқитиш принцплари
Она тили ўқитиш методикасининг тамойилларини ишлаб чиқишда  бошқа фанларнинг кўрсатмаларига асосланиш. Тил материясига эътибор бериш тамойили, тилнинг ички боғлиқлиги, тилга сезгирликни тарбиялаш,тилнинг ифодалилигига эътибор бериш, оғзаки нутқнинг ёзма нутқдан олдин шакллантириш тамойили.
2-мавзу Она тили ўқитиш методикасининг текшириш усуллари
Назарий текшириш усуллари: ҳодисанинг методик асосини, боғлик фанларни ўрганиш: “масала тарихи” ни ўрганиб, уни ҳозирги вазифалар нуқтаи назаридан баҳолаш: яқин фанлар текшириш усулларини ўрганиш: тажриба асосида олинган материалларни таҳлил қилиш ва амалий тавсияномаларни шакллантириш. Эмпирик (тажрибага асосланган) текшириш усуллари: илғор ўқитувчи лар иш тажрибасини ўрганиш: ўқитиш жараёнини мақсадга мувофиқ кузатиш: методика тараққиётида кенг тарқалган эксперимент усули, унинг олдингилардан фарқи, вазифалари. Тадқиқот босқичлари.
Бошланғич синфларда она тили ўқитиш соҳасидаги методик меросларнинг қисқача тавсифномаси.

Download 1.93 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   26   27   28   29   30   31   32   33   ...   246




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling