Ўзбeкистон рeспубликаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги урганч давлат унивeрситeти
Ижодий имтихон учун баҳолаш мезонлари
Download 1.93 Mb.
|
Таълим вазирлиги
- Bu sahifa navigatsiya:
- Дирижорлик” Балл
- Чолғу ижрочилиги”
- 5А111701-ТАЪЛИМ ВА ТАРБИЯ НАЗАРИЯСИ ВА МЕТОДИКАСИ (БОШЛАНҒИЧ ТАЪЛИМ)
- Кириш “Таълим ва тарбия назарияси ва методикаси (бошланғич таълим)”
- Мақсади
Ижодий имтихон учун баҳолаш мезонлари:
“Вокал ижрочилиги”
“Дирижорлик”
“Чолғу ижрочилиги”
5А111701-ТАЪЛИМ ВА ТАРБИЯ НАЗАРИЯСИ ВА МЕТОДИКАСИ (БОШЛАНҒИЧ ТАЪЛИМ) Тузувчилар: Х.У. Бекчанов-УрДУ Бошланғич ва мактабгача таълим кафедраси мудири, б.ф.н., М. Жуманиёзова-УрДУ Бошланғич ва мактабгача таълим кафедраси доценти, ф.ф.н.; Тақризчилар: Б. Султонов - Урганч давлат университети ҳузуридаги ҳалқ таълими ходимларини қайта таёрлаш ва уларнинг малакасини ошириш худудий маркази мактабгача бош- ланғич ва махсус таълим кафедраси мудири, п.ф.н., С.У. Ходжаниязов – УрДУ ўқув ишлари бўйича проректор, п.ф.н., доцент Кириш “Таълим ва тарбия назарияси ва методикаси (бошланғич таълим)”мутахассислигига магистратурага кириш учун мутахассислик фанидан имтиҳон синовларини қабул қилиш учун педагогика таълим йўналишларининг ўқув режасида умумкасбий фанлар блоки доирасида ўқитиладиган “Педагогика назарияси”, “Она тили ўқитиш методикаси”, “Математика ўқитиш методикаси”, “Меҳнат ўқитиш методикаси”, “Табиашуносликни ўқитиш методикаси” фанларидан назарий саволларга жавоб бериши, таълим жараёнини технологик харитаси ва моделини яратиши, шунингдек, педагогик вазиятни илмий-амалий жиҳатдан таҳлил қилиши лозим. Мақсади: мазкур кириш синовларини ўтказиш орқали абитуриентларнинг педагогика назарияси ва тарихи бўйича билим, кўникма ва малакаларини аниқлашдан иборат. Вазифалари: абитуриент синов билетидаги 4 та назарий савол моҳиятини очиб бериши ва 1- та педагогик вазиятни илмий-назарий ва амалий жиҳатдан таҳлил қилиши, вазиятлар ечимини ишлаб чиқиши, муаммони ҳал қилишда илмий-ижодий қобилиятини намоён етиши лозим. Абитуриент назарий маълумотларни педагогик фанлар назарияси терминологияларидан тўғри фойдаланиб ёритиши, таянч тушунчаларни асослаши, шахсий фикр ва мулоҳазаларини аниқ илмий ва амалий далилларга таянган ҳолда баён қила олиши керак. Абитуриент барча фанларнинг ижтимоий тараққиёт босқичлари, жамият ривожланишида таълим-тарбиянинг ўрни, педагогика тарихи фанининг манбалари, халқ педагогикаси манбалари масалаларини кенг ёрита олиши, инсон камолоти ҳақидаги ғоялар тараққиёти масалаларини таҳлил қилиши, ўз шахсий фикрларини баён қилиши лозим. Download 1.93 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling